1. асосий таъриф ва тушунчалар
Download 254.95 Kb. Pdf ko'rish
|
1 mavzu ilmiy ish resurs
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг ривожланиши фактлар тўплашдан бошланади, улар ўрганилади ва системалаштирилади, умумлаштирилади, маълум бўлганларни тушунтириш ва
4 1. АСОСИЙ ТАЪРИФ ВА ТУШУНЧАЛАР 1.1. Илмий тадқиқот усуллари Фан – инсон фаолияти соҳаси, борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ишлаб чиқиш ва назарий томондан системалаштириш унинг вазифаси ҳисобланади. Бу соҳа қўйидагиларни ўз ичига олади: • илмий тушунчалар, тамойиллар ва аксиомалар, илмий, қонунлар, назариялар ва фаразлар, эмпирик илмий фактлар, услублар, усуллар ва тадқиқот йўллари тарзидаги узлуксиз ривожланиб борувчи билимлар системасини; • билимларнинг мазкур системаларини яратиш ва ривожлантиришга йўналтирилган инсонларнинг шмий ижодини; • инсонлар ижодини илмий меҳнат объектлари, воситалари ва илмий фаолият шароитлари билан таъминловчи муассасани. Фаннинг ривожланиши фактлар тўплашдан бошланади, улар ўрганилади ва системалаштирилади, умумлаштирилади, маълум бўлганларни тушунтириш ва янгиларини олдиндан айтиб беришга имкон берувчи илмий билимлар мантиқий тузилган системаларини яратиш учун айрим қонуниятларни очишдан иборат бўлади. Тамойил (постулат)лар ва аксиомалар илмий билишнинг бошланғич ҳолати ҳисобланади, булар системалаштиришнинг бошланғич шакли бўлиб, таълимот, назария ва ҳ.к. (масалан, квант механикасидаги Бор постулати), Евклит ҳандасаси аксиомалари ва ҳ.к.)лар асосида ётади. Илмий билимни умумлаштириш ва системалаштиришнинг олий шакли бўлиб таъриф ҳисобланади. У мавжуд объектлар, жараёнлар ва ҳодисаларни умумлаштириб идроклашга, шунингдек янгиларини олдиндан айтиб беришга имкон берувчи тадқиқотларнинг илмий тамойиллари, қонунлари ва усулла- рини ифодалайди. Илмий билим тизимида илмий қонунлар муҳим таркибий қисм бўлиб 5 ҳисобланади, булар табиат, жамият ва тафаккурдаги энг аҳамиятли, барқарор ва такрорланувчи объектив ички боғлиқликни акс эттиради. Одатда илмий қонунлар умумий тушунчалар, категориялар жумласига киради. Олимлар илмий натижа (ижобий ёки салбий)га эришиш воситаси сифатидаги фактик материалларга етарлича эга бўлмаган ҳолларда фараз (гипотеза)дан фойдаланадилар. Фараз илмий тахмин бўлиб, тажрибада текширишни талаб этади ва назарий жиҳатдан ишончли илмий назария бўлиш учун асосланиши лозим. Фан масалаларни ҳал қилиш омили бўлиб, назариялар ишлаб чиқиш, борлиқ объектив қонунларини очиш, илмий фактларни аниқлаш ва ҳоказолар ҳисобланади. Булар илмий билишнинг умумий ва махсус усулларидир. Download 254.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling