1. асосий таъриф ва тушунчалар
Download 254.95 Kb. Pdf ko'rish
|
1 mavzu ilmiy ish resurs
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дедукция ва индукция
- 2.1-банд
- Билиш жараёнида тирик мушоҳададан абстракт фикрлашга ва ундан амалиётга ўтиш умумий технологиясига риоя этиш муҳимдир.
Эмпирик таҳлил ва синтез объект билан юзаки танишишда қўлланилади.
Бу ҳолда объектнинг айрим қисмлари ажратилади, унинг хусусиятлари аниқ- ланади, оддий ўлчашлар ва умумий юзасидаги нарсаларни қайд этиш амалга оширилади. Таҳлил ва синтезнинг бундай шакли тадқиқот объектини ўрганишга имкон беради, лекин буларнинг моҳиятини очиш учун камлик қилади. Тадқиқ этилаётган объект моҳиятини ўрганиш учун гуманитар-назарий таҳлил ва синтездан фойдаланилади. Тадқиқ этилаётган объект моҳиятига чуқурроқ кириб бориш учун тузилмавий генетик таҳлил ва синтез имкон беради. Таҳлил ва синтезнинг бундай шаклида тадқиқот объекти моҳиятининг барча томонларига асосий таъсир кўрсатувчи энг муҳим унсурлар ажратилади. Дедукция ва индукция тадқиқот объектини ўрганишда мантиқий хулосалашда ўзига хос «таҳлил ва синтез» ҳисобланади. Дедукция умумийдан хусусийга бўлган мантиқий хулосаларга асосланади. Бу усул математика ва механикада умумий қонунлар ёки аксиомаларда хусусий боғлиқликлар чиқарилаётганда кенг қўлланилади. Дедукцияга қарама-қарши бўлиб индукция ҳисобланади. Бу мантиқий хулосалаш хусусийдан умумийга томон амалга ошади. Бу икки усул ҳам таҳлил ва синтез усуллари сингари илмий- тадқиқотда бир-бири билан боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Эмпирик ва назарий тадқиқотларда юқорида кўриб ўтилган усуллардан ташқари абстрактлаштириш усули ҳам кенг қўлланади. Бу усулнинг моҳияти шундаки, тадқиқ этилаётган объект аҳамиятсиз томонлари, қисмларидан ажратиб олишдан иборатдир, бу унинг моҳиятини очиб берувчи хоссаларини ажратиш мақсадида қилинади. Абстракциялаш ёрдамида бошқа ҳодиса контекстидан фикран ажратилган фикрлашнинг умумлаштирилган натижалари шаклланади, бу улар 8 ўзаро боғликлигини кузатишга имкон беради. Абстракт фикрлаш ижодий ёндашишнинг зарурий шартларидандир. Математик абстрактлаш илмий-тадқиқот – формаллаштириш усулининг асоси ҳисобланади. Мазкур ҳолда объектнинг эътиборли томонлари (хоссаси, белгиси, боғлиқлиги) математик термин ва тенгламаларда ифодаланади, булар билан кейинчалик маълум қоида бўйича амаллар бажарилади. Илмий билишда кўпинча моделлаштириш усули қўлланилади. Бунинг моҳияти тадқиқот объекти (асли)ни унинг асосий хоссаларини ифодаловчи сунъий система (модел) билан алмаштиришдан иборатдир. Илмий тадқиқотдаги моделлаштириш ҳақида 2.1-бандда тўлиқ тўхталиб ўтилади. Назарий тадқиқот кўпинча мавҳумдан конкретга бориш усулига асосланади. Мазкур ҳолда билиш жараёни икки нисбатан мустақил босқичга ажралади. Биринчи босқичда конкретдан унинг абстракт ифодаланган ҳақиқийсига ўтилади. Тадқиқот объекти қисмларга ажратилади ва кўплаб тушунча ва мулоҳазалар ёрдамида тавсифланади, яъни у фикрий қайд этилган мавҳумлар мажмўига айланади. Бу – абстракция даражасида тадқиқот объектининг таҳлилидир. Кейинчалик, билишнинг иккинчи босқичида абстрактдан конкретга бориш амалга оширилади. Бунда тадқиқот объектининг яхлитлиги тикланади (синтез), лекин тафаккурда. Шуни таъкидлаш ўринлики, юқорида кўриб ўтилган илмий билиш усуллари қоидага кўра биргаликда, бир-бирларини тўлдирган ҳолда қўлланилади. Билиш мантиқи аҳамиятли бўлган, барқарор такрорланувчи ва айримликни аниқлаш жараёни сифатида тасаввур этилади, бу ўрганилаётган объектни бошқалардан фарқлайди. Билиш жараёнида тирик мушоҳададан абстракт фикрлашга ва ундан амалиётга ўтиш умумий технологиясига риоя этиш муҳимдир. Download 254.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling