Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари


Download 42.78 Kb.
bet2/6
Sana05.04.2023
Hajmi42.78 Kb.
#1274133
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИ

Фойдаланиш доиралари.
“Арра” услуби ҳар қандай ўқув фанларининг янги материалини ўрганиш дарсларида юқори самара беради. Ушбу услубни ўқитувчи маърузасининг ўрнига осонликча ишлатиш мумкин.
Афзалликлари.
Масъулият ҳисси тарбияланади. Ўқувчиларнинг мустақил иш бажариш, тақдимот ўтказиш кўникмалари ва нутқи ривожланади. Ўқувчиларнинг билимлари мустаҳкамланади, чунки иш бажариш жараёнида бошқаларни ўргатишга (орттирилган билимларни беришга) тўғри келади. Қисқа вақт ичида катта материал билан танишиб чиқишга имкон беради.
Қийинчиликлари.
Ўтказишда мураккаблиги мавжуд – ўқитувчи ушбу услубни қўллаш йўлини яхши билиши лозим. Гуруҳлар қайта шаклланиши сабабли шовқин чиқаради. Ўқувчи ўқув материалининг “ўз” қисмини яхши ўзлаштириб олади. “Синиқ чизиқ” машқини ўтказиш учун маълум сондаги ўқувчилар бўлиши талаб этилади, энг мақбул сон – 25. Гуруҳлар сони гуруҳдаги ўқувчилар сонгига тенг бўлиши лозим.
3. Аквариум
Таърифи.

  1. 5-6 нафар иштирокчилар раҳбар билан бирга доира шакли бўйлаб ўтирадилар. Улар – рамзий «балиқлар». Уларнинг атрофига гуруҳнинг қолган иштирокчилари ўтирадилар (ёки турадилар). Улар – рамзий «балиқ овчилари».

  2. Ички доира аъзолари («балиқлар») ўқитувчи таклиф қилган саволни фаол муҳокама қиладилар. «Балиқ овчилари» эса кузатиб турадилар ва саволни муҳокама қилаётган бирон ўқувчининг фикри уларни қизиқтириб қолганда жараёнга киришадилар: қўшимча қиладилар, савол берадилар, аниқлаштирадилар. Шунда «балиқ овчиси» фикри уни қизиқтириб қолган «балиқ»нинг ёнига туриб олиши керак.

  3. Бир муаммонинг (масаланинг) муҳокамаси тугаганидан сўнг иштирокчилар жойлари билан алмашадилар (доирадан ташқарида турганлар энди доира бўйлаб ўтирадилар). Барча иштирокчилар доирада ўтиришлари мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланиш доиралари.
Кўпроқ гуманитар ва табиий фанларни ўрганиш жараёнларида қўлланилади.
Афзалликлари.
Иштирокчиларга норасмий шароитда фикр алмашишга, берилган муаммони (масалани) ҳал қилиш бўйича ўз нуқтаи назарларини баён этишга имкон яратади. Муҳокама жараёнига эркин қўшилиш ва ундан чиқиб кетишга имкон беради. Таҳлилий фикрлаш, эътибор жамлаш ва кузатувчанликни ривожлантиради.
Қийинчиликлари.
Муаммони муҳокама қилишда барча ўқувчилар фаол иштирок этиши жараёнида баҳс-мунозаралар, низолар юзага келиши мумкин. Шу боис ўқитувчи яхши тайёрланиши ва кучли қарама-қаршиликлар пайдо бўлишига йўл бермайдиган услубларни билиши лозим.
Аниқ назорат бўлишини талаб қилади. Жараён давомида айрим ўқувчилар ундан чиқиб қолишлари (жараёнда иштирок этмасликлари) мумкин. Ўқитувчи муаммони муҳокама қилишга барча ўқувчиларни жалб қилиш усулларини ўйлаб чиқиши керак.
4. Дўст излайман
Таърифи.
Ушбу машқни бажариш учун ҳар бир ўқувчига А-4 форматидаги оқ қоғоз ва маркер ёки ручка керак бўлади. Топшириқ: газетага дўст излаётганлигингиз тўғрисида (замонавий газеталар «Танишишлар» рукнида бўлгани каби) эълон ёзинг. Унга «Дўст излаяпман» деган сарлавҳа беринг. Ушбу эълонда ўзингиз тўғринггизда, қизиқишларингиз, сизга нима билан шуғулланиш ёқиши, бошқа одам сизни нимаси билан қизиқтириб қолиши мумкинлиги тўғрисида акс эттиришингиз мумкин. Эълон катта бўлиши керак, уни самимийроқ ёзишга ҳаракат қилинг. Сиз ўзингиз эълонга жавоб бериш учун эълонда нималарни ўқишни хоҳлашингиз тўғрисида ўйлаб кўринг. Эълон остига исми-шарифингизни ёзиб қўйишингиз шарт эмас ёки ўзингизга тахаллус ўйлаб топишингиз мумкин.
Шундан сўнг эълонлар синф хонасининг деворларига илиб қўйилади ва ўқувчилар уларга жуда ёқиб қолган учта эълонни бирон белги билан белгилаб қўядилар. Ўқитувчи барча ўқиб чиқилган эълонларни кўриб чиқиб, болаларга бошқаларидан кўпроқ ёқиб қолган учта эълонни девордан олади ва ўқиб эшиттиради.

Муҳокама:



  • Ушбу эълонлар сизни қай жиҳати билан қизиқтириб қолди?

  • Сиз бундай дўстга эга бўлишни хоҳлармидингиз? Нима учун?

  • Сиз нима деб ўйлайсиз, ким сизни ўзининг дўсти деб ишонарли айта олади?

  • Самимийлик тушунчасини ким тушунтира олади?

  • Самимий бўлиш қийинми? Нима учун?

  • Ўзингиз тўғрингизда ёзиш қийин бўлмадими? Бу қийинчилик нимадан иборат эди?

  • Ўзингиз «дўст” тушунчасига мувофиқ бўлишингиз мумкинлиги ёки йўқлиги тўғрисида ўйлаб кўрганмисиз?

Фойдаланиш доиралари.
Ушбу машқни ўрганилаётган мавзуга мослаштириб, давлат стандартларига мувофиқлаштириб, ҳар қандай ўқув фанида қўллаш мумкин.
Афзалликлари
Ўз қобилиятларини ўзи рўёбга чиқариш, мулоқот юритишдаги тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради ва муомала қилиш кўникмаларини такомиллаштиради. Ўрганилаётган мавзу бўйича ўқувчиларнинг билим орттириш ҳаракатларини рағбатлантиради.
Қийинчиликлар.
Ўқув мавзуси бўйича мазкур машқдан фойдаланишда кучсиз ўқувчиларга ёрдам керак бўлиши мумкин.
5. Оқибатлар
Таърифи.
Иштирокчилар 4-5 кишидан иборат гуруҳларга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ ватман қоғозидан фойдаланиб, маълум муаммо устида иш олиб боради: мазкур муаммо қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ўйлаб чиқади, уларни ватманга ёзади, берилган мавзудан чизиқлар чизади. Масалан: “Болалар кам ўқишади” муаммоси. Оқибатлари: кўзлари чарчамайди; дунёқараши суст ривожланади, саёз факрлайди ва ҳоказолар. Бу биринчи даражадаги оқибатлар. Ушбу ишга 10-15 дақиқа вақт ажратилади.



Download 42.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling