Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари


Download 42.78 Kb.
bet4/6
Sana05.04.2023
Hajmi42.78 Kb.
#1274133
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИ

Фойдаланиш доиралари.
Айни дамда болаларни ҳаяжонлантираётган мавзулар ёки асосан гуманитар ёки табиий фанлар дарсларида ўрганиладиган мавзулар бўйича ўқувчилар билан режалаштирилган мулоқотларни ўтказиш учун.
Афзалликлари
Ушбу услуб берилган мавзу доирасида ўқувчилар билимларини чуқурлаштиришга имкон беради, мулоқот юритиш маданиятига ўргатади, асослаш қобилиятини ривожлантиради. Шунда ўқитувчи баҳолаш учун асос бўла оладиган ажойиб материалга эга бўлади. Ёзма баҳс-мунозаралар услубияти синфнинг барча ўқувчилари иштирокида ёзма равишда мулоқот юритиш учун имкон беради. Ушбу услуб айниқса мунозарали, турли маъноли мавзуларга нисбатан айниқса яхши ва самаралидир.
Қийинчиликлари.
Аниқ фанлар дарсларида қўллаш қийин. Бу жараёнда ўқувчиларда норозилик, тортишувда ютиш истаги пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун ўқувчиларга баҳс-мунозараларни ўтказиш қоидаларини эслатиб қўйиш керак.


  1. Ўзгаришлар алифбеси.

Таърифи.
Ўқувчилар 5-7 кишидан иборат гуруҳларда иш олиб боришлари мумкин. Шунда ҳар бир гуруҳга алифбенинг кўпроқ ҳарфлари тўғри келади. Жуфтликларда ишлаш мумкин, жуфтликлар сонига мувофиқ, алифбе тузиш учун ҳарфлар сони ҳам камаяди. Ўқувчиларга маълум бир мавзу бўйича ўз билимларини таҳлил қилиб чиқиш ва ўзгаришлар алифбесини тузиш таклиф этилади. Бу ўзига хос алифбе – сўзлар алифбе бўйича танланади, ҳаракатларни эса ўқувчилар ўз билимлари ва тажрибаларига асосланиб номлайдилар ва таърифлайдилар.
Масалан, “20 аср бошларидаги Ўзбекистон маданияти” мавзуси ўрганилади. А ҳарфига келадиган биринчи сўз – бу анализ, яъни таҳлил. Болалар таҳлил (таҳлил ўтказиш) бу нима эканлигини изоҳлайдилар. Б ҳарфига будущее, яъни келажак сўзи келади. (Бизнинг бугунги кунимиз ва келажагимиз 20 аср бошларидаги Ўзбекистон маданиятига боғлиқми? Қандай қилиб?). В ҳарфи – вера, яъни ишонч. (Ўзбекистонда маданият соҳасида яратилган миллий анъаналаримизни сақлаб қолишимиз учун биз нимага ишонишимиз керак?) ва ш.ў. Сўзларни ва уларнинг изоҳларини болалар мустақил равишда ўйлаб топадилар.
Муҳокама.

  • Алифбени тузиш қийин бўлдими? Нима учун?

  • Ўзгаришларга эришиш қийинми? Бу қийинчилик нимадан иборат?

  • Биздаги ўзгаришларнинг муваффақияти нималарга боғлиқ?

Фойдаланиш доиралари.
Ҳар бир ўқув фанида топшириқни маълум ўқув мавзусига ва ўқувчиларнинг ёшига мувофиқлаштириш вақтида.

Афзалликлари.
Орттирилган билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, вазиятни таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантиради, ўз кучларига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Ижодий фикрлаш, ўз фикрларини аниқ ифодалаш ва баён этиш қобилиятини ривожлантиради.
Қийинчиликлари.
Ўқитувчи гуруҳлар учун топшириқларни ифодалашда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Ўз фикрларини олдиндан аниқ ифодалаш ва доскага ёзиб қўйиш лозим.
9 . Мулоқот юритиш
Таърифи.
Ушбу машқни бажариш учун 5 кишидан иборат гуруҳларни тузиш мақсадга мувофиқ бўлади:

  • 1-ўқувчи муаммони баён этади ва изоҳлайди;

  • 2-ўқувчи – ҳозир нима бўлиши тўғрисида огоҳлантиради;

  • 3-ўқувчи – бир ойдан кейин нима юз бериши тўғрисида огоҳлантиради;

  • 4-ўқувчи – бир йилдан кейин нима юз бериши тўғрисида огоҳлантиради;

  • 5-ўқувчи – уч йилдан кейин нима юз бериши тўғрисида огоҳлантиради;

Масалан, синф жамоасида дўстлик йўқлиги муаммоси муҳокама қилинади.
1-ўқувчи ушбу муаммо синф ўқувчилари тарқоқ ҳолда эканлиги, болаларнинг синфдаги ҳаётида умумий мақсадлари йўқлигида ифодаланиши тўғрисида изоҳ беради.
2-ўқувчи болалар синфда алоҳида гуруҳларга бўлиниб қолганлиги, бир-бирига ҳурмат, ўзаро ёрдам йўқлиги, тез-тез ёқалашиб қолишлар кузатилиши тўғрисида баён қилади.
3-ўқувчи агар бу муаммо ҳал этилмаса, синфда бир ойдан кейин …. тўғрисида огоҳлантиради.
4- ўқувчи синфда бир йилдан кейин …. тўғрисида огоҳлантиради.
5-ўқувчи бу ҳолат 3 йилдан кейин …. олиб келиши ҳақида огоҳлантиради.
Ҳар бир боланинг фикрлари ватманга ёки А-3 форматидаги қоғозга ёзиб қўйилади.
Барча болалар ўз фикларини баён этганларидан сўнг, ўқувчилар ҳар бир банд бўйича ўз фикрларини қўшимча қилишлари мумкин. Шунингдек, уларнинг фикрлари қоғозга ёзиб борилади. Шундай кейин муаммо устида ўйлаш ва уни ҳал қилиш йўлларини топиш жараёни бошланади. Қарор болалар фойдаланаётган плакатга киритилади. Барча гуруҳлар ишларини тугатганларидан сўнг тақдимот маросими ўтказилади. Ўқитувчининг ихтиёрига қараб, ўқувчилар ҳам бир муаммо, ҳам бир неча муаммолар усида иш олиб боришлари мумкин. Агар ўқитувчи бундай машқни биринчи марта ўтказаётган бўлса, у ўрганилаётган мавзу бўйича болалар учун муаммоларни тайёрлаб қўйиши керак. Келгусида болаларга маълум ўқув мавзуси бўйича мустақил равишда муаммо устида ишлаш ва унинг ечимини топишни таклиф қилиш мумкин.
Муҳокама:

  • Бизда нима сабабли муаммолар пайдо бўлади?

  • Ҳар қандай муаммони ҳам ҳал қилиш мумкинми?

  • Қарор қабул қилиш вақтида кейин нима бўлишини ўйлаш муҳим аҳамиятга эгами?


Download 42.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling