Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари


Download 42.78 Kb.
bet5/6
Sana05.04.2023
Hajmi42.78 Kb.
#1274133
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИ

Фойдаланиш доиралари.
Шу тариқа экологик, иқтисодий, маънавий-аҳлоқий муаммоларни ҳар бир даврдаги машғулотлар давомида муҳокама қилиш мумкин.
Афзалликлари.
Масъулият ҳиссини шакллантиради, мантиқий ва танқидий фикрлашни ривожлантиради, муаммони ҳал қилиш кўникмаси ҳосил қилинади.
Қийинчиликлари.
Жараённи ташкил қилиш ҳамда муаммоларни фикрлар сифатида ифодалашда қийинчиликларга дуч келиш мумкин.
10. БББ
Таърифи
Ушбу жадвал билан ишлаш иши маълум ўқув материалини ўқиш вақтида амалга оширилади:

Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим










Биринчи устунга ўқувчи мавзу ёки муаммо бўйича биладиган барча нарсалар ёзилади. Иккинчи устунга эса ўқувчи билишни хоҳлайдиган маълумотлар ёзилади. Учинчи устунга эса мавзу ўрганилгандан сўнг билиб олган маълумотлар, билимлар ёзилади.
Фойдаланиш доиралари.
Гуманитар фанлар дарсларида (айрим вазиятларда табиий-математик фанлар дарсларида) ахборот билан ишлаш стратегияси сифатида, бирон мавзу ёки муаммо бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун.
Афзалликлари.
Ахборот билан мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиради, саволларни ифодалаш қобилиятини шакллантиради, тадқиқотчилик ишлари бўйича дастлабки кўникмаларни беради.
Қийинчиликлари.
Ушбу стратегия янги материални ўрганишнинг фақат маълум босқичида қўлланилиши мумкин.
11. Инсерт
Таърифи.

  1. Матнни ўқиш ва бир вақтнинг ўзида ҳошияга маркировка қилиш. Бунда қуйидаги белгилар қўлланилади: V (зағча) – таниш маълумот; “+” (плюс) – янги маълумот; “-” (минус) – сиз аллақачон билганларингиз, биламан деб ўйлаганларингизга қарама-қарши; “?” (савол белгиси) – бу тушунарсиз, ёки сиз ушбу масала бўйича тўлиқроқ маълумотга эга бўлмоқчисиз.

  2. Жуфтликларда сўнг гуруҳларда бажарилган маркировкага таянган ҳолда, ўқиб чиқилганларни муҳокама қилиш.

Гуруҳдаги муҳокамалар «белгидан белгига” олиб борилади, Маркировка қилинган ахборот ўқувчиларга улар билганларидан бошлаб, саволларга қадар тақдим этилади. Якунида мавзу бўйича хулоса чиқарилади.

Фойдаланиш доиралари.
Янги материал билан танишиш, ҳар қандай ўқув фанида ахборот билан ишлаш услуби.
Афзалликлари
Маркировкани амалга ошириш усули самарали мутолаа қилиш ва ўйлашга ёрдам беради, матн билан мулоқот юритиш усули эса ахборотни кузатиб бориш ва тушунишга хизмат қилади. Мустақил иш олиб бориш кўникмаларини ривожлантиради.
Қийинчиликлари.
Мазкур стратегия янги материални ўрганишнинг маълум бир босқичида қўлланилиши мумкин.
12. Фотосуратни ўқиш
Таърифи.
Ўтказиш усули:

  • Машқдан олдин бошловчи ўзи танлаб олган мавзу бўйича ҳар бир гуруҳ учун фотосуратларни/расмларни тайёрлайди. Расмни флипчарт қоғозининг ўртасига ёпиштириб қўйиш лозим.

  • Бошловчи иштирокчиларни 5-6 кишилик гуруҳларга ажратади. Ҳар бир гуруҳга олдиндан тайёрлаб қўйилган ўртасига расм ёпиштирилган флипчарт қоғози ва ҳар бир иштирокчига маркерларни беради.

  • Бошловчи топшириқни тушунтиради: гуруҳга берилган ушбу фотосуратлар/расмлар тўпламини сукунат сақлаб ўрганиб чиқиш керак ва гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси уни қизиқтириб қолган расм-фотосурат қисмидан маркер ёрдамида стрелка чизади ва флипчартда унинг номини ёзади. Ҳар бир иштирокчи томонидан расмлар/фотосуратлар қисмларини белгилаш ва улардан стрелка чизиш сони чекланмайди. Бошловчи ушбу топшириқни бажаришга сарфланадиган вақтни белгилайди.

  • Ҳар бир иштирокчи ўз ишининг биринчи босқичини тамомлаганидан сўнг, бошловчи улардан ўз гуруҳларида барча қисмлар номларини ўқиб эшиттиришни таклиф қилади. Сўнг иштирокчилар флипчартда номлари ёзилган қисмларни ҳисобга олган ҳолда, расмни/фотосуратни муҳокама қиладилар, ўз фикрларини билдирадилар, расм/фотосурат сюжетини ўрганиб чиқиб, уни маълум муаммо билан боғлайдилар ва ўз ишларининг тақдимотини тайёрлайдилар. Бошловчи ушбу топшириқни бажаришга сарфланадиган вақтни белгилайди.

  • Ҳар бир гуруҳ ишларининг тақдимоти ўтказилади. Бошқа гуруҳлар иштирокчилари аниқлаштирувчи саволларини беришлари мумкин.

Ўтказилган машқнинг муҳокамаси ташкил этилади.
Фойдаланиш доиралари.
Гуманитар ва табиий фанлар дарсларида.
Афзалликлари.
Машқ кузатувчанликни ривожлантиради, алоқа боғлаш ва мулоқот юритиш кўникмаларини шакллантиради, ижодий фикрлашни ҳамда ўқувчилар нутқини ривожлантиради.
Қийинчиликлари.
Гуманитар фанлар доираси билан чекланганлиги.
13. Расмлар ўртасидаги алоқа
Таърифи.
Ўқитувчи мавзулари бир-бирига умуман боғлиқ бўлмаган расмлар тўпламларини (3-4 расм) олдиндан тайёрлаб қўяди. Ҳар бир бундай тўплам конвертга солиб қўйилади (конвертни ўқитувчи эски дафтарлардан тайёрлаши мумкин). Жуда катта бўлмаган расмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади, уларни эски газета ва журналлардан қийиб олиш мумкин. Агар болалар ёрдамидан фойдаланилса, ўқитувчида бундай расмларнинг катта тўплами ҳосил бўлади.
Икки қўшни парталарда ўтирган болалар бир гуруҳда биргаликда ишлайдилар. Ҳар бир гуруҳга оқ қоғоз варағи, маркер ва расмлар тўплами солинган конверт берилади.
Ўқитувчи болаларга конверт ичидаги расмларни партага чиқариб қўйиш, уларни диққат билан кўриб чиқиш ва уларнинг ўртасида қандай умумийлик борлиги, қандай боғлиқлик мавжудлигини аниқлашни таклиф қилади. Бундай боғлиқлик аниқлангандан сўнг, ўқувчиларга ушбу расмлар бўйича иншо ёзиш ва ўз ишларига ном бериш таклиф этилади. Қўйиладиган шарт: иншо ёзиш вақтида барча расмлардан фойдаланиш керак. Иншо ёзишга 20-25 дақиқа ажратилади.
Болалар ишонинг орқа томонига ўз исмларини ёзиб қўйиб, уларни синф доскасига, деворларига бир-биридан маълум масофада жойлаштириб чиқадилар. Шундан сўнг барча ўқувчиларга гуруҳларнинг иншолари билан танишиб (ўқиб) чиқиш таклиф этилади. Шу тариқа ўқувчилар ишларининг ўзига хос вернисажи, яъни кўргазмаси юзага келади. Бу жараёнга дарснинг қолган вақти ажратилади.
Ўқувчилар билан уларга гуруҳларда ишлаш маъқул бўлдими ёки йўқми билиш, кимлар қизиқарли ғоялар, фикрлар билдирганлиги, ким ёрдам берганлиги, кейинги сафар бу каби ишлар янада яхши натижа билан бажарилиши учун нималарни яхшилаш кераклигини муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Фойдаланиш доиралари.
Бу машқдан хронологик изчиллик ўрганиладиган ёки мантиқий изчиллик усуллари қўлланиладиган ўқув режасининг мавзулари устида иш олиб боришда фойдаланиш мумкин.
Афзалликлари.
Ушбу машқ болаларга дунё ўзининг барча кўринишларида яхлитлигини кўришга ёрдам беради.
Машқ ўқувчиларнинг кузатувчанлигини ривожлантиради, мулоқотга киришиш кўникмаларини шакллантиради, мантиқий фикрлаш қобилияти ва нутқини ривожлантиради.
Қийинчиликлари.
Тарқатув материалини олдиндан тайёрлаб қўйишни талаб қилади.



Download 42.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling