International Journal of Intellectual and Cultural Heritage Volume: 2 Issue: 04


International Journal of Intellectual and Cultural Heritage


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana13.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1089967
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6.-khaydarov-ravshan-ijich-vol-2-issue-4

International Journal of Intellectual and Cultural Heritage 
Volume: 2 Issue: 04 | 2022 
ISSN: P – 2181-2306, E – 2181-2314 
http://ihm.iscience.uz/index.php/ijich 
42 
Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – 
одамларимиз билан.
Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз 
биздан рози бўлади.
Халқимиз рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади.
Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади.», дея таъкидлаган.” [1]
Шу нуқтаи назардан, давлат фуқаролик хизматида давлат хизматчиларининг касбий 
компетентлиги ўз фаолиятларининг барча йўналишларида номоён бўлади. Шу сабабли
бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида давлат хизматчиларининг касбий 
компетентликни оширишнинг механизмларини шакллантиришни тақозо қилади. Бошқарув 
кадрлари ташкилотни бошқариш эмас, балки жамиятга хизмат қилиш, давлат хизматчилари 
халқимизга хизмат кўрсатилишида ижтимоий ва иқтисодий самараси ошиши, шунингдек 
бошқарув кадрларининг стратегик услубда фикрлаши, демократик услубда бошқариши, ҳамда 
жамият манфаатларининг устунлигини таъминлашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. 
Меритократияга (муносиблар ҳокимияти) асосланган бошқарув принципи – энг 
қобилиятли ва интеллектуал ривожланган инсонлар ижтимоий келиб чиқиши,
қариндошлик ва молиявий ҳолати, жинси, ирқи ёки ёшидан қатъий назар етакчилик мавқеини 
эгаллайди. Ушбу принцип асосан номзоднинг компетентлилигига асосланган.
Ҳозирда кўплаб олимлар меритократия келажакда давлат ва жамиятни бошқаришнинг
ёрқин намунаси эканлигига ишонишади. Энг қобилиятли одамлар энг яхши натижаларга
эришишлари мумкин ва шунга кўра, барча фуқароларнинг ижтимоий фаровонлиги
ошади. Шундай қилиб, меритократия – инсон учун ҳам, жамият учун ҳам энг яхши
натижаларга эришишда адолатли тизим сифатида таклиф этилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли 
бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3755 сонли [7], 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон 
Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843 сонли [8], шунингдек, 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш 
агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4472 сонли [9] қарор 
ва фармонлари юртимизда кадрлар сиёсатидаги ислоҳотларнинг ташкилий-ҳуқуқий асоси 
сифатида хизмат қилмоқда. Шунингдек, давлат хизматчиларининг инсон ресурслари сифатида 
ривожлантириш нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 
августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3901-сон [10] 
қарорига мувофиқ Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида 
Академиянинг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. 
Ҳудудий филиалларда бошқарувнинг раҳбар кадрлари малака оширмоқдалар. Мазкур 
ўқув курсларида юқори салоҳиятга эга бўлган бошқарув лавозимлари учун ходимларнинг энг 
юқори самарадорлик даражаси билан танланишини таъминлаш учун стратегия сифатида 
хизмат қилиши, бошқарув кадрларининг электрон базаси ҳамда заҳираси тўлдириб 
борилишига хизмат қилади.
Юртимизда барқарорлик, ижтимоий-иқтисодий фаровонлик, аҳолининг муносиб ҳаёт 
кечириши давлат фуқаролик хизматида давлат хизматчиларининг авваламбор маънавий 
етуклиги ҳамда уларнинг касбий компетентлигининг ошириб борилиши давр талабидир. 
Давлат фуқаролиги хизматчисининг кaсбий компетентлиги қуйидaги ҳолaтлaрдa яққол 
нaмоён бўлaди: 



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling