International scientific journal “Interpretation and researches”
Download 6.04 Mb. Pdf ko'rish
|
4-8-PB
International scientific journal
“Interpretation and researches” Volume 1 issue 3 | ISSN: 2181-4163 | UIF-2023: 8.2 224 14-расм. Қоракўлча 13-расм.Гўлак 16--расм. Қоракўл 15--расм. Қоракўл-қоракўлча турадиган паст, ёки эндигина кўтарила бошланган ялтироқ, ипаксимон майин соч билан қоплаган, соч қопламидаги жингалаклар ҳали яхши шаклланган эмас, аммо чиройли гули кўзга озми – кўпми яққол ташланиб туради (14-расм). Бўлажак ёл ва этилмаган қалам гуллар шаклини тахминлаш мумкин. Терилар сатҳининг жингалаклар билан қопланиш даражасига қараб улар турли навларга ажратилади. International scientific journal “Interpretation and researches” Volume 1 issue 3 | ISSN: 2181-4163 | UIF-2023: 8.2 225 Қоракўл-қоракўлча - эмбрионал ривожланишнинг 134-145 кунлик давридаги ҳомилалардан олинган бирмунча йирикроқ терилар бўлиб, сирти асосан кўтарилган, лекин ҳали калта ипаксимон майин ва ялтироқ мўйқоплами тўла ривожланмаган энсиз жингалаклар билан қопланган, мўйларининг учлари ҳали жингалак ичига қайрилиб кирмаган, аммо энсиз қалам ва ёл гуллар шакллари яхши сезилиб туради(15- расм). Қоракўл - қоракўлчиликнинг асосий маҳсулоти. Қоракўл асосан янги туғилган қўзилардан олинади. Бундай терилар пишиқ, эластик, ипаксимон, ялтироқ ва тери сатҳидан кўтарилган мўйли бўлиб, жингалакларидаги мўйлар ҳар хил шакл ва типдаги буралмалар ҳосил қилади (16- расм). Яхобоб – асосан 10-40 кунлик чоғида нобуд бўлган қўзилардан шилиб олинган терилар. Булар ўсиқ ва баланд мўй билан қопланган йирик терилар бўлиб, турли шаклдаги бўш жингалаклари бор. Бўйнининг четларидаги мўй кокилчасининг узунлиги 3-5 см га боради. Тарсоқ – 2-4 ойлик қўзилардан шилиб олинган терилар бўлиб, сирти баланд майин, жингалаксимон мўй билан қопланган, унинг айрим кокилчалари боғлама ҳалқа шаклида ёки буралмасимон жингалаклар тарзида буралган бўлади. 17-Расм. Қўзидаги ва теридаги топографик қисмлар:1- сағри; 2- орқаси; 3- яғрини; 4 - ёнбоши; 5- сон; 6- элка; 7- бўйин; 8- қорин; 9- дум; 10- бош; 11- оёқлар; 12- чотлари. Ишлов бериш жараёнларида қоракўл терилар бир қатор физик механик ва химиявий таъсирларга дучор бўлади ва шу таъсирлар натижасида унда каттагина ўзгаришлар содир бўлади: юзасининг катталиги, тери тўқимасининг юпқалиги, жун толаларининг қалинлиги, тола ўқининг оғиш бурчаги ва умуман |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling