Интернет орқали мулоқот ва унинг аҳамияти Блоглар ва вики – сайтдаги материалга изоҳ бериш ва маълумот қолдириш


Download 0.71 Mb.
bet5/7
Sana28.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1022730
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4.Интернет орқали мулоқот ва унинг аҳамияти

Uforum.uz - миллий форуми. Uforum.uz – миллий форум ҳисобланиб, бунда Республикамизнинг ахборот технологиялари, таълим, маданият, молия, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамда давлат сектори ва электрон ҳукумат тузилмасида рўй бераётган масалалар муҳокамасини ўз ичига олади. Қуйидаги расмда миллий форумнинг таълим соҳасига оид мавзулари тасвирланган.



Форумларда иштирок этиш тартиби:

  • форумдан рўйхатдан ўтиш. Форум қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиш шарт;

  • форумдан рўйхатдан ўтишда расмий шахслар логин учун ўзларининг хақиқий маълумотларини Исм Шарифи, шунингдек иш жойи ва лавозим хам мажбурий шартларга киради;

  • маълумотларни киритиш билан бирга фойдаланувчи профил учун аватар сифатида сурат хам тақдим этиши лозим;

  • маълумотларини ошкор қилишни истамаган фойдаланувчилар эса ўзлари маъқул деб топган никларни танлашлари мумкин;

  • цензурага оид сўзлашув, хақорат, флейм, оффтоп, спам ва реклама таъқиқланади;

  • инсонлар шахсиятига тегадиган, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларига зид муҳокамалар, ресурсларга ишоратлар, файллар ва тасвирлар нашр қилиш таъқиқланади;

  • Ўзбекистон Руспубликаси қонунларига мувофиқ тарзда фаолият олиб бормайдиган сайтларга ишорат жойлаш ёки шундай маълумотларга эга бўлган сайтлардан маълумот жойлаш таъқиқланади.



Ижтимоий тармоқ тушунчаси. Таркиби, фақатгина иштирокчилардан иборат ва улар орасида мулоқатни ўрнатувчи, кўп фойдаланувчили интерактив веб сайтлар асосида яратилган тармоқ ижтимоий тармоқ деб тушунилади. Мазмунига кўра ижтимоий тармоқ икки босқичли бўлади:
1. Фойдаланувчилар орасидаги мулоқатни ўрнатиб берувчи дастурий - аппаратли комплекс;
2. Фойдаланувчилар орасидаги умумий қизиқишларни аниқлаш, гуруҳлар орасидаги мулоқат интернет тармоғи орқали бажарилиши.
Ижтимоий тармоқларнинг мақсад ва вазифалари. Ижтимоий тармоқнинг мақсади интернетда ўзаро қизиқишлар ёки фаолиятга эга шахслар билан мулоқот қуришдан иборат. Ўзаро алоқа ички почта ёки хабар алмашиш тизими орқали амалга оширилади. Ижтимоий тармоқлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқ хусусиятларининг бири – дўстлар ва гурухлар тизими. Уни қуйидаги чизма ёрдамида тавсифлаш мумкин.



Фойдаланувчиларининг сони бўйича ҳозирда Facebook ижтимоий тармоғи 500 000 000 фойдаланувчиси билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда MySpace (255 000 000 фойдаланувчи), Twitter (200 000 000 фойдаланувчи), Windows Live Spaces (120 000 000 фойдаланувчи), Habbo Hotel (120 000 000 фойдаланувчи), В Контакте (110 000 000 фойдаланувчи), Friendster (90 000 000 фойдаланувчи), Hi5(80 000 000 фойдаланувчи), Tagged.com (70 000 000) .

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling