Интернет тармоғи хизматлари ва уларда ишлаш асослари Режа


Download 2.21 Mb.
bet1/5
Sana13.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1677241
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-maruzaga taqdimot

Интернет тармоғи хизматлари ва уларда ишлаш асослари

Режа:

  • Интернет провайдерлари ва уларнинг вазифалари;
  • Интернет тармоғи хизматлари ва улардан фойдаланиш;
  • Броузер тушунчаси ва уларнинг вазифаси;
  • Хостинг хизмати ва ахборотларни жойлаштириш;
  • Прокси хизмати, аноним проксилар ва уларнинг вазифалари, ижобий ва салбий томонлари;
  • Юклаш ва кўчириб олиш (upload, download) тушунчалари;
  • Интернет конференциялар.
  • Интерактив хизматлар тушунчаси;
  • Транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш жадвали, авиа рейслар жадвали, темир йўл транспорти қатнови жадвали, банк хизмати маълумотлари; Валюта курслари, Об-ҳаво маълумотлари, Янгиликлар; Теледастурлар ва радиоэшиттришлар дастури; Иш ўринлари биржалари; Спорт янгиликлари;
  • Давлат бошқарув ва хўжалик юритувчи органларнинг веб сайтлари орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар.

WWW тушунчаси

  • WWW (World Wide Web) – бутун жаҳон ўргамчак тўри деб номланувчи тармоқ. WWW – бу Интернетга уланган турли компьютерларда жойлашган ўзаро боғланган ҳужжатларга мурожаат қилишни таъминлаб берувчи тарқоқ тизимдир. Айнан мана шу хизмат Интернетдан фойдаланишни соддалаштирди ва оммавийлаштирди.
  • WWW асосида тўртта пойдевор мавжуд:
    • Барча ҳужжатларнинг ягона формати (шакли);
    • Гиперматн;
    • Ҳужжатларни кўриш учун махсус дастурлар (броузер);
    • Ягона манзилни кўрсатиш тизими (домен);

Интернетда ишлаш технологияси

Интернет провайдерлари ва уларнинг вазифалари

  • Интернет провайдер – Интернет тармоғи хизматларини тақдим этувчи ташкилотдир.
  • Интернет провайдерларининг икки тури мавжуд: Интернетга уланиш ва уланиш каналларини тақдим этувчи провайдер ва Интернет хизматларини тақдим этувчи провайдер
  • Интернет хизматларини тақдим этувчи провайдерлар томонидан www, электрон почта, хостинг (веб ресурсларни жойлаштириш) каби Интернет хизматлари кўрсатилмоқда.
  • Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси бир қанча Интернет провайдерлари хизмат кўрсатмоқда, булар:
    • UzNet,
    • Sarkor Telecom,
    • Sharq Telecom,
    • TPS,
    • ARS Inform,
    • Cron Telecom ва бошқалар.

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling