Inventarlashni tashkil etish va utkazish
ИНВЕНТАРЛАШ БЎЙИЧА СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ
Download 345.48 Kb.
|
bxma 19
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. ИНВЕНТАРЛАШДАГИ ФАРҚЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ИНВЕНТАРЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
- 6. КУЧГА КИРИТИШ САНАСИ
4. ИНВЕНТАРЛАШ БЎЙИЧА СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ
4.69. Солиштириш қайдномалари инвентарлаш пайтида ҳисоб маълумотларида тафовутлар аниқланган бойликлар бўйича тузилади. Солиштириш қайдномаларида инвентарлаш натижалари, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ва инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади. Ортиқча ва кам чиққан товар-моддий бойликларнинг қиймати солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқ келтирилади. Инвентарлаш натижаларини расмийлаштириш учун ягона регистрлар қўлланиши мумкин, уларда инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) ва солиштириш қайдномаларининг кўрсаткичлари бирлаштирилади. Корхонага тегишли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бойликларга алоҳида солиштириш қайдномалари тузилади. Солиштириш қайдномалари ҳисоблаш ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиб, шунингдек, қўлда тузилиши мумкин. 5. ИНВЕНТАРЛАШДАГИ ФАРҚЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ИНВЕНТАРЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ 5.70. Инвентарлаш ва бошқа текширишлар пайтида аниқланган бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фарқлари қуйидагича тартибга солинади: - ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак; - белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг фармойишига кўра ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) камайтиришга ҳисобдан ўчирилади. Йўқолиш меъёрлари ҳақиқатда камомад аниқланган тақдирдагина қўлланиши мумкин. Бунда белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши бойликлар камомади қайта навларга ажратишдаги ортиқча мол билан ҳисобга олгач белгиланишига эътибор берилади. Агар белгиланган тартибда ўтказилган қайта навларга ажратиш бўйича ҳисобга олингандан кейин ҳам бойликлар камомади мавжуд бўлса, табиий йўқолиш меъёрлари камомад аниқланган бойликлар номи бўйичагина қўлланиши мумкин. Тасдиқланган меъёрлар бўлмаган тақдирда йўқолиш меъёрлардан ортиқча камомад сифатида қаралади; - йўқолиш меъёрларидан ортиқча бойликлар камомади, шунингдек, бойликлар бузилишидан кўрилган талафотлар айбдор шахсларга юкланади. Суиистеъмолликлар оқибати бўлган камомад ва талафотлар аниқланганда тегишли материаллар камомад ва талафотлар аниқлангандан сўнг 5 кун давомида тергов органларига берилиши керак, аниқланган камомад ва талафотлар суммасига эса фуқаролик даъвоси тақдим этилади; - бойликларнинг йўқолиш ва бойликлар бузилиши туфайли талафотлар меъёрларидан ортиқча камомади, камомад ва бузилишларнинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ҳолларда, маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларига ҳисобдан чиқарилиши ёки бюджет ташкилотида молиялашни (фондларни) камайтиришга қайд этилиши мумкин. Бунда бойликларнинг йўқолиш ва бойликлар бузилиши туфайли талафотлар меъёрларидан ортиқча камомадини ҳисобдан ўчиришни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда ана шундай камомад ва талафотларнинг олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар кўрсатилиши керак. Бойликлар бузилиши факти тўғрисидаги хулосалар техник назорат бўлими ёки сифат бўйича тегишли инспекциялардан олиниши керак. Табиий йўқолиш меъёрларидан ортиқча бойликлар камомади ва бузилишини ҳисобдан ўчиришни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда тергов ёки суд органларининг айбдор шахслар йўқлигини тасдиқлайдиган ёки айбдор шахслардан зарар ундирилиши рад этилган қарорлари ёки техник назорат бўлими ёки тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлардан (сифат бўйича инспекциялар ва ҳоказолардан) олинган бойликлар бузилиши факти тўғрисида хулоса бўлиши керак. Қайта навларга ажратиш натижасида ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисобга олинишига биргина текширилаётган давр учун, биргина текширилаётган шахсда, биргина номдаги товар-моддий бойликларга нисбатан ва ишончли шахс рухсатига кўра айнан бир хил миқдорларда истисно тарзида йўл қўйилиши мумкин. Йўл қўйилган қайта навларга ажратиш тўғрисида моддий жавобгар шахслар ишончли шахсга батафсил тушунтириш тақдим этадилар. Моддий жавобгар шахслар айби бўлмаган ҳолда қайта навларга ажратишда ҳосил бўлган қийматдаги камомад фарқига инвентарлаш баённомаларида бундай фарқ айбдор шахсларга киритилмаслиги хусусида муфассал тушунтириш берилиши керак. 5.71. Инвентарлаш натижалари инвентарлаш тугаган ойдаги ҳисоб ва ҳисоботда, йиллик инвентарлашда эса йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирилиши керак. 5.72. Ҳисобот йилида ўтказилган инвентарлашлар натижалари маълумотлари инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасида (5-илова) умумлаштирилади. 5.73. Инвентарлаш вақтида аниқланган бойликлар ҳақиқатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутларни тартибга солиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарига тақдим этилади. 6. КУЧГА КИРИТИШ САНАСИ 6.74. Мазкур бухгалтерия ҳисоби андозаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб кучга киритилади. Download 345.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling