Inventarlashni tashkil etish va utkazish


Download 345.48 Kb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi345.48 Kb.
#1531740
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
bxma 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.11.1999 й.
N 833


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
19.10.1999 й.
N ЭГ/17-19-2075
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


19-сон БҲМС


ИНВЕНТАРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


Мундарижа

Бандлар номи

Бандлар

Умумий қоидалар

1

Инвентарлашни ўтказишнинг умумий қоидалари

2

Мол-мулкнинг айрим турлари ва молиявий мажбуриятларни инвентарлашни ўтказиш қоидалари

3

Инвентарлаш бўйича солиштириш қайдномаларини тузиш

4

Инвентарлаш тафовутларини тартибга солиш тартиби ва инвентарлаш натижаларини расмийлаштириш

5

Кучга киритиш санаси

6



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур андоза "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Мазкур Андоза хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан, асосий фаолияти бюджет маблағлари ҳисобига молияланадиган ташкилот томонидан мол-мулк ҳамда молиявий мажбуриятларни инвентарлаш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
1.3. Инвентарлашнинг асосий мақсадлари мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш.
1.4. Жойлашган ери ва барча турдаги молиявий мажбуриятларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки инвентарланиши керак.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш захиралари ва хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулклар, шунингдек, бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентарланиши керак.
Мол-мулкни инвентарлаш унинг жойлашган ери ва моддий жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
1.5. Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:
- мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда;
- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 28.08.98 йилда 486-сон билан рўйхатга олинган "Товар-моддий захиралар" деб номланган 4-сон БҲМАга биноан товар-моддий захиралар бир йилда камида бир марта инвентарланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 23.09.98 йилда 491-сон билан рўйхатга олинган "Асосий воситалар" деб номланган 5-сон БҲМАга мувофиқ асосий воситалар икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта инвентарланади.
Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланклар ойда бир марта, ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари - ҳар чоракда, қимматбаҳо металлар - тармоқ йўриқномаларига мувофиқ инвентарланади.
Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда ишлаб чиқариш захиралари улар энг кам миқдорда қолганда қуйидаги ҳолларда инвентарланади:
- асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда;
- моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида);
- ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда;
- табиий офатлар, ёнғинлар фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;
- хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
1.6. Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентарлаш жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан ўтказилади.



Download 345.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling