Inventarlashni tashkil etish va utkazish


Ҳисоб-китобларни инвентарлаш


Download 345.48 Kb.
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi345.48 Kb.
#1531740
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
bxma 19

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш
3.65. Банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар, депонентлар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади. Комиссия дебитор ва кредиторлар ҳисобварақлари бўйича қарзларнинг пайдо бўлиши, уларнинг реаллиги ва шундай бўлган тақдирда, даъво этиш муддатларини ўтказиб юборишда айбдор шахсларни аниқлайди.
"Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг йўлдаги товарлар ва фактура қилинмаган моллар бўйича мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар суммаларига доир қисми алоҳида синчиклаб текширилиши керак. У ҳужжатлар бўйича, шунингдек, корреспонденцияланувчи ҳисобварақлар билан келишган ҳолда текширилади.
Бунда фактура қилинмаган моллар таркибида тўланиши "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағида акс эттирилган суммалар ёки ҳақиқатда тўланган ва олинган, лекин йўлда деб ҳисобланувчи материаллар ва товарлар суммалари акс эттирилгани ёки эттирилмагани аниқлаштирилади.
Мол етказиб берувчиларнинг ҳисобварақларида фактура қилинмаган моллар бўйича қолган суммаларга, ана шу ҳисобварақ бухгалтерия томонидан текширилгач, мол етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактуралар талаб қилиниши керак. Мол етказиб берувчилар харидорларга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари ёки уларни тақдим этмаслик сабабларини маълум қилишлари шарт. Агар мол етказиб берувчида қарз бўлмаса, у буни харидорга маълум қилиши керак.
3.66. Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича ўз вақтида талаб қилиб олинмаган, депонентлар ҳисобварағига ўтказилиши керак бўлган иш ҳақи суммалари, шунингдек, ишчи ва хизматчиларга ортиқча тўлашлар суммалари ва бунинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланиши керак.
3.67. Ҳисобот бериладиган суммалар инвентарланганда мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича ҳисоботлари, шунингдек, ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича берилган бўнаклар суммалари, уларни бериш саналари вамақсадли фойдаланилиши текширилади.
3.68. Ишчи инвентарлаш комиссияси ҳужжатли текшириш йўли билан қуйидагиларни ҳам аниқлаши керак:
- банклар, хўжалик юритувчи субъект қисмлари билан ҳисоб-китобларнинг айнанлиги;
- баланс бўйича қайд этилган камомад ва ўғирликларга доир қарз суммалари тўғрилиги ва асослилиги ҳамда ана шу қарзни ундириш учун қабул қилинган чоралар;
- баланс бўйича қайд этилган дебиторлик, кредиторлик ва депонентлик қарзлари суммаларининг тўғрилиги ва асослангани, шунингдек, дебиторлик қарзини мажбурий тартибда ундиришга даъволар тақдим этилган ёки этилмагани;
- муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжудлиги сабаблари.



Download 345.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling