Inventarlashni tashkil etish va utkazish


Номоддий активларни инвентарлаш


Download 345.48 Kb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi345.48 Kb.
#1531740
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
bxma 19

Номоддий активларни инвентарлаш
3.30. Номоддий активларни инвентарлаганда қуйидагилар текширилиши зарур: ташкилотнинг улардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги; номоддий активлар балансда тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлиги.
Молиявий қўйилмаларни инвентарлаш
3.31. Молиявий қўйилмаларни инвентарлаганда қимматли қоғозларга доир ҳақиқатдаги харажатлар ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга берилган қарзлар текширилади.
3.32. Қимматли қоғозларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилганда қуйидагилар аниқланади:
қимматли қоғозлар тўғри расмийлаштирилгани;
қимматли қоғозлар бутлиги (ҳақиқатда мавжудлигини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш орқали);
қимматли қоғозлар бўйича олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилиши.
3.33. Ташкилотда қимматли қоғозлар сақланганида уларни инвентарлаш кассадаги пул маблағларини инвентарлаш билан бир вақтда ўтказилади.
3.34. Қимматли қоғозларни инвентарлаш алоҳида эмитентлар бўйича ўтказилиб, далолатномада номи, серияси, рақами, номинал ва ҳақиқий қиймати, узиш муддатлари ва умумий суммаси кўрсатилади.
Ҳар бир қимматли қоғоз реквизитлари хўжалик юритувчи субъект рўйхатлари (реестрлари, дафтарлари) маълумотлари билан таққосланади.
3.35. Махсус ташкилотларга (депозитарий банк - қимматли қоғозларни сақлайдиган махсус жой ва ҳ.к.) Сақлаш учун топширилган қимматли қоҚозларни инвентарлаш хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисобининг тегишли ҳисобварақларида қайд этилган суммалар қолдиқларини ушбу махсус ташкилотлар кўчирмалари маълумотлари билан солиштиришдан иборат бўлади.
3.36. Бошқа ташкилотларнинг устав капиталларига молиявий қўйилмалар, шунингдек, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга берилган қарзлар инвентарлаш пайтида ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак.


Товар-моддий бойликларни инвентарлаш
3.37. Товар-моддий бойликларни инвентарлаш, қоидага кўра, мазкур хонада бойликларнинг жойлашиш тартибида бажарилиши керак. Инвентарлаш вақтида бир турдаги товар-моддий бойликлардан бошқасига тартибсиз ўтишга йўл қўйиб бўлмайди.
Товар-моддий бойликлар турли алоҳида хоналарда битта моддий жавобгар шахсда сақланганда инвентарлаш сақлаш жойлари бўйича кетма-кетликда ўтказилади. Бойликлар текширилганидан кейин хона эшиги пломбаланади ва комиссия ишлаш учун кейинги хонага ўтади.
3.38. Товар-моддий бойликлар инвентарлаш рўйхатига ҳар бир ном бўйича киритилади, бунда номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилади.
3.39. Ишчи инвентарлаш комиссияси раиси ёки унинг топшириғига кўра комиссия аъзолари омбор (омборхона) мудири ва бошқа моддий жавобгар шахслар ҳозирлигида товар-моддий бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигиниуларни албатта санаш, тарозида тортиш ёки қайта ўлчаш йўли билан текширадилар. Рўйхатларга бойликлар қолдиғи ҳақидаги маълумотларни моддий жавобгар шахслар оғзидан ёки ҳақиқатда мавжудлигини текширмасдан туриб ҳисоб маълумотлари бўйича қайд этиш қатъиян тақиқланади.
3.40. Инвентарлаш вақтида келиб тушадиган товар-моддий бойликлар моддий жавобгар шахслар томонидан инвентарлаш комиссияси аъзолари ҳозирлигида қабул қилинади ва инвентарлашдан сўнг реестр ёки товар ҳисоботи бўйича кирим қилинади. Ушбу товар-моддий бойликлар "Инвентарлаш пайтида келиб тушган товар-моддий бойликлар" номи билан алоҳида рўйхатга киритилади. Рўйхатда улар қачон, кимдан келиб тушгани, кирим ҳужжатининг санаси ва рақами, номи, миқдори, нархи ва суммаси кўрсатилади. Айни вақтда кирим ҳужжатида инвентарлаш комиссияси раисининг имзоси билан ана шу бойликлар қайд этилган рўйхат санасига ҳавола қилган ҳолда "инвентарлашдан сўнг" белгиси қўйилади.
3.41. Инвентарлаш узоқ вақт ўтказилган тақдирда фавқулодда ҳолларда ва фақат хўжалик юритувчи субъект раҳбари ва бош бухгалтерининг ёзма рухсати билан инвентарлаш жараёнида товар-моддий бойликлар моддий жавобгар шахсларга инвентарлаш комиссияси аъзолари ҳозирлигида берилиши мумкин.
Ушбу бойликлар "Инвентарлаш пайтида берилган товар-моддий бойликлар" деб номланган алоҳида инвентарь рўйхатига киритилади. Бу ёзув инвентарлаш пайтида келиб тушган - товар-моддий бойликларга оид ҳужжатларга ўхшаб расмийлаштирилиши керак. Чиқим ҳужжатларида инвентарлаш комиссияси раисининг имзоси билан белги қўйилади.
3.42. Бошқа хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган ва масъулиятли сақланишда бўлган товар-моддий бойликлар ўзининг товар-моддий бойликлари билан бир вақтда инвентарланади. Ана шу бойликларга алоҳида инвентарлаш рўйхати тузилади, унда ушбу бойликларни масъулиятли сақлашга қабул қилингани тасдиқланадиган тегишли ҳужжатларга ҳавола берилади.
3.43. Йўлда бўлган, юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан ҳақи муддатида тўланмаган, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар омборларида бўлган товар-моддий бойликларни инвентарлаш тегишли ҳисобварақларда кўрсатилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишни ўз ичига олади.
Ушбу товар-моддий бойликларни (йўлдаги, юклаб жўнатилган ва ҳоказо товарлар) ҳисобга олиш ҳисобварақларида тегишлича расмийлаштирилган ҳужжатлар билан тасдиқланган суммаларгина қолиши мумкин: йўлда бўлганлари бўйича - мол етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ - тўлов талабномалари ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар билан; юклаб жўнатилганлари бўйича - харидорлар тақдим этган ҳисобварақ-фактуралар нусхалари ва тўлов талабномалари нусхалари билан; тўлаш муддати ўтган ҳужжатлар бўйича эса - банк муассасасининг картотекаларда тўлов талабномалари мавжудлигини албатта тасдиқлаши билан; бошқа ташкилотларнинг омборларида жойлашганлари бўйича - инвентарлаш санасига яқин бўлган санага қайта расмийлаштирилган сақланган тилхатлар билан; битта шаҳардаги мол етказиб берувчиларнинг омборларида бўлганлари бўйича - инвентарлашни ўтказиш санасида қайта расмийлаштирилган сақланган тилхатлар билан.
Ана шу ҳисобварақлар (талабномалар) бошқа корреспонденцияланувчи ҳисобварақлар билан олдиндан солиштирилиши керак.
Масалан, "Юклаб жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ва хизматлар" ҳисобварағи бўйича ушбу ҳисобварақда тўланиши негадир бошқа ҳисобварақларда ("Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ва ҳ.к.") акс эттирилган суммалар бор-йўқлигини аниқлаш керак бўлади.
Харидорлар ёки буюртмачиларнинг уларга юклаб жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлашида узоқ вақт кечикиш юз берганда ана шу кечикишнинг сабаблари аниқланади, улар инвентарлаш комиссиясининг баённомасида қайд этилади.
Келиб тушган товар-моддий бойликлар кирим қилинмаганлиги фактлари аниқланганда уларни олган шахсларнинг тушунтиришлари талаб қилиниши, суиистеъмоллик ҳолатида эса материаллар тергов органларига оширилиши керак.
3.44. Йўлда бўлган, юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан муддатида тўланмаган ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг омборларида бўлган товар-моддий бойликларга алоҳида-алоҳида инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалар) тузилади.
Йўлда бўлган товар-моддий бойликларга доир рўйхатларда ҳар бир жўнатма бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади: номи (ҳужжат бўйича), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига биноан), юклаб жўнатиш санаси, шунингдек, ушбу бойликлар тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатларнинг рўйхати ва рақамлари. Бунда белгиланган муддатда келиб тушмаган ҳамда ҳисобда йўлдаги материаллар ва товарлар сифатида қайд этилган юклар бўйича уларни қидириб-топиш учун қандай чоралар кўрилганлигини текшириш зарур.
3.45. Юклаб жўнатилган ва харидорлар ҳақини муддатида тўламаган товар-моддий бойликларга доир рўйхатларда ҳар бир алоҳида жўнатма бўйича харидорнинг номи, товар-моддий бойликларнинг номи, юклаб жўнатиш санаси, ҳисобварақ-фактура ёзилган сана, ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва ҳисобварақ-фактурага доир сумма келтирилади.
3.46. Хўжалик юритувчи бошқа субъектларнинг омборларида сақланаётган товар-моддий бойликлар рўйхатларга ушбу бойликларни масъулиятли сақлашга топширилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида киритилади. Ушбу бойликларга доир рўйхатларда уларнинг номи, миқдори, нави, ҳақиқатдаги қиймати (ҳисоб ҳужжатлари бўйича), юкни сақлашга қабул қилиш санаси, сақлаш жойи, ҳужжатларнинг рақамлари ва санаси кўрсатилади.
Ана шу бойликлар масъулиятли сақланишида бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан инвентарлаш рўйхатларининг нусхалари олинганда комиссия бойликларнинг ҳақиқатдаги мавжудлигини (инвентарлаш рўйхатлари нусхаларининг маълумотлари асосида) ҳужжатларга биноан белгиланган миқдор билан таққослайди.
3.47. Бошқа хўжалик юритувчи субъектларда қайта ишлашда бўлган товар-моддий бойликларга доир рўйхатларда қайта ишловчи корхонанинг номи, бойликлар номи, миқдори, ҳисоб маълумотлари бўйича ҳақиқатдаги қиймати, бойликларни қайта ишлашга бериш санаси, ҳужжатларнинг рақамлари ва санаси кўрсатилади.
3.48. Фойдаланишда бўлган арзонбаҳоли ва тез эскирувчан буюмлар улар жойлашган ер ва масъулиятли сақланишида бўлган шахслар бўйича инвентарланади.
Инвентарлаш ҳар бир буюмни кўздан кечириш йўли билан ўтказилади. Инвентарлаш рўйхатларига арзонбаҳоли ва тез эскирувчан буюмлар бухгалтерия ҳисобидақабул қилинган номенклатурага мувофиқ номлари бўйича киритилади.
Шахсан фойдаланиш учун ходимларга берилган арзон баҳо ва тез эскирувчан буюмлар инвентарланганда гуруҳий инвентарлаш рўйхатларини тузишга йўл қўйилади, уларда ана шу буюмлар учун масъул бўлган, уларга шахсий варақчалар очилган шахслар кўрсатилиб, рўйхатларда тилхатга имзо чектирилади.
Рўйхатларда буюмларнинг дастлабки қиймати кўрсатилади.
Агар ушбу буюмларнинг эскириши уларнинг ҳақиқатдаги ҳолати бўйича ҳисобга олинса, изоҳда ишчи инвентарлаш комиссияси томонидан белгиланадиган ҳар бир буюм ёки эскириши бир хил ҳажмдаги гуруҳнинг эскириш фоизи кўрсатилади. Ушбу ҳолда эскириши турли даражада бўлган бир номдаги буюмлар рўйхатга алоҳида сатрлар билан ёзилади.
Ювиш ва тузатишга юборилган махсус кийим (коржома) ва сочиқ-дастурхонлар инвентарлаш рўйхатига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг қайднома-юкхатлари ёки квитанциялари асосида ёзилиши керак.
Яроқсиз ҳолга келган ва ҳисобдан ўчирилмаган арзонбаҳо ва тез эскирувчан буюмларга ишчи инвентарлаш комиссияси томонидан белгиланган шаклда далолатномалар тузилиб, фойдаланиш вақти, яроқсиз бўлиш сабаблари, ушбу буюмлардан хўжалик мақсадларида фойдаланиш имкониятлари кўрсатилади.
3.49. Идиш рўйхатларга турлари, мақсадли вазифаси ва сифат ҳолатига (янги, ишлатилган, тузатишни тақозо этадиган ва ҳ.к.) биноан киритилади.
Текшириш олдидан бўш идиш (тара) турлари бўйича танланиши керак, яъни:
- ёғоч идишлар (яшиклар, бочкалар);
- картон идишлар;
- металл идишлар (флягалар, барабанлар);
- тўқимачилик идишлари (қоплари).
Яроқсиз ҳолга келган идишларга ишчи инвентарлаш комиссияси томонидан далолатнома тузилиб, сабаблари ва идиш учун масъул шахслар кўрсатилади.



Download 345.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling