Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби (бхмс №2) «асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» миллий стандарти Мақсади Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


Download 48.32 Kb.
bet1/7
Sana16.02.2023
Hajmi48.32 Kb.
#1204182
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-сонли БҲМС - АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ (БХМС № 2) «АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР»
миллий стандарти
Мақсади
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос доирасида даромадлар ҳисобот даврида хусусий капитал эгалари томонидан қўйилма билан боғлиқ кўпайишдан ташқари хусусий капитални кўпайишига олиб келадиган активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишидаги ҳисобот даврида иқтисодий нафнинг кўпайиши сифатида аниқланади.
Хўжалик фаолиятидан даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан даромадларни ўз ичига олади.
Мазкур стандартда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг одатий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маҳсулот реализациясидан (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш) даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар тушунилади.
Мазкур стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг асосий хўжалик фаолиятидан даромадларини ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилаш ҳисобланади.
Асосий хўжалик фаолиятидан даромадларни ҳисобга олишда асосий масала бўлиб даромадни тан олиш вақтини аниқлаш ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад хўжалик юритувчи субъектга келгусида иқтисодий наф тушиши эҳтимоли бўлган пайтда, шунингдек бу нафни ишончли ва аниқ ўлчаш мумкин бўлганда акс эттирилади. Бу стандарт мазкур мезонлар бўйича талаблар бажариладиган ва бинобарин, асосий хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад эътироф этиладиган вазиятни белгилаб беради. Шунингдек у мазкур мезонларни қўлланиш юзасидан амалий кўрсатмалар беради.
Амал қилиш соҳаси
1. Мазкур стандарт хўжалик фаолиятининг қуйидаги соҳаларидан олинган даромадларни ҳисобга олишда қўлланилади:
1.1. Товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
1.2. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар олишга имкон берадиган активларни фойдаланиш учун бошқа хўжалик юритувчи субъектга бериш.
2. Товарларга хўжалик юритувчи субъектлар сотиш мақсадида ишлаб чиқарган ва қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар киради.
3. Хизмат кўрсатиш одатда субъектнинг шартномада белгилаб қўйилган шартларни келишилган давр давомида бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир неча давр давомида бажарилиши мумкин. Хизмат кўрсатиш бўйича айрим битимлар пудрат қурилиши билан бевосита боғлиқ бўлади, масалан, архитекторлар ва лойиҳа бошқарувчилари хизматига доир битимлар «Пудрат қурилиши» стандарти талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг активларидан бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланиш қуйидаги кўринишдаги даромадларга олиб келади:
4.1. Пул маблағлари ёки пул эквивалентлари ёхуд хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлган суммалардан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ сифатида намоён бўладиган фоизлар;
4.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг узоқ муддатли активларидан масалан, патентлар, савдо маркалари, муаллифлик ҳуқуқлари ва компьютер дастурларидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ сифатида намоён бўладиган роялтилар;
4.3. Иштирокчилар (таъсисчилар) ўртасида уларнинг хусусий капиталдаги улушига мутаносиб равишда фойдани тақсимлашдан бошқа даромадлар.
5. Стандарт қуйидагилар натижасида юзага келадиган даромадларга қўлланилмайди:
5.1. Лизинг битимларига (БҲМС «Лизинг ҳисоби»га қаранг);
5.2. Инвестициядан келадиган ҳисобланган дивидендлар ва даромадларга;
5.3. Суғурта компаниялари билан суғурта битимларига;
5.4. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар жорий қийматидаги ўзгаришлар ёки улар сотилган ҳолатларга;
5.5. Бошқа айланма маблағлар қийматидаги ўзгаришларга;
5.6. Қорамоллар, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг табиий ўсишига;
5.7. Минерал рудаларини қазиб олишга.

Download 48.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling