Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби (бхмс №2) «асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» миллий стандарти Мақсади Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


Тузилган битимлар фактини аниқлаш


Download 48.32 Kb.
bet3/7
Sana16.02.2023
Hajmi48.32 Kb.
#1204182
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-сонли БҲМС - АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР

Тузилган битимлар фактини аниқлаш
11. Мазкур стандартда ҳар бир алоҳида битимга тан олиш мезонлари қўлланилади. Муайян ҳолатларда бир битимнинг алоҳида элементларига тан олишнинг мезонларини қўлланиш зарур. Масалан, маҳсулотни реализация нархи сотишдан сўнгги хизмат кўрсатиш учун муайян қийматни ўз ичига оладиган бўлса, унда бу қиймат кечиктирилади ва хизмат кўрсатилган давр давомида асосий хўжалик фаолиятидан даромад сифатида тан олинади. Аксинча, битимлар бир бутун битимнинг туркумлари деб қаралганда натижалари ҳақиқий бўлиши билан боғлиқ бўлган икки ёки ундан ортиқ битимларга тан олиш мезонлари қўлланилади.
Товарларни сотиш
12. Қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни реализациясидан даромад тан олинади:
12.1. Хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг салмоқли қисмини харидорга топширганда;
12.2. Хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганда;
12.3. Даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда;
12.4. Хўжалик юритувчи субъект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;
12.5. Битим билан боғлиқ қабул қилинган ёки кутилаётган харажатларни юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда .
13. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
14. Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) ни ўз ичига оладиган битим натижаси аниқ белгилаш мумкин бўлса, битим билан боғлиқ даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши босқичига қараб тан олинади. Битим натижаси эса қуйидаги шартларни бажариш бўйича аниқ белгиланиши мумкин:
14.1. Даромад суммасини;
14.2. Битим билан боғлиқ даромадларнинг хўжалик юритувчи субъектга тушиши эҳтимоли мавжуд;
14.3. Битимнинг тугалланиш босқичи бухгалтерия баланси ҳисобот санасигача юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланади;
14.4. Битимни бажаришда амалга оширилган харажатлар ва уни тугаллаш бўйича харажатлар юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланиши мумкин бўлганда.
15. Битимнинг тугалланиш босқичига қараб даромадларнинг тан олиш кўпинча битим неча фоиз бажарилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Бу усул бўйича даромадлар хизматлар кўрсатилган ҳисобот даврида тан олинади. Шу асосда даромадларнинг тан олиниши бажарилган ишлар ҳажми ва ҳисобот даври давомида фаолият натижалари хусусида фойдали ахборот олишни таъминлайди.
16. Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) дан даромад фақат шу операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий самара хўжалик юритувчи субъектга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
17. Хўжалик юритувчи субъект қуйидаги бандлар бўйича битимда иштирок этувчи бошқа шахслар билан келишувга эришгандан сўнг ишончли тарзда баҳолаши мумкин бўлади:
17.1. Томонларнинг хизмат кўрсатиши ва қабул қилиши хусусида даъво қилиш кучига эга бўлган ҳуқуқлари;
17.2. Алмаштириш кўзда тутилаётган тўловлар;
17.3. Ҳисоб-китоб усули ва шартлари.
Хўжалик юритувчи субъект учун молиявий режалаштириш ва ҳисоботнинг самарали ички тизими ҳам бўлиши зарур. Хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) борасида даромад баҳоларини қайта кўриб чиқади ва зарур бўлса, унга тузатиш киритади.
18. Битимнинг тугалланиш босқичи турли усуллар билан аниқланиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект кўрсатилган хизматларни юқори даражадаги ишончлилик билан ўлчайдиган усулдан фойдаланади. Битим табиатига кўра қуйидаги усуллар мавжуд:
18.1. Бажарилган ишларни таҳлил қилиш усули;
18.2. Хизмат кўрсатишнинг муайян вақтига келганда битим бўйича хизматнинг тўла ҳажмига нисбатан фоизини аниқлаш усули;
18.3. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга нисбатан шу санагача қилинган харажатларнинг фоизини аниқлаш усули. Шу санагача қилинган харажатларга мазкур санагача бажарилган ишларни акс эттирадиган харажатлар киради. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга эса бажарилган ёки бажарилиши керак бўлган хизматларни акс эттирувчи харажатлар киритилади.
Оралиқ тўловлари ҳамда харидорлардан олинган бўнаклар қиймати бўйича даромадлар тан олинмайди.
19. Агар хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича битимнинг натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса, у холда даромад фақат қопланадиган амалга оширилган харажатлар суммасида тан олинади. Агар битим натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса ва қилинган харажатларнинг қопланмаслиги эҳтимоли бўлса, даромадлар тан олинмайди.

Download 48.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling