Фоизлар, роялтилар ва дивидендлар (бошқа даромадлар)
20. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи активларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар қуйидаги ҳолларда мазкур БҲМСнинг 21-бандида кўрсатилган асосда тан олиниши лозим:
20.1. Битим билан боғлиқ даромадларнинг хўжалик юритувчи субъектга тушиши эҳтимоли мавжуд;
20.2. Даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда.
21. Даромад қуйидаги асосда тан олинади:
21.1. Активдан олинадиган ҳақиқий даромадни ҳисобга оладиган вақтинчалик нисбат асосида фоиз тан олинади;
21.2. Келишув шартларига мувофиқ ҳисоблаш асосида роялти тан олинади;
21.3. Акциядорларнинг тўловни олиш ҳуқуқи белгиланганда дивидендлар тан олинади.
22. Даромад фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Бироқ, даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Ёритиб бериш
23. Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тақдим этишда қуйидагиларни ёритиб беради:
23.1. Даромадни тан олиш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан хизмат кўрсатишни ўз ичига олган битимларнинг тугалланиш босқичларини белгилаш учун қабул қилинган усуллар;
23.2. Даромаднинг ҳисобот даври давомида акс эттирилган ҳар бир муҳим тоифаси суммаси, шу жумладан қуйидагилардан олинган даромадлар:
23.2.1. Товарлар сотишдан;
23.2.2. Хизматлар кўрсатишдан;
23.2.3. Фоизлардан;
23.2.4. Роялтидан;
23.2.5. Дивидендлардан;
23.3. Даромаднинг ҳар бир муҳим тоифасига киритилган товарлар ёки хизматларни айирбошлашдан олинган даромад миқдори.
2-сонли БҲМСга мувофиқ товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш)да даромадларни тан олиш бўйича
МИСОЛЛАР
Мазкур илова кўргазмали тавсифга эга ва стандартнинг қисми ҳисобланмайди. Илованинг мақсади бўлиб турли тижорат вазиятларида тушунтиришлар тайёрлашга ёрдам бериш учун стандартни қўллашни кўрсатиш ҳисобланади. Мисолларда битимнинг алоҳида томонларига эътибор берилган, лекин улар даромадни тан олинишига таъсир этишга тааллуқли бўлган барча омилларнинг тўлиқ муҳокамаси бўлмайди. Мисолларда даромадлар суммаси аниқ белгиланганлиги назарда тутилади, хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган иқтисодий фойда ва харажатлар ҳамда кутилаётган харажатлар аниқ ҳисобланиши мумкин. Мисоллар мазкур стандартни ўзгартирмайди ва унинг чегарасидан чиқмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |