Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усулларини ривожлантириш йўллари


Download 104.22 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2023
Hajmi104.22 Kb.
#1225340
1   2   3   4
Bog'liq
М.Рахмонова

Тадқиқот методологияси
Ушбу мақолада Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар иқтисодчи олимларининг инвестициялар ва инвестицион фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари ва усулларининг назарий жиҳатларига бағишланган илмий асарлари ўрганилган. Тадқиқот методологияси сифатида адабиётларнинг қиёсий таҳлили ва фаразни асослаш усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
Инвестиция фаолияти инвесторнинг ўз ресурсларини инвестиция объектига сафарбар этишга асосланар экан, мазкур фаолият инвесторнинг мақсадига кўра ташкил этилиши ва молиялаштирилишини тақозо этади. Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг зарурлиги шунинг билан изоҳланадики, инвестиция фаолиятига йўналтирилган ҳар қандай сармоя, пировардида, ўз-ўзидан инвестор манфаатларини таъминлаб бера олмайди. Биламизки, инвесторлар доимо амалга оширган инвестиция фаолиятидан катта фойда ва самара олишни кўзлайдилар. Бу орқали ўз капиталини кўпайтириш ва уни бозор рисклари остида қийматининг йўқолишидан ҳимоялашни хоҳлайдилар. Бунинг учун улар энг оптимал вариантдаги инвестиция лойиҳасига капиталини йўналтириб, унинг ҳаракатини мунтазам бошқариб бориш орқали кўзланган мақсадига эришишга интиладилар.
Шунга кўра, инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг зарурлигини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:

  • инвестиция фаолиятини молиялаштиришни ташкил этишда инвесторнинг ўз мақсадига эгалиги;

  • инвестиция фаолияти орқали инвесторнинг ўз капиталини янада кўпайтиришга интилиши;

  • инвестиция фаолиятини ташкил этиш унинг доимий бошқарувисиз самарали амалга оширилмаслиги;

  • инвестиция фаолиятининг самарали кечишига турли рискли омилларнинг таъсири юзага келиши мумкинлиги;

  • инвестиция фаолиятида инвестордан ташқари яна кўплаб бошқа иштирокчиларнинг қатнашиши ҳамда уларнинг ҳам манфаатлари мавжудлиги;

  • ҳар қандай инвестиция фаолияти, албатта, давлат ва жамият манфаатларининг ривожланиши учун хизмат қилишга йўналтирилганлиги;

  • бозорда кучли рақобат шароитининг ҳукм суриши;

  • инвесторнинг инвестиция ресурслари чекланганлиги, шу боисдан уни энг самарали инвестициялаш объектида чекланган вақтда максимал фойдаланишга бўлган интилиши ва бошқалар.

Амалиётда инвестиция фаолиятини молиялаштириш бевосита инвестиция лойиҳасига боғлиқ ҳолда ташкил этилганлиги сабабли аниқ лойиҳа бўйича инвестиция фаолиятини молиялаштиришда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш жараёни юзага келади. Ушбу жараённи таъминлашнинг зарурлиги эса қуйидагилардан иборатдир:

  1. Молиявий нобарқарорлик шароитида лойиҳа бўйича инвестициялашнинг амалга оширилиши унинг самарадорлигини пасайтириб юбориш хавфини кучайтиради. Бу эса, лойиҳадан кутиладиган самарани таъминлашда уни бошқаришга бўлган эҳтиёжни кучайтиради. Лойиҳа самарадорлиги уни молиялаштиришнинг бир қанча замонавий усулларини қўллаш асосида аниқланади. Бу лойиҳа молиялаштиришда муҳим ўрин эгаллайди ва унинг натижаларига асоланиб лойиҳа раҳбари, таъсисчилар, инвесторлар ва бошқа иштирокчиларда лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки пировардида, ундан ўз вақтида воз кечиш юзасидан қарорлар қабул қилиш имкониятини туғдиради;

  2. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш вақт жараёни билан амалга оширилади. Бу, ўз навбатида, вақтнинг лойиҳа натижаларига таъсирини мақбуллаштиришда муҳим ўрин эгаллайди. Пулнинг вақт мобайнида ўз қийматини йўқотиб бориши инвестиция жараёнида капиталнинг инвестор лойиҳадан кутган самарани ҳосил қилишини таъминлаш йўлида тўғри ва оптимал ишлатилишини таъминлаш заруриятини келтириб чиқаради ва амалга оширади. Инвестициялаш бўш пул маблағларини жалб қилиш эвазига юз беради. Ҳаракатда бўлмаган пул ресурслари ўз қийматини йўқотиб бораверади. Бу йўқотиш аниқ мақсадга эга бўлмаган ва самараси таҳлил қилинмаган инвестициялашда кўпроқ юз беради. Бироқ, турли омиллар таъсири шароитида вақт ўтиши билан пухта ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳасига йўналтирилган инвестициялашда ҳам капитал қиймати ўзгариши ёки ўзгаришсиз қолиши мумкин;

  3. Лойиҳани амалга оширишнинг якуний натижасига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан бири инфляция ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, фоиз ставкасининг сурункали ўзгариб бориши, валюта курсининг ўзгариши, талаб ва таклифнинг ўзгариши, қонунчиликдаги нобарқарорлик (депозит ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, мажбурий захира, қайта молиялаштириш ставкаси, валюта сиёсати, божхона сиёсати (ички бозорни ихоталаш ва ш.к.) кабилар натижасида юзага келади;

  4. Инвестиция фаолиятида турли хил ноаниқликлар мавжуддир Ноаниқлик омилларини ҳисобга олган ҳолда инвестиция лойиҳаларини, жараёнларини самарали молиялаштиришнинг замонавий тамойиллари, механизмлари ва усулларини билиш ҳамда улардан оптимал фойдаланиш иқтисодий тизимни ривожлантиришнинг янги сифатига ўтиш имконини беради;

  5. Ҳар қандай лойиҳанинг кучли ва ожиз томонлари бўлишини ҳисобга олган ҳолда уларни молиявий таҳлил қилиш орқали лойиҳани амалга ошириш жараёнида дуч келинадиган рисклар, кризисли вазиятдан чиқиб кетиш юзасидан қарорлар қабул қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бунда кўриладиган зарарлардан ўзини-ўзи суғурталаш амалиётини кучайтиришга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади.

Инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда энг муҳим масала бу уларни молиялаштиришдир. Молиялаштириш – бу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган элементларни сотиб олиш учун маблағ сарфлашни англатади. Ушбу маблағларни турли манбалардан олиш мумкин: бюджетдан молиялаштириш, корхоналарнинг ўз маблағларидан фойдаланиш, кредит ресурслари, қарз маблағлари (аҳоли ва индивидуал фирмалар) ва бошқалар. Нафақат инвестиция фаолиятининг самарадорлиги, балки инвесторнинг келажакдаги ҳаётийлиги, молиявий барқарорлиги қайси манбалар танланишига боғлиқ.
Акциядорлик жамиятларига хорижий инвестор ва менежерларни кенг жалб этиш, корпоратив бошқарувда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашда, сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда уни ташқи бозорларга олиб чиқишда уларнинг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция фаолиятини молиялаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Инвестицияларни молиялаштириш манбалари инвестиция манбалари сифатида ишлатилиши мумкин бўлган пул маблағларидир. Инвестиция фаолиятининг нафақат ҳаётийлиги, балки ундан келадиган якуний даромаднинг тақсимланиши, илғор капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ва инвестицияларни амалга оширадиган ташкилотнинг молиявий барқарорлиги молиялаштириш манбаларини танлашга боғлиқ.
Ички капитал ҳисобидан шакллантирилган инвестиция ресурслари хилма-хил шакллар билан тавсифланади ва қоида тариқасида, кичик бизнес фаолиятини амалга ошириш учун қулайроқдир.
Биз инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари таркибини асослаш билан боғлиқ қарашларни илмий-назарий тадқиқ этган ҳолда уни молиялаштириш манбаларини қуйидаги гуруҳларга ажратишни ўринли, деб топдик. Чунки унда молиялаштириш муассасаларининг амалиётда пул ва кредит алоқаларини бошқарувчи қисми фаолияти қамраб олинмаган.


1 Иқтисодий адабиётларни ўрганиш асосида муаллиф томонидан тузилди.
Республикамиздаги маҳаллий ва хорижий инвестиция ресурсларини чуқур қайта ишлайдиган ва юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли ва маҳаллийлаштириладиган замонавий корхоналарни ташкил қилиш учун маҳаллий ва хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, эркин иқтисодий ҳудудларнинг муайян соҳага ихтисослашувини қўллабқувватлаш ва уларда инвестиция фаолиятини молиялаштиришни ривожлантиришга замин яратади. Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг асосий омили инвестициялар бўлиб, Республика ҳудудларига киритилган инвестициялар таҳлили 1 жадвалда келтирилган.


Download 104.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling