- Бунда инвестиция лойиҳасини молиялаштириш ёки лойиҳани амалга ошириш рўёбга чиқади. Бу фазада аниқ харакатлар белгилаб олинади:
- - лойиҳани смета ҳужжатлари тайёрланади;
- - ускуналарга буюртмалар берилади;
- - ишлаб чиқариш майдонлари тайёрланади;
- - ускуналар ўрнатилиб, уларнинг монтаж ишлари амалга оширилади;
- - ходимларни ўқитиш ишлари ўтказилади ва реклама тадбирлари олиб борилади.
Эксплуатация ёки ишлаб чиқариш фазаси - Лойиҳа ҳаётийлик циклининг охирги босқичи ҳисобланади.
- Бу асосий ускуна ва воситаларни ҳаракатга келтиришдан бошланади. Ушбу фазада корхонанинг ҳаракатига старт берилади, маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарила бошланади ва олинган қарз маблағлари (банк кредитлари) қайтарила бошланади.
- Бу фаза мос тушумлар ва жорий харажатларни характерлайди. Ишлаб чиқариш фазаси давомийлиги инвестицион лойиҳани умумий ҳарактерига сезиларли таъсир ўтказади. У қанча узоқ бўлса шунча жами даромад ҳажми юқори бўлади.
Молиявий инвестиция жараёни - Молиявий инвестиция жараёни – пул таклиф қилувчилар (вақтинча бўш маблағларга эга бўлганлар) ни пул талаб қилаётганлар (уларга эҳтиёж сезаётганлар) билан учраштириш механизмидир. Иккала томон одатда молиявий институтларда ёки молиявий бозорда учрашадилар. Айрим вақтда, хусусан мулкий қийматлар (масалан, кўчмас мулк) билан битим имзоланганда сотувчи ва харидорлар бевосита муомалага киришадилар.
- Молиявий инвестициялаш жараёни
Do'stlaringiz bilan baham: |