Ипотека-банк” атиб бошқаруви йиғилишининг сонли баёни
Download 19.36 Kb.
|
Бошкарув карори политика Translated
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартиби
“Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви йиғилишининг ____ - сонли баёни
(Иномжонов, Ботиров, Зулфукаров, Абдурахманов, Фаязов, Муродов, Норметов, Иномжонов) Кун тартибидаги масала юзасидан Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори Э.Норметов сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига банкнинг “Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи сиёсати” Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Марказий банкнинг йўриқномалари ва меъёрий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилганлиги ҳамда мазкур сиёсат солиқларни, йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тузиш тартибини белгилаши ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва божхона қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (26.07.2022 й.да 785 рақам билан рўйхатдан ўтган) ва Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунларига (30.12.2022 й.да 812 рақам билан рўйхатдан ўтган) асосан айрим солиқ солиш шартлари ва ставкаларига ўзгартиришлар киритилганлигини инобатга олиб, “Ипотека-банк” АТИБнинг “Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи сиёсати”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти вужудга келди. Шу сабабли, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти ходимлари томонидан банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари ходимлари билан биргаликда банкнинг Солиқ сиёсатига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ички меъёрий ҳужжат “Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 апрелда 916-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳамда Солиқ кодексининг 77-моддаси талаблари доирасида ишлаб чиқилди. Юқорида кўрсатилганларни инобатга олиб ҳамда кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, БОШҚАРУВ ҚАРОР ҚИЛАДИ:Кун тартибидаги масала юзасидан Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори Э.Норметовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг “Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи сиёсати” иловага мувофиқ тасдиқлансин ва маъқуллаш учун Кузатув кенгаши муҳокамасига киритилсин. Банкдаги бизнес-жараёнлар ўзгаришидан келиб чиқиб, мавжуд таркибий бўлинмалар ва лавозимлар ўзгарган тақдирда, “Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи сиёсати”да кўрсатилган талабларни бажариш тегишли блок ва таркибий бўлинмалар зиммасига ўтказилиши белгилаб қўйилсин. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти (Норметов) банкда солиқ ҳисобини юритиш бўйича “Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи сиёсати” билан боғлиқ бўлган масалаларни тегишли тарзда тушунтириш ва тўғри қўллашни доимий назоратга олсин. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви йиғилишининг 2022 йил 4 августдаги 272/1-сонли баёни билан тасдиқланган “Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи сиёсати” ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори Э.Норметов зиммасига, назорат қилиш Молия блоки раҳбари А.Мухитдинов зиммасига юклатилсин. Download 19.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling