Суғурта шартномаси
|
Тарафларнинг юридик ва молиявий муносабатларини тартибга солувчи мазкур Суғурта шартномаси (Шартнома);
|
Ипотека шартномаси
|
Ипотека кредитини маълум муддатга олиш учун Суғурта қилдирувчи билан Наф олувчи ўрталарида тузилган шартнома: уй-жой қуриш учун;
|
Мол-мулк
|
Суғурта шартномасига илова қилинган (1-Илова) гаровга қўйилаётган Мулклар рўйхати;
|
Бахолаш далолатномаси
|
Суғурта қилдирувчи/Дебитор ва Наф олувчи ўрталарида гаровга қўйилаётган мулкларни 20___й. «___» __________ даги бахолаш далолатномаси;
|
Суғурта полиси
|
Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига бериладиган, Суғурталовчининг мажбуриятларини маълум муддатгача кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
|
Суғурта қиймати
|
Суғурта шартномасини тузиш вақтидаги Мол-мулкнинг ҳақиқий қиймати;
|
Суғурта пули
|
Суғурта шартномасига асосан Суғурталовчининг энг юқори жавобгарлик олиб борувчи пул миқдори;
|
Суғурта мукофоти
|
Суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатда, Суғурта қилдирувчи тарафидан Суғурталовчига суғурта қилинган мол-мулк учун тўланадиган пул миқдори;
|
Суғурта товони
|
Суғурта шартномасида белгилган тартибда, Суғурта ҳодисалари оқибатида кўрилган зарарни қоплаш учун Суғурталовчи тарафидан Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига тўланадиган маблағ;
|
Франшиза
|
Шартсиз Франшиза – Суғурта қилдирувчининг кўрган зарарини бир қисми бўлиб, Франшизада белгиланган миқдор, зарар учун тўланадиган Суғурта товони миқдоридан чегириб (олиниб) қолинади. Суғурта шартномаси бўйича хар бир ҳодиса учун Суғурта пулидан 5 (беш) фоиз миқдорида шартсиз франшиза белгиланди;
|
Суғурта муддати
|
Суғурта полисида ва Ипотека шартномасида белгиланган муддат:
2017 й. « 29 » декабрдан 2032 й. « 28 » декабргача;
|
|