Ипотека кредитлари бўйича гаровга қЎйилаётган мулкларни суғурта қилиш шартномаси
Download 50.35 Kb.
|
1 Намуна
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.5. Наф олувчининг ҳуқуқлари
- 8.6. Наф олувчининг мажбуриятлари
- IX. СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
8.4. Суғурталовчининг мабуриятлари:
8.4.1. Суғурта қилдирувчига 3 (уч) кун ичида Суғурта полисини бериш. 8.4.2. Суғурта ходисаси тан олингандан кейин 10 (ўн) кун ичида Суғурта товонини тўлаш. 8.4.3. Суғурта товонини тўлашни рад этганда Суғурта қидирувчига 15 (ўн беш) кун ичида бу ҳақда Суғурта қилдирувчига ёзма равишда хабарнома бериш. 8.5. Наф олувчининг ҳуқуқлари: 8.5.1. Суғурта шартномаси муддати давомида Суғурталовчидан ипотека кредити суғуртаси буйича маслаҳатлар олиш. 8.5.2. Суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурталовчидан Суғурта товонини/қопламасини олиш. 8.5.3. Суғурта ҳодисаси бўйича холис экспертиза ўтказишни талаб қилиш. 8.5.4. Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи билан келишилган холда Суғурта шартномасига қўшимча ва/ёки ўзгартириш киритиш. 8.5.5. Суғурталовчини ва Суғурта қилдирвчини огоҳлантирган ҳолда Суғурта шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш. 8.6. Наф олувчининг мажбуриятлари: 8.6.1. Кредит шартномасида белгиланган муддатда кредит маблағларини ажратиш. 8.6.2. Суғурталовчига суғурта объекти ҳақида тўлиқ ва хаққоний маълумот бериш. 8.6.3. Суғурталовчи билан суғурта объектини мониторинг қилишда қатнашиш. 8.6.4. Суғурта ҳодисаси содир этилганда: а) Суғурталовчини ёки унинг вакилини зудлик билан, 72 соатдан кечикмасдан хабардор қилиш. б) ваколатли органларга ходиса ҳақида ариза бериш. 8.6.5. Суғурталовчига ходисанинг тавсифи ҳақида маълумотнома бериш иложи бўлмаганда иш судга берилгани ҳақида ёки жиноят ишининг очилганлиги ва тўхтатилганли ҳақидаги тергов органининг қарори нусхасини бериш. 8.6.6. Суғурта ҳодисаси рўй берганда зарарланган Мол-мулкни кўриш ва зарар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган фотосурат ёки видеотасмалар билан Суғурталовчини таъминлаш. IX. СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ 9.1. Суғурта қидирувчининг Суғурта товонини тўлаш хақидаги аризаси қуйидаги хужжатлар билан бирга 3 (уч) кун ичида тақдим қилинади: Суғурта ҳодисаси тавсифномаси ва санаси; Суғурта ҳодисаси содир этилганда Суғурта қилдирувчининг ҳаракати; Суғурта қилдирувчининг Мол-мулкнинг зарарланган қисмига бўлган даъвоси, рўйхат бўйича номи ва зарар миқдори; Учинчи шахслардан зарар учун ундирилган маблағ; муҳрланган ва ваколатли шахслар (суд, ёнғин хавфсизлиги, ИИБ, ЙҲХБ ва б.ш.) тарафидан рўйхатланган хужжатлар тўплами; 9.2. Суғурта ҳодисаси ҳақида ариза берилгандан сўнг, ҳодиса асосларини аниқлаш учун 3 (уч) кун ичида комиссия ташкил қилинади. Комиссия таркибига Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчининг вакиллари, ҳодиса тавсифига кўра мутасадди ташкилот вакиллари, экспертлар ва бошқалар киради. 9.3. Комиссия тарафидан Суғурта ҳодисаси деб тан олинса 3 (уч) кун ичида зарар миқдори ва асослари ҳақида Далолатнома тузилади. 9.4. Тарафлар ўрталарида зарар миқдори ёки асослари ҳақида норозичилик келиб чиқса бошқа эксперт қабул қилинади. 9.5. Суғурта суммасидан паст қилиб тўланган Суғурта товонидан қолган Суғурта суммаси қисми Суғурта шартномасининг охирги муддатигача ўз кучини сақлаб қолади. 9.6. Етган зарар тўлиқ қопланган бўлса ёки уни қоплаш суд қарори билан айбдор шахсга юклатилган бўлса Суғурта қилдирувчи Суғурта товонини олиш ҳуқуқини йўқотади. 9.7. Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи учинчи шахсдан ёки айбдор шахсдан зарар учун Суғурта товонини бир қисмини олган бўлса, Суғурталовчи фақатгина Суғурта суммасининг қолган қисмини тўлаши мумкин. 9.8. Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига тўлаган Суғурта товони миқдорини зарар етказган шахсдан ундириш учун талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Регресс ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги асосида амалга оширилади. 9.9. Мол-мулк йўқотилса унинг зарарланган қисми алмаштирилади ёки 1-Иловада кўрсатилган Суғурта суммаси доирасида тўланади. Бу ҳолда ҳар бир Бўлим бўйича умумий Суғурта товони Суғурта шартномасида кўрсатилган умумий Суғурта суммасидан ёки Суғурта таъминотидан ошмаслиги керак. 9.10. Суғурталовчининг Суғурта товонини тўлашни рад этишдаги қарори асосли равишда Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига 15 (ўн беш) кун ичида тақдим қилинади. 9.11. Суғурталовчининг Суғурта товонини тўлашни рад этишдаги қарори судга даъво бериш орқали ҳал қилиниши мумкин. 9.12. Суғурта қилдирувчининг ёки Наф олувчининг Суғурта ҳодисаси натижасида тўланган зарар учун айбдор шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида Суғурталовчига ўтади. 9.13. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан Суғурта қилдирувчи, Наф олувчи ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. 9.14. Суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи барча хужжатлар тўпламини, гувоҳларни ва маълумотларни бериши шарт. 9.15. Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи зарар учун жавобгар бўлган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса, у ҳолда Суғурталовчи Суғурта товонини тўлашдан озод бўлади ва тўланган Суғурта товонини қайтариб олишга ҳақли бўлади. 9.16. Суғурта ходисаси тан олинганидан сўнг Суғурта товони Суғурталовчи тарафидан 10 (ўн) банк куни ичида Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига тўланади. Download 50.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling