Аҳоли даромадларини оширишда тадбиркорлик фаолиятининг ўрни ва бу
мавзуни ўқитиш хусусиятлари» мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАКРИЗ
Иктисодиётни
модернизациялаш
шароитида
аҳоли
даромадларини
кўпайтириш ва турмуш фаровонлигини яхшилашнинг муҳим омили бўлган кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва касаначилик соҳаларини
қўллаб қувватлаш ва ривожлантиришни рағ батлантириш, ишлаб чиқариш ва
ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар
амалга оширилмоқда. Чунки мамлакат ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги ва
миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланиши кўп жиҳатдан ушбу муаммони ҳал
этилишига боғ лиқдир. Шу сабабли бугунги кунда республикамизда аҳолини иш
билан таъминлаш ва унинг фаровонлигини ошириш масаласига ижтимоии -
иктисодий ислохотларнинг устувор йуналиши сифатида каралмокда.
Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг
ўсиб бориши-ички бозорни сифатли ва рақобатбардош товарлар билан
тўлдиришнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатиш
соҳаси кенгайишининг жаҳон бозори талабларига мос экспорт таркиби
кўпайишининг, янги иш ўринлари яратишнинг, аввало, ёшларни иш билан
таъминлашнинг ва шу асосда аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини
оширишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |