Талаба томонидан тайёрланган мазкур битирув малакавий ишининг мақсади
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида аҳоли
даромадларини шакллантиришни ўрганиш ва уни ошириш бўйича илмий -услубий
ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрнини назарий
жиҳатдан ўрганиш;
- аҳоли даромадларининг турлари, таркиби ва шаклланиш манбалари асосларини
ёритиб бериш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни та ҳлил килиш;
-мамлакат аҳолиси даромадларининг ўзгариш тенденциясини кўрсатиб бериш;
- хизмат кўрсатиш ва сервис, касаначилик соҳаларини ривожлантириш аҳоли
даромадларини оширишнинг муҳим омили эканлигини асослаб бериш;
- ахолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш йўллари
акс эттириш;
- Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадларини оширишда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболларини белгилаб бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |