“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. №4, iyul-avgust, 2021 yil 129


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana28.12.2022
Hajmi0.49 Mb.
#1019429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14 Rashidova 0 (1)

132 
4/2021 
(№
 
00054)

 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори”[24] га асосан Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил 
этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви 
органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган 
ташкилотларнинг ходимлари меҳнат мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткилари 
тизимига кўра қуйидаги тоифаларга ажратилган (1-расм). 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-расм. Ходимларнинг меҳнат мазмуни тавсифлари ва кўрсаткичлари тизимига 
кўра тавсифланиши* 
*Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган 
 
Бошқарув ходимлари - бошқарув функцияларини амалга оширувчи
ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, 
ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга 
солувчи ходимлар, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи 
ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсад ва 
вазифаларига эришиши учун зарур ташкилий – техник шартларни, юкланган 
функцияларни ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлайдилар. 
Бошқарув ходимлари ўз навбатида раҳбарларга ва бошқарув ходимлари 
мутахассисларига бўлинади. 
Ишлаб чиқариш ходимлар – ташкилотнинг асосий маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган қўшимча маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлар. Ишлаб чиқариш 
ходимлари таркибига ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган 
мутахассислар ҳам киради. 
Техник ходимлар – функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник 
хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш 
ишларини бажариш (нашр этиш, кўпайтириш, архивлаш, кутубхона иши, хужжатларни 
етказиб беришва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар. 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling