“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. №5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil 70
Keywords: rural labor market, employment, forecasting, correlation and regression analysis
Download 367.76 Kb. Pdf ko'rish
|
10 Tashpulatov
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil 71 5/2020 (№
Keywords:
rural labor market, employment, forecasting, correlation and regression analysis. Кириш Бозор муносабатлари шароитида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш миллий меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни мувофиқлаштириш ҳамда ортиқча меҳнат ресурсларининг бандлигини таъминлашнинг замонавий ва таъсирчан механизмларини ишлаб чиқишга чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” Қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар республикада меҳнат бозоридаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг қарийб ярми қишлоқ жойларида муқим истиқомат қилиши баробарида туманларда бандлик даражасининг нисбатан паст “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil 71 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz даражада сақланиб қолаётганлиги қишлоқ меҳнат бозорида ижтимоий кескинликни кучайишига таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан республика ҳудуларида, жумладан қишлоқ жойларида аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ишсизликни олдини олиш, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва сервисни жадал ривожлантиришга қаратилган бир қатор Қарор ва Фармонлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сонли “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида қишлоқ аҳолиснинг бандлигини оширишда бир қатор муаммолар мавжудлиги таъкидлаб ўтилган: “Ҳудудлардаги меҳнат бозорида ҳали-ҳамон юқори даражада кескинлик сақланиб қолмоқда, доимий иш ўринларини ташкил этиш, ёшлар, хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари бандлигини, айниқса, қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш масалалари ҳал этилмаяпти....Ишлаб чиқариш кадрлари кўпинча иқтисодиёт тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини, уларнинг имкониятлари ва ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда касбга тайёрланмоқда ва қайта тайёрланмоқда. Оқибатда меҳнат бозорида айрим мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тақчиллиги кузатилмоқда”. Шу маънода, меҳнат бозорининг алоҳида сегменти ҳисобланган қишлоқ меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг прогноз кўрсаткичларини аниқлашда қўлланиладиган мувофиқ ва самарали усулларни назарий ва методологик жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб масала бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ меҳнат бозорини истиқбол параметрларини аниқлашдаги маҳаллий ва хорижий олимларнинг ёндошувларини ўрганиш, прогнозлаштиришда қўлланиладиган усулларни гуруҳлаш, корреляцион-регрессион таҳлил ўтказишнинг босқичларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш тадқиқот вазифалари сифатида белгиланади. Download 367.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling