“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. №5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil 70
Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили
Download 367.76 Kb. Pdf ko'rish
|
10 Tashpulatov
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil 72 5/2020 (№
Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили
Иқтисодиёт глобал ривожланиши шароитида қишлоқ меҳнат бозорини истиқболлаштиришга мустақил ҳамдўстлик давлатларининг бир қатор олимларнинг илмий ишлари бағишланган. Данилова Н.В. қишлоқ аҳолиси бандлигининг прогноз кўрсаткичларини аниқлашда бир қатор усуллардан фойдаланиш мумкинлигини келтириб ўтади: норматив, эксперт баҳолаш, ҳисоб-китоб, дастурий, халқаро аналог ва экстраполяция усули. Шу билан бирга, ўз тадқиқотларида алоҳида олинган ҳудудда қишлоқ аҳолиснинг иш билан бандлик кўрсаткичларини экстраполяция усули ёрдамида аниқлаш услубиётини таклиф этган [7]. Горелова Г.В. ўз тадқиқотларида қишлоқ меҳнат бозорини математик моделлаштириш ва прогнозлаштиришда илмий тадқиқ этишнинг бир қатор усуллари, жумладан, статистик, эксперт баҳолаш, сабаб-оқибат ва когнитив таҳлил усулларини ўзаро боғланган ҳолда қўллашни тавсия этган ҳолда мазкур бозорни муракакаб ва кўп қиррали тизим сифатида баҳолаш ҳамда марказлашган ҳолда тартибга солиш механизмларини тавсия этган [6]. Туктамышева Л.М. томонидан алоҳида олинган ҳудуд миқёсида макроиқтисодий тизимнинг бозор индикаторлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil 72 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz меҳнат бозоридаги яқин истиқболдаги ҳолатининг регрессия тенгламасини аниқлашда кўрсаткичларнинг даврий тебранишни ҳисобга олиш ҳамда уларга мувофиқ бўлган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш таклиф этилгани ҳолда бозорни сегментлари бўйича истиқболлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмаган [9]. Қишлоқ меҳнат бозорини прогнозлаштиришга бағишланган маҳаллий олимларнинг илмий ишлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, мазкур тадқиқотларда ретроспектив статистик маълумотлар асосида уларнинг истиқбол параметрларини формализация усулларига мувофиқ бўлган моделлардан фойдаланишга кўпроқ эътибор қаратилган. Жумладан, Холмуминов Ш.Р. тадақиқотларида қишлоқ меҳнат бозорини прогнозлаштиришнинг моделлаштириш ва экстраполяция усуллари батафсил ўз ифодасини топган бўлиб, бунда тадқиқот объектини иқтисодиёт тармоқ ва соҳалари бўйича сегментлаш асосида истиқбол кўрсаткичларини аниқлаш услубиёти таклиф этилган. Мазкур меҳнат бозори сегментида конъюктуранинг ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсирида ўзгариши, ишчи кучи таклифи ва унга бўлган талабни тартибга солишнинг мувофиқ бўлган иқтисодий-математик ва имитацион моделлари ўз ифодасини топган [10]. Юлдашев Н.Н. тадқиқотларида алоҳида олинган ҳудуд миқёсида меҳнат ресурсларини прогнозлаштиришнинг амалий услубиёти таклиф этилган бўлиб, бунда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони прогнозини ҳисоблаш учун зарур бўладиган демографик прогнознинг ёш силжитиш усули орқали келажакдаги аҳоли сонини ҳисоблаш афзалликлари ўз аксини топган [11]. Қишлоқ меҳнат бозорини истиқболлаштириш йўналишидаги илмий ишларда ва назарий қарашларда қишлоқ хўжалиги юритишнинг янги шакллари ва шароитлари, хусусан, агрофирмалар, кластерлар каби бизнес субъектларида бандлик масалаларини эконометрик тадқиқ этиш, унинг иқтисодий-математик моделини ишлаб чиқиш масалалари тўлиқ ва кенг ёритилмаган. Хусусан, қишлоқ жойларидаги хўжаликларда иш ўринлари ва уларда ёлланма ходимларга бўлган талабнинг истиқболдаги кўрсаткичларини тадқиқ этишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларида назарий муаммоларнинг ҳал этилиши ва амалий жиҳатларини комплекс прогнозлаштириш зарурияти юзага келмоқда. Download 367.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling