“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
12
4/2020
(№
00048)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
COVID-19
ПАНДЕМИЯСИ ВА УНИНГ ГЛОБАЛ
СИНДИКАТЛАШГАН КРЕДИТЛАР БОЗОРИГА ТАЪСИРИ
Нормухамедов Сардор Рифатович
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тадқиқотчиси
E-mail:
s.normukhamedov@trustbank.uz
Аннотация:
Мақолада глобал пандемиянинг синдикатлашган кредитлар
бозорига таъсири таҳлил қилинган ва баҳоланган. Ўзбекистон Республикасида
синдикатлашган кредитлардан фойдаланиш имкониятини янада оширишга
қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
пандемия, синдикатлашган кредитлар, синдикат, агент-
банк, кредит бошқарувчиси, диверсификация.
Abstract:
The article analyzes and evaluates the impact of the global pandemic on
the syndicated loans market. Proposals and recommendations aimed at further increasing
the access to syndicated loans in the Republic of Uzbekistan have been developed.
Keywords:
pandemic, syndicated loans, syndicate, agent-bank, credit manager,
diversification.
Кириш
Маълумки, глобал пандемия шароитида
молиявий воситачилик тизими
салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имконияти чекланиб қолмоқда. Бу бир томондан
миллий даражада қарз олувчиларнинг дефолт риски ошганлиги ва шунинг оқибатида
тижорат банкларининг кредит портфели сифатининг ёмонлашганлиги
билан
изоҳланса, бошқа томондан, глобаллашган банклар фаолиятининг издан чиқиши ва
натижада трансчегаравий кредитлар ҳажмининг кескин тушиши билан ҳам
тушунтирилади. Бу ҳолат айниқса ривожланаётган
мамлакатларда молия тизими
ривожланиш суръатларининг юқори эмаслиги, ички
ресурсларнинг чекланганлиги
шароитида янада жиддий тус олмоқда.
Ўзбекистон шароитида ҳам пандемия келтириб чиқарган иқтисодий
ҳаракатсизлик ва банк тизими капитали чекланган шароитда синдикатлашган
кредитлаш амалиётини ривожлантириш йирик саноат корхоналари қувватларини
тиклаш ва модернизациялашда долзарб аҳамият касб этади.