“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2021 yil
41
2/2021
(№
00052)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
Шидат билан ривожланиб бораётган бугунгидек бир даврда мамлакатимизда
банк карталаридан янада кенг фойдаланиш ва улар билан боғлиқ банк хизматларини
диверсификациялашда бир қатор муаммолар мавжуд. Жумладан:
-
банк карталарини ривожланишида асосан
дебит карталарга эътибор
қаратилганлиги;
-
кредит карталар ва овердрафт хизматлари бўйича мукаммал қонунчилик
базаси ишлаб чиқилмаганлиги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2017 йил 21 июлда №2900-сон билан рўйхатдан ўтган “Жисмоний
шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт
кредити бериш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
бошқарувининг қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки
бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли “Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
бўлсада ханузгача янги тартиб ишлаб чиқилмаган);
-
банк карталари бўйича масофавий актив
операцияларни бажаришни
такомиллаштириш зарур;
-
аҳолининг банк хизматлари, жумладан
банк пластик карталаридан
фойдаланиш каби йўналишлар бўйича саводхонлиги етарли даражада эмаслиги;
-
кредит карталар ва овердрафт хизматлари бўйича алоҳида статистиканинг
мавжуд эмаслиги ҳамда бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: