“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. №3, may-iyun, 2020 yil 85


Download 141.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana08.11.2023
Hajmi141.62 Kb.
#1755188
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
11 Zakimov қизилмия

Таҳлил ва натижалар 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Қорақолпоғистон Республикаси ер 
майдонининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 
қулай эмас, яъни ушбу минтақада шўрланган ер майдонлари бошқа ҳудудларга 
нисбатан юқори. Хусусан, республикамизнинг шўрланган ерларнинг 18,1% ёки 420,9 
минг га айнан Қорақолпоғистон Республикасига тўғри келади
3
.
Шу боис мавжуд шароилардан унумли фойдаланиш мақсадида минтақада 
шўрланган ерларда ўсадиган ва аҳолига қўшимча даромад келтирадиган доривор 
ўсимлик, яъни қизилмия етиштириш ва уни қайта ишлаш амалиёти йўлга қўйилган. 
Ҳозирги кунда қизилмия маҳсулотини экспорт қилиш ҳажми минтақанинг умумий 
экспорт ҳажмидан деярли 50 %ни ташкил этмоқда (шундан қизилмия экстракти 46 % 
ва қизилмия илдизи 13,2 %)
4
. Бу борада минтақа етакчилик қилмоқда. Буни қуйидаги 
1-расм маълумотлардан кўришимиз мумкин.
1-расм. Қизилмиядан тайёрланган ўсимлик ёғи ва экстрактларни экспорт қилиш 
динамикаси
5
Шу таъкидлаш керакки, қизилмия илдизидан кўпинча дори воситаларни 
тайёрлашда қўлланилади. Мазкур илдиздан 150дан ортиқ дори воситалар 
тайёрланади. Шу билан бирга ўсимликнинг биологик хусусиятлари туфайли у нафақат 
тиббиёт соҳасида, балки озиқ-овқат, кандолатчилик, кимё ва ҳаттоки ёнғин 
хавфсизлиги соҳасида ҳам кенг қўлланилади.
Қўлланиш соҳаси кенг бўлганлиги туфайли унга бўлган эҳтиёж ҳам ички 
бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам жуда юқори. Хусусан, қизилмия илдизи ва ундан 
3
Қорақолпоғистон Республикаси Ер, геодезия ва давлат кадастри давлат қўмитаси маълумотлари 
4
Қорақолпоғистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари 
5
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари 


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil 

Download 141.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling