Хўжалик усулида - объектлар қурилиши ёки қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ишлари хўжалк субъектларининг - корхоналар, ташкилотлар, институтлар ва шу кабиларнинг куч ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Корхоналарни қайта таъмирлаш ва кенгайтириш, кичикроқ қурилиш объектлари, ҳудудлар ва хоналарни ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари кўпинча шу усулда олиб борилади.
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда (“қулф-калит”гача) топширишда буюртмачининг функциялари бош пудратчига берилиб, у қурилишни бошидан бошлайди ва объектни буюртмачига ўзил-кесил тугалланган ҳолатда топширади. қурилишнинг бундай усули уй-жой қурилишида жуда кенг тарқалган.
Танловлар - иқтисодиётда нисбатан янги ҳодиса бўлиб, бунда буюртмачи бирор объектни қуриш ёки лойиҳалаш, асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича танлов эълон қилаётганлигини очиқ ёки ёпиқ шаклда хабардор қилади ва ҳоҳловчиларни шу танловда иштироқ этишга таклиф қилади.
ижро ҳужжатлари - натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун масъул бўлган шахслар томонидан уларга киритилган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмаларга мувофиқлиги тўғрисидаги ёзувлар билан биргаликда объект қурилишига ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларни бажаришда қўлланилган материаллар, конструкциялар ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисидаги далолатномалар, айрим масъулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисидаги далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисидаги далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;
қурилиш майдони - мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси. Объектнинг қурилиш майдони чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланадиган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |