Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 2-son 194 давлат бюджети ғазна ижросининг методологик ва
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
document
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса ва таклифлар.
MOLIYA VA SOLIQLAR
Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 2-son 198 нинг ғазна ижроси билан тўлиқ қамраб олинга- ни билан изоҳланади. Ислоҳотлар натижасида айланма маблағ- дан олинадиган солиқлар бекор қилинди, жис- моний шахслар даромад солиғи ставкаси 22,5 фоиздан 12 фоизга туширилди, суғурта бадали ва давлат жамғармаларига мақсадли ажратма- лар бекор қилинди. Шунингдек, қўшилган қий- мат солиғи (ҚҚС) 20 фоиздан 15 фоизга туши- рилди. Юридик шахсларнинг мол-мулкига соли- надиган солиқ беш фоиздан икки фоизга туши- рилди. Ягона ижтимоий тўлов кичик короналар учун ўн беш фоиздан ўн икки фоизга, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналаридан таш- қари йирик корхоналар учун ўн икки фоизгача камайтирилди. Солиқ юкининг тенг тақсимланиши нати- жасида ҚҚС тўловчилари сони 2016 йилга нис- батан 17,3 баробарга, фойда солиғи тўловчила- ри 15,2 баробарга ва ер солиғи тўловчилари эса 38 баробарга ошган. Юридик шахслардан олина- диган фойда солиғининг улуши жами даромад- ларда 2013 йилда 4,0 фоизни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда 3,0 фоизни ва 2020 йилга келиб, 21,6 фоизни ташкил қилди ва 2013 йилга нисбатан беш баробардан ортиқ (540 %), 2015 йилга нисбатан эса қарийб 7,0 баробар (675 %) ўсган. Хулоса ва таклифлар. Юқоридаги олим- ларнинг турли хил қарашларини таҳлил қилган ҳолда ҳамда хилма-хил таърифларни умумлаш- тириб, “Давлат бюджети” тўғрисидаги тушунча- ни қуйидагича талқин қилиш мақсадга муво- фиқ. Давлат бюджети жамиятнинг маълум бир даражадаги ижтимоий ва иқтисодий талабла- рини қондириш мақсадида давлат томонидан режалаштирилиб ташкил этилган марказлаш- тирилган давлат пул маблағи жамғармасидир. 1. Қуйидаги тамойиллар бюджетнинг ғаз- на ижроси тизимининг ўзига хос, яъни бюджет маблағларини самарали бошқариш, бюджет маблағлари сарфланиши устидан назоратни ку- чайтириш, бюджет маблағларининг шакллани- ши ва улардан фойдаланишнинг шаффофлиги хусусиятларини белгилаб беради, деб ҳисоблай- миз: - тасарруф этиш ва касса операцияларини бюджет ижроси иштирокчилари ўртасида тақ- симлаш; - пулли мажбуриятларга рухсат бериш; - чиқим операцияларини ғазначилик шах- сий ҳисобварақлари тизимида акс эттириш; - харажатларни ягона бюджет ҳисобвара- ғидаги мавжуд маблағлар доирасида тўловини амалга ошириш; - барча даражадаги бюджетларни ижро этишда ҳуқуқий ва ахборот стандартлари ягоналиги; - ягона бюджет таснифи ва бюджет ҳисо- ботлари шаклларини қўллаш асосида бюджет- ларнинг шаффофлиги; - бюджет даромад ва харажатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини назорат қи- лиш; - бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва тежамлилиги. 2. Фикримизча, барча мамлакатлардаги хилма-хиллик, бюджетнинг ғазна ижроси тизи- мини самарали ташкил қилиш қуйидагиларга асосланади: - ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасида функцияларнинг аниқ тақсимланиши; - самарали фаолият юритувчи бошқарув органининг умумлаштирувчи ва мувофиқлаш- тирувчи фаолияти. - Ғазначиликни ташкил этишда давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари манфаатдор- лиги ва тайёргарлиги. 3. Давлат бюджети даромадларида қў- шилган қиймат ва акциз солиқлари улушини жаҳон стандартларига келтириш ҳамда бевоси- та солиқларнинг аҳамиятини ошириш ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақ- садга мувофиқ. 4. Йиллик бюджетдан ўрта бюджетни режалаштириш тизимига ўтиш, солиқ тушумла- рининг бир меъёрда тушишини таъминлайди. Шунингдек, маҳаллий бюджетларга тушадиган солиқлар манбаларини кўпайтириш, чора-тад- бирларини ишлаб чиқиш зарур. 5. Бугун амал қилаётган умумдавлат солиқларининг бюджет тизимлари бюджетлари ўртасида қайта тақсимланишида бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китобларда даромад режаларини узлуксиз ўзгартириш механизмидан бутунлай воз кечиш ва даромадлар тушуми режаси ва солиқлар ставкасини камида уч йилга қатъий- лаштириш ҳам мақсадга мувофиқ. 6. Норматив ажратмаларини белгиламай туриб, маҳаллий бюджетлар даромад қисмини шакллантириш механизмини амалда қўллаш маҳаллий бюджетлар даромад қисмини шакл- лантириш ҳамда ижро этиш жараёнини содда- лаштириш имконини беради. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling