Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 114 молиявий инвестициялар аудитини ташкил этишни


Download 298.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana14.10.2023
Hajmi298.34 Kb.
#1702693
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Хулоса ва таклифлар.
 Молиявий инвес-
тициялар аудитини танишув (текширилаёт-
ган мижоз молиявий инвестициялари бўйича 
дастлабки тасаввурни шакллантириш), асо-
сий (молиявий ҳисоботда молиявий инвести-
цияларнинг тўғри акс эттирилганлигига 
муайян даражада ишонч ҳосил қилиш) ва яку-
ний (молиявий ҳисоботнинг молиявий инвес-
тицияларга тегишли ахборотлар тўғрилигига 
ишонч ҳосил қилиш) босқичларида ўтказиш 
илмий жиҳатдан асослаб берилди. Натижада 
аудиторлар томонидан молиявий инвести-
циялар текширувини ўтказиш жараёнида ўз 
фикрини тизимли тарзда шакллантириш 
имконини беради. Бу эса ўз навбатида, сифат-
ли молиявий инвестициялар аудитига таал-
луқли аудиторлик хулосасини тузиш имкони-
ни берди. 
Амалда аудиторлик далиллари назорат 
қилиш, кузатиш, сўровнома ўтказиш, санаш 
амалларини ўзи ичига олади. Ушбу амаллар 
I босқич 
Танишув 
Текширилаётган мижоз молиявий инвестициялари бўйича 
дастлабки тасаввурни шакллантириш 
II босқич 
Асосий 
Молиявий ҳисоботда молиявий инвестицияларнинг тўғри акс 
эттирилганлигига муаяйн даражада ишонч ҳосил қилиш 
III босқич 
Якуний 
Молиявий ҳисоботнинг молиявий инвестицияларга тегишли 
ахборотлари тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш 
BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT 


Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son
120
аудитор томонидан молиявий инвестициялар 
самарадорлигини аниқлаш ҳамда улар тўғри-
сидаги маълумотларни тўлиқ очиб беришда 
етарли ҳисобланмайди. Биз аудиторлик амал-
ларини амалга оширишда “таққослаш” амали-
ни киритишни таклиф этдик. Ушбу амални 
киритиш орқали корхона томонидан олдинги 
йиллар бўйича молиявий инвестициялар тўғ-
рисидаги маълумотларнинг ишончлилигини 
аниқлаш имконини беради. Бунда аудиторлик 
ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи 
субъектнинг бир неча йиллик ҳисобот маълу-
мотлари тўғрилиги таққосланади ва молия-
вий ҳисобот маълумотлари бир-бирига мос-
лиги текширилади. Бу иккита маълумот ўрта-
сида топилган ўхшашлик ва фарқларни тав-
сифлашни ифодалайди. 
Молиявий инвестицияларни аудитор-
лик текширувидан ўтказиш жараёнида ауди-
торлик рискини камайтириш бўйича ишлаб 
чиқилган таклифлар натижасида нафақат 
аудиторлик рискини камайтириш, балки фой-
даланувчиларни ишончли ахборот билан таъ-
минлаш имконини ҳам беради. 
Юқорида келтириб ўтилган тавсиялар 
молиявий инвестицияларни аудиторлик тек-
шируви давомида аудиторлик рискини сези-
ларли даражада камайтириш ҳамда ташқи 
фойдаланувчилар учун ишончли ахборот 
билан таъминлаш имконини беради. 

Download 298.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling