Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 5-son 356 туризм корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини такомиллаштириш
Download 141,5 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
REKREATSIYA VA TURIZM
Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 5-son 357 туризмда рақобатбардошликни оширувчи омил ҳисобланади. Мамлакатимиз учун Ўзбекистон туристик маҳсулотининг рақобатбардошлиги масаласи, айниқса, долзарбдир. Мамлакатимизда туризмнинг иқтисодий ролини аниқлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг асосий сабаби статис- тик маълумот тўплаш тизимининг йўқлигидир. Инновациялар илмий фикр ютуқларини мужас- самлаш ва қўллаш воситаси бўлиб хизмат қила- ди. Шу нуқтаи назардан қараганда, туризм ин- новациялар учун фавқулодда улкан соҳадир, чунки у мураккаб тармоқлараро ижтимоий- иқтисодий тизимдир. Туризм нафақат янги маҳ- сулот ёки хизматни яратади, балки иқтисодиёт- нинг бошқа соҳаларида жорий қилинган инно- вациялардан ҳам фойдаланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Мам- лакатнинг иқтисодий ривожланишида иннова- цияларнинг роли муҳимлиги сабабли туристик корхоналарда “инновацион фаолият” таърифи- ни батафсил ўрганишга эҳтиёж бор, бу, ўз навба- тида, ушбу концепциянинг моҳиятини тушу- нишга ёрдам беради. Ҳозирги вақтда иқтисодий адабиётлар ушбу тушунчани турлича талқин қилмоқда, ундаги барча атамалар мазмуни жи- ҳатидан ҳар хил, аммо улар моҳиятан деярли бир хил. Туристик корхоналарда “инновацион фаолият” атамасини очиб берадиган бир нечта таърифлар мавжуд, яъни: − туризмдаги инновацияларни тадқиқ этиш билан шуғулланадиган В.С.Новиковнинг таъкидлашича, туризм бизнеси тўпланган би- лимлар пойдеворига таянади ва ўтмишдаги ва ҳозирги куннинг иш шакллари ва усулларини билиб, ўргангандан кейингина янги ғояларни амалга ошириш ва туризмнинг янги йўналиш- ларини яратишни бошлаш керак. Инновациялар моҳиятини чуқур англаш сизга туристик фао- лиятни ташкил этишнинг янги усуллари, саё- ҳатчиларга хизмат кўрсатишнинг янги техноло- гияларини ишлаб чиқариш ва рақобатчилардан устун туриш имконини беради [2]. Туристик корхоналарда инновацион фао- лият янги ёки мавжуд маҳсулотни ўзгартириш- га, транспорт, меҳмонхона ва бошқа хизматлар- ни яхшилашга, янги бозорларни ривожланти- ришга, замонавий ахборот-телекоммуникация технологиялари ва ташкилий, бошқарув фао- лиятининг замонавий шаклларини жорий этиш- га қаратилган. Т.А.Фролованинг фикрича, туристик кор- хоналар инновацион фаолиятининг асосий йў- налишлари қуйидагилардан иборат: анъанавий хизматларни кўрсатишда янги техника ва тех- нологиялардан фойдаланиш; янги хусусиятлар- га эга янги хизматларни жорий этиш; илгари ишлатилмаган янги туристик ресурслардан фойдаланиш; анъанавий туризм хизматларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ташкил этишдаги ўзгаришлар; туризм хизматлари ва товарлари учун янги бозорларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш [3]. Г.А.Яковлев ўз асарларида туризмдаги инновацион фаолиятнинг асосий йўналишлари- ни белгилашга нисбатан бироз бошқача ёнда- шувни кўрсатди. Унинг фикрига кўра, туристик корхоналар инновацион фаолиятининг асосий йўналишлари анъанавий хизматларни кўрса- тишда янги техника ва технологиялардан фой- даланиш, янги хусусиятларга эга янги хизмат- ларни жорий этиш, анъанавий туристик хизмат- ларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, илгари фойда- ланилмаган туристик ресурсларни жалб қилиш, идентификациялаш, туризм хизматлари ва товарлари учун янги бозорларни аниқлаш ва улардан фойдаланишдир. Г.А.Яковлев ушбу тас- ниф қайси принцип асосида амалга оширилган- лигини кўрсатмаган [4]. А.А.Харин фикрига эътиборимизни қара- тадиган бўлсак, туристик корхоналарда иннова- цион фаолият илмий тадқиқотлар давомида олинган натижалар ва ишланмаларни тубдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот яра- тиш ва ҳаётга татбиқ этиш мақсадида кейинча- лик бозорда, амалда қабул қилинган тубдан янги ёки такомиллаштирилган технологик жа- раён амалга ошириладиган фаолиятдир [5]. Кўриб чиқилган таърифларни умумлаш- тириб айтиш мумкинки, туристик корхоналарда инновацияларнинг ўзига хослиги қуйидагилар билан белгиланади, деган хулосага келишимиз мумкин: анъанавий транспорт, меҳмонхона ва бошқа хизматларни тақдим этишда замонавий ахборот-телекоммуникация ускуналари ва тех- нологияларидан фойдаланиш; анъанавий хиз- матларни янги хусусиятлар билан тўлдириш ва янги хизматларни жорий этиш; анъанавий ту- ристик хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъ- мол қилишда ташкилий ва бошқарув фаолияти- нинг замонавий шаклларидан фойдаланиш; ту- ризм хизматлари ва товарлари учун янги бозор- ларни аниқлаш ва улардан фойдаланишдир. Download 141,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling