Iqtisodiyotni taribga solishning bozor va davlat mexanizm
Download 32.26 Kb.
|
iqtisodiyot (2) (2)
3-VARIANT Iqtisodiyotni taribga solishning bozor va davlat mexanizm. Iqtisodiyotni tartibga solishda davlat tomonidan qo‘llaniladigan dastaklar. Davlat tashqi iqtisodiy siyosatining asosiy yo‘nalishlari va tarkibiy qismlari. O‘zbekistonda davlat ijtimoiy siyosatining o‘rni va uning asosiy yo‘nalishlari. Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda soliqlar va iqtisodiy o‘sish o‘rtasidagi aloqadorliklar. 1. Бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган ва ривожланган мамлакатларда иқтисодиѐтни тартибга солишнинг икки механизми юзага келди: давлат ва бозор механизмлари. Иқтисодиѐтни тартибга солишга қаратилган иқтисодий сиѐсатнинг энг муҳим давлат воситаларидан бири ўз мулки бўлган тармоқ ва корхоналарни бошқариш, яъни бевосита тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдир иқтисодиѐтни тартиблашнинг бозор ва давлат механизмлари уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат иқтисодий сиѐсатининг йўналишларини таҳлил қилиш ва бу борада қарорлар қабул қилишни ўргатишдан иборат. Энг муҳими, бозор қонунлари, иқтисодий фаолият ва танлаш эркинликларининг амал қилишлари учун шартшароитлар яратиши ҳамда иқтисодиѐтни тартиблашнинг бозор ва давлат механизмларининг уйғунлигини таъминлаши зарур. Бунинг учун эскидан қолган иқтисодий қарашлар ва иш олиб бориш қоидаларининг янги иқтисодиѐт тамойилларига қандай йўсинда таъсир этаѐтганлигига алоҳида эътибор бериш зарур бўлади Фақатгина тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмларини оптимал уйғунлаштириш орқалигина самарали натижаларга эришиш мумкин. иқтисодиѐтнинг ўзўзидан тартибланишининг бозорга хос механизмларига эркинлик бериш, эркин иқтисодиѐт тамойилларини жорий қилиш ҳамда тартиблашнинг бозор механизми билан давлат механизмларини уйғунлигини, ўзаро ҳамжиҳатликда амал қилишини таъминлаш зарур бўлади. бозор ва давлат механизмлари амал қилишининг узвийлигини таъминлаш учун илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилади иқтисодиѐтни тартибга солиш вазифаларининг нечоғлик самарали эканлиги ва эркин иқтисодиѐт тамойилларининг жорий этилиши бозор муносабатларининг ривожланишини, иқтисодий муносабатлар бозор қонунлари асосида ташкил топишини таъминлаб, барқарор иқтисодий ўсиш учун иқтисодий шарт-шароитларни юзага келтиради ҳамда объектив иқтисодий қонунларнинг реал амал қилишини қарор топтиради. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, иқтисодиѐтни тартиблашнинг давлат механизми объектив бозор механизмига кўмаклашишга қаратилган ижтимоий такрор ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи чора-тадбирлар ва воситалар мажмуидир. Ҳозирги замон иқтисодиѐтида бозор механизми орқали иқтисодиѐтни тартибга солиш қанчалик зарур бўлса, давлат механизмини шунчалар зарур эканлигини кўрсатади. Энг муҳими, иқтисодий жараѐнларни тартибга солишда хар иккала механизмларни афзал жихатларини бирлаштиришдир. Буларнинг ҳаммаси, ижтимоий соҳа ва унинг нормал ривожланиши учун тартибга солишнинг бозор механизми билан давлат механизмларини уйғунлаштириш зарур эканлигини келтириб чиқаради. Фақатгина тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмларини оптимал уйғунлаштириш орқалигина самарали натижаларга эришиш мумкин. 2, иқтисодиѐти ўзининг объектив қонунлари ҳамда ўзини-ўзи тартиблаш дастаклари, воситалари орқали амал қилади. давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви ва уни устувор равишда иқтисодий дастак ва воситалар ѐрдамида тартиблаши зарур бўлади. Бу эса замонавий бозор иқтисодиѐтининг ўзини ўзи тартиблашнинг бозор механизми билан уни давлат томонидан тартибга солиш механизмини уйғунлаштиришни ҳамда унга мос равишда давлат иқтисодий сиѐсатини шакллантиришни тақозо этади иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг шакл ва усул, воситалари, дастакларини ўз ичига олади. Иқтисодий жараѐнларни тартибга солишда давлат жаҳон амалиѐтида тўпланган чора-тадбирлар, яъни қуйидаги дастаклардан фойдаланади: - иқтисодий прогнозлаштириш, яъни иқтисодиѐт ва унинг таркибий соҳаларининг истиқболдаги аҳволини, ҳолатини олдиндан кўра билиш, уларнинг истиқболини белгилаш; - мамлакат иқтисодиѐти ривожланишининг индикатив режасини тузиш; - давлат органлари бўйича манзилли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - хўжалик объектларига билвосита, яъни иқтисодий дастаклар орқали таъсир этиш дастак(ричаг)ларини қўллаш Иқтисодиѐтни тартиблаш дастаклари Иқтисодиѐтни прогнозлаштириш Индикатив режалаштириш Манзилли режалаштириш Хўжалик объектларига билвосита, иқтисодий дастаклар орқали таъсир этиш Мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш иқтисодиѐтни тартибга солиш дастаклари; мақсад ва дастакларни бир-бирига боғловчи ҳамда сиѐсий ҳаракатларнинг оқилона миқиѐсини белгилаб берувчи моделни олади. Иқтисодий сиѐсат дастаклари қуйидагилардан ташкил топади: 1) Фискал (бюджет-солиқ); 2) Монетар (пул-кредит); 3) Ташқи( валюта курсларини тартибга солиш); 4) Даромадларни тартибга солувчи дастаклар. иқтисодиѐтининг амал қилишини тартибга солишда ва иқтисодий жараѐнларни уйғунлаштиришда қўлланиладиган дастак ва воситалар яъни муруватлар тўпламидир. 3. иқтисодий ривожланишининг ҳар бир босқичида давлат ташқи иқтисодий сиѐсатининг мақсадлари шу даврнинг ўзига хос хусусиятларига мос келиши керак. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар: - экспортни ривожлантириш ва унинг таркибий тузилишини яхшилаш; - импортнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, яъни уни миллий ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва кенгайтиришга қаратиш; - ишлаб чиқарувчи кучларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш; - мамлкатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш Давлатнинг таркибий сиѐсати ижтимоий ишлаб чиқариш тараққиѐтини асослаш ва устувор йўналишларини танлаш, миллий иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларининг мутаносиблигини таъминлашга қаратилган сиѐсат ҳисобланади. Бошқача айтганда, таркибий ўзгаришлар сиѐсати–давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиѐтнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи. Иқтисодиѐт таркибий тузилишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад тармоқ ва соҳаларнинг оқилона нисбатларини шакллантириш Иқтисодиѐтнинг таркибий тузилиши – иқтисодиѐтнинг турли қисм ва бўлаклари ўртасидаги пропорциялар ва ўзаро нисбатлар. Таркибий ўзгаришлар сиѐсати – давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиѐтнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи. Давлат бошқарув органлари иқтисодий цикл ва иқтисодиѐт таркибий тузилмаларига таъсир этиш учун барча инвесторлар ва уларнинг айрим гуруҳлари учун турли даврларда қўшимча имтиѐзлар ҳамда имкониятлар яратади. 4. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган туб ислоҳатлар мақсади инсон ва унинг манфаатлари,фаровонлигини таъминлаш хамда инсонни ҳар томонлама камолга етказишга қаратилгандир. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлаб давридаѐқ давлат ижтимоий сиѐсатининг асослари яратилиб, амалга оширила бошланди. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсат устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: Ижтимоий сиѐсатни ўтказишда давлатнинг бошқариш функциясига эгалиги; Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги; Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик; Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали аҳолига аниқ манзилли ижтимоий ѐрдам кўрсатиш; Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ижтимоий сиѐсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш; Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини шакллантириш; Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқиѐсда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш; Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин табақалашувининг олдини олиш; Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш. Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолдадавлат ижтимоий сиѐсати қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда: Ижтимоий сиѐсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни иқтисодиѐт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиѐсат Давлатнинг ижтимоий сиѐсат деганда давлатнинг жамиятдаги ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинишига бўлган муносабати Давлатнинг ижтимоий сиѐсати бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишга йўналтирилади. 5. иқтисодиѐтининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиѐтнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодийжараѐнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоѐн бўлади.Солиқ имтиѐзи – солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўлашдан тўлиқ, қисман ва вақтинча озод қилиш шакли. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби – солиқ солишнинг айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ҳамда айрим турдаги солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек улар юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидалари қўлланилишини назарда тутувчи алоҳида тартиби. Солиқ ставкаси – солиқларни ҳисоблашда солиқ базасининг ҳар бир бирлиги ҳисобига тўғри келадиган солиқ меъѐри. Солиқ юки – маблағларни бошқа фойдаланиш мумкин бўлган йўналишлардан олиб, солиқларни тўлаш учун йўналтириш орқали вужудга келадиган иқтисодий чекловлар даражаси бўлиб, одатда солиқ тўловчининг муайян даврда бюджетга тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси сифатида намоѐн бўлади. Мамлакат миқѐсида солиқ юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи орқали ифодаланади. Солиқлар – белгиланган ва муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади. Солиқларни унификация қилиш – солиқ механизмини соддалаштириш мақсадида иқтисодий моҳияти, солиққа тортиш объекти ўхшаш бўлган солиқ турларини бирхиллаштириш. Ривожланган мамлакатларда солиқлар ЯИМ га нисбатан 30% дан 50%гача ташкил этади. Солиқлар иқтисодий ўсишга муҳим таъсир кўрсатади. Солиқлар молиявий категория сифатида ЯИМ нинг қандай қисми давлат тасарруфига келиб тушишини характерлайди Иқтисодий ўсиш – реал ялпи ички маҳсулот умумий ҳажмининг ѐки аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ялпи ички маҳсулотнинг олдинги йилга нисбатан ўсиши. Download 32.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling