Қирғизистоннинг замонавий ҳарбий техникалар билан бутланишига оид
Download 15.39 Kb.
|
киргизия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозирги кунда Қирғизистон қатор давлатлар билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни давом эттирмоқда.
- C‑125‑2БМ “Печора‑2БМ”
- Маълумот учун
- Бундан ташқари, Хитой ва АҚШ Қирғизистонга ҳарбий соҳада ёрдам беришда давом этмоқда.
- Умуман олганда
Қирғизистоннинг замонавий ҳарбий техникалар билан бутланишига оид Мавжуд маълумотлар таҳлили қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли конфликтлар оқибатида Қирғизистон Қуролли кучлари замонавий ҳарбий техникалар билан бутланаётганлиги ҳамда мазкур жараён Ўзбекистон ҳарбий салоҳиятини янада оширишнинг омилига айланаётганлигини қўрсатмоқда. Ҳозирги кунда Қирғизистон қатор давлатлар билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни давом эттирмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 8 декабрида Москва шаҳридаги учрашувда Қирғизистон ва Белорусь мудофаа вазирлари томонидан ўзаро ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида келишувга эришилган. Шу билан бирга, учрашув давомида томонлар ўртасида 2023 йил учун ҳамкорлик режаси ҳам тасдиқланган. Шу кунга қадар Қирғизистон Баткен йўналишида ҳаво хужумидан мудофаани таъминлаш мақсадида Белорусь Республикасидан C‑125‑2БМ “Печора‑2БМ” зенит ракета комплексини ҳарид қилгани маълум бўлиб, ушбу комплекс тўлиқ модернизация қилинган. Шунингдек, Қирғизистон Туркия ўртасидаги ҳарбий алоқалар ҳам ривожланиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг май ойида Туркияда ўтказилган “Эфес-2022” ҳарбий ўқувида Қирғизистон махсус кучлари ҳам иштирок этди. Маълумот учун: ушбу ўқувнинг асосий мақсади махсус кучларнинг жанговар шайлик даражасини ошириш ҳамда кўп миллатли қўшин гуруҳлари билан ҳамкорликда тажриба алмашиш ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, тожик чегарасидаги зиддият фонида Туркиядан “Байракдар ТБ2” ва “Аксунгур” русумли жанговар дронларни харид қилди. Бундан ташқари, Хитой ва АҚШ Қирғизистонга ҳарбий соҳада ёрдам беришда давом этмоқда. Жумладан, Хитой Халқ Республикаси Қирғизистонга Миллий гвардия учун автобуслар, енгил автомобиллар, компьютер техникалари ҳамда махсус алоқа воситаларини етказиб берди. “Kaktus media” ахборот порталига кўра, мазкур техникалар Хитойнинг “беғараз ёрдами” сифатида баҳоланмоқда. Бу борада АҚШ томонидан чегара конфликтида жабрланган Баткен аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборган. Умуман олганда, Республика чегарасида содир бўлиб турадиган нотинч вазият Қирғизистон Қуролли кучларини замонавий ҳарбий техник ривожланишни давом эттиришини кўрсатмоқда ҳамда ушбу вазият истиқболда унга чегарадош давлатлар ўртасидаги кучлар мувозанатига таъсир қилиши мумкин. Шу боис, Қирғизистонда кечаётган ҳарбий сиёсий вазият бўйича батафсил маълумот олиш ва таҳлил қилиб бориш ҳамда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара районларидаги бахсли ҳудудларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ҳарбий салоҳиятини ривожлантиришнинг замонавий босқичларини давом эттириш мақсадга мувофиқ. 106 гуруҳ Ташматов М.Б. Download 15.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling