Қисқа туташувнинг электр системада пайдо бўлиш сабабларига қараб металлик ва ёйли куринишларга бўлинади


Download 32.11 Kb.
bet2/2
Sana16.02.2023
Hajmi32.11 Kb.
#1204205
1   2
Bog'liq
shaxzod at simmet

Электр аппаратларнинг магнит тизимлари тўйинмагандир, яъни схемадаги қаршиликлар чизиқлидир ( );
Трансформаторни магнитланиш токлари ҳисобга олинмайди ( );
Электр линияси сиимий ўтказувчанлиги ҳисобга олинмайди ( ), бу 500 кВ ва юқори кучланишли электр узатиш йулларига тегишли эмас;
Ҳаво электр узатиш йулининг актив қаршиликлари хисобга олинмайди ( ), бу паст кучланишли тармоқлар ва кабел линиялари учун тегишли эмас;
Уч фазали тизим симметрикдир;
Юкламалар тахминий ҳисобга олинади;
Синхрон машиналарнинг даврий тезлиги ўзгармасдир ( ).
Фанни ўрганишда қабул қилинадиган асосий тушинчалар:
Ўта кучланиш - кучланишнинг номинал кучланишдан катта қиймати тушинилади.
Изоляция - қурилмаларнинг шикастланишсиз ишлашини таъминлашга мулжалланган диэлектрик қатламлар.
Изолятор - қурулмаларнинг ток ўтказувчи қисмларини мухофаза қилишга қулланиладиган диэлектриклар.
Разряд турлари - бурқсима разряд, учқунли разряд, ёйли разряд, тожланиш разряди.
Ионланиш коэффициенти - битта электроннинг майдон йуналиши бўйича 1 см йўлда бажарган ионлашишлар сони.
Электроннинг эркин югуриш йўли-бу электроннинг бошқа ионлар ёки электронлар билан кетма - кет тўқнашишлар орасидаги масофа.
Разрядланиш кучланиши - газли изоляция оралиғининг ва диэлектрикнинг изоляциялаш хусусиятини тўла йўқотадиган кучланиш.
Қуруқ разрядланиш кучланиши - қаттиқ диэлектрикнинг тоза ва қуруқ холатидаги разрядланиш бошланадиган кучланиш.
Ҳул разрядланиш кучланиши - диэлектрикнинг нам холатидаги разрядланиш бошланиниш кучланиши.
Критик кучланиш - диэлектрикларда разрядланиш бошланиши учун зарур бўлган кучланишнинг энг кичик қиймати.
Вольт-секунд характеристикаси - диэлектрикларнинг кучланиш импульсига диэлектрик мустахкамлигини баҳолайдиган катталик.
Разрядланишнинг мустақиллиги-ташқи таъсирсиз разрядланиш.
Бир жинсли майдон - Хамма нўқталарида майдон кучланганлиги тенг текис тақсимланган майдон.
Биржинсли бўлмаган майдон-электродлар орасида майдон кучланганлиги бир текис тақсимланмаган майдон.
Фаннинг ўқитилишидан асосий мақсад талабаларни:
- энергияни узоқ масофага узатиш муомаси, бунда иштирок этадиган электр қурулмаларининг изоляцияси ва уларнинг физикавий, кимиёвий ҳамда механик тавсифлари билан таништириш;
- қаттиқ, суюқ ва газсимон диэлектрикларда разрядланиш жараёнлариинг кечиши, уларнинг турлари ҳамда разрядланиш жараённинг кечишига кучланиш ва кучланиш импульсларининг таъсирини урганиш;
- электр системанинг элементларига таъсир этувчи ички (коммутация) ва ташқи (атмосфера) ўта кучланишлар, ҳамда улардан мухофазаланиш усул-лари ва қўлланиладиган ускуналар билан таништириш.
Фан бўйича талабаларни билимига қуйиладиган талаблар:
- изоляцияда қўлланиладиган диэлектрикларнинг турларини, уларда кечадиган разрядланиш жараёнларини ҳамда бу жараёнга таъсир этувчи кучланиш ва кучланиш импульсларнинг қийматларини билиш;
- электр система элементларининг изоляция сатҳи, уни хисоблашни ва танлашни билиши;
- электр системада содир бўладиган ички ва ташқи ўта кучланиш шарт-шароитларини, ундан мухофазаланишни ташкил этиш принципларини ҳамда қўлланиладиган ускуналар турларини билишни.
Энергетиканинг ривожланиши электр энергиясини узоқ масофага узатиш учун мулжалаланган юқори кучланишни қўллаш билан чамбарчас боғланган. Хозирги вақтда электр энегияни узоқ масофага узатиш учун қўл-ланилаётган кучланишнинг қиймати 500-1150 Кв- га етди. Электроэнергетик системаларда юқори кучланишни киритиш бир қанча мурракаб илмий техник муаммоларни ечишни талаб этади. Шулардан бири электр изоляцияга мансуб бўлган муаммодир. Электр системада қўлланилаётган электр қурилмаларнинг изоляциясини лойиҳалашда асосий масала "изоляция сатхини", яъни изоляция шикастланмасдан чидайдиган кучланишни аниқлашдир.
Электр системани эксплуатация қилиш даврида уларда содир бўладиган хар ҳил ташқи (атмосферадаги) ва ички (коммутация ва кескин ҳолат ўзгаришларида) сабабларга кўра изоляцияга номинал кучланишдан анчагина ортиқ бўлган кучланиш таъсир этади. Бу кучланишга "ўта кучланиш" дейилади. Ўта кучланиш икки гурухга бўлинади:
- Ташқи ўта кучланиш, у атмосферада содир бўладиган яшиннинг электр қурилималарининг ток ўтказувчан қисмига бевосита ёки унга яқин жойда ерга урилишидан пайдо бўлади.
- Ички ўта кучланиш бу электр системани эксплуатация қилиш даврида нормал ёки авария ҳолатида амалга ошириладиган коммутацияларда ва унинг ишлаш ҳолати (режими)нинг кескин ўзгаришида пайдо бўлади.
Электр тармоқларида бажариладиган ва содир бўладиган коммутация вақтида (система элементларини қушиш ва ўчириш, системадаги қисқа туташувларни ўчиришда) системада коммутация ўта кучланиши ва коммутация импульси пайдо бўлади.
Ўта кучланиш қиймати унинг фазадаги номинал кучланишга нисбатан карралиги билан К = Uм/Uф характерланади. Тармоқнинг номинал кучланиши қанча юқори бўлса электр системада кутиладиган ўта кучланиш карраси шунча кам белгиланади. Чунки системада қўлланиладиган электр қурилмалар таннархининг асосий қисмини изоляцияловчи конструкция ва материаллар таннархи ташкил этганлиги туфайли, уни камайтириш учун ижозат этиладиган ўта кучланиш қийматини пасайтириш зарур.
Заминланмаган (системанинг нейтрали изоляцияланган ёки резонансли заминланган) ўзгарувчан ток тармоқларидаги қурилмаларга, коммутация вақтида кучланишнинг маълум вақтга унинг номинал кучланиш қийматидан оширилган қиймати рухсат этилади, яъни кучланишнинг ошиши фазаларда 3 Uф -гача кутарилиши мумкин.
Шуни такидлаш лозимки электроэнергетиканинг муаммоларининг асосийларидан бири фақатгина электр система элементларининг бирлик қувватини оширишгина эмас, балки қувватнинг узатилиш масофасини ошириш ҳамдир. Ҳозирги вақтда электр системаларида қабул қилинган кучланишнинг ва ҳаво электр узатиш йўлларида ишлаб чиқариладиган электрлаш қуввати-нинг, қизиш, ҳамда турғунлик буйича қийматлари ва қувватнинг максимал узатилиш узунлиги қуйидаги жадвалда ифодаланган:
Download 32.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling