Мавзу: Қурилиш машиналари ҳақида умумий маълумотлар


Download 40.75 Kb.
bet1/5
Sana22.12.2022
Hajmi40.75 Kb.
#1043751
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу-1


1-Мавзу: Қурилиш машиналари ҳақида умумий маълумотлар. Қурилиш машиналарига қўйиладиган талаблар. Қурилиш машиналарининг таснифи. Қурилиш маниналарини иш унумдорлиги ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари. Қурилиш машиналарининг куч узатмалари ва юритмалари.
Ҳар қайси қурилиш машинаси бажарадиган вазифасига кўра, машинада гуруҳ элементлари йиғилган бўлиб, улар машиналарнинг умумий тузилиши схемасини ва қувват манбалари, узатиш механизмлари, иш ускуналари, юриш қисми ва бошқариш механизмларидан иборат бутун бир тизим ташқил этади. Машинанинг иш жиҳози унинг иш операциялари бажаришда фойдаланиладиган қисмидир. Қурилиш машиналарининг баъзиларида иш органлари машинанинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Масалан: бир чўмичли экскава­тор чўмичининг хажми унинг асосий параметри ҳисобланади. Иш аъзосининг қабул қилинган параметрларига унумдорлиги боғлик бўлади. Қувват манбалари, куч қурилмалари машинанинг механизмларини ҳара­катга келтирадиган қисмидир. Куч қурилмалари-двигателлар ва ёрдамчи системалардан: совитиш сис­темаси (сув насоси, радиатор, трубопроводлар), ёнилга билан таъминлаш системаси (ёнилги баки, сузгичлар, труба-проводлар), бошқариш системаси, мойлаш системасидан иборат агрегатни ташқил этади. Мотор ўрнатилган рама ҳам куч курилмасининг йиғиш бирлигига киради. Узатиш механизмлари ҳаракатни двигателдан иш жиҳози, юриш қисми ва машинанинг бошқа йиғиш бирикмаларига узатади. Қурилиш машинасининг юриш қисми уни ҳаракатлантириш, рамани ушлаб туриш вазифасини бажаради ва хосил бўладиган босимни утказиб юбориш учун хизмат қилади. Қурилиш машинасида бошқариш системаси машинанинг куч манбаини, иш жихозларини ва барча йиғиш узелларини бошқариш ва ростлаш учун хизмат қилади.
Қурилиш машиналарига қўйилган талаблар.
Қурилиш жараёнлари технологиясида турли-туман машиналардан фойдаланилади. Машинанинг тузилиши, бажарадиган иши, вазифаси бўйича иш жараёнларига энг мувофик тарзда жавоб берадиган бўлиши керак. Машиналарга қўйиладиган талаблар даражаси ва уларнинг сифат жиҳатидан бахоси фан техника тараққиётига боғлик бўлади.
Қурилиш машиналарини яратишда конструктив, технологик, фойдаланиш талаблари, шунингдек, иктисодий ва ижтимоий талабларга риоя қилиш керакки, уларнинг бажарилиши машинанинг юқори сифатли бўлишини таъминлаши зарур.
Конструктив талаблар шундан иборатки, машина маълум шароитда маълум вазифаларни бажара олиши, ҳозирги стандартларнинг барча кўрсаткичларига жавоб бериши, Ватанимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган машиналарнинг энг яхши намуналари қаторида туриши, унумли ишлаши, мустах­кам ва ишончли ишлаши керак.
Технологик талаблар деталлар, умуман (деталларни), машинани тайёрлаш-йиғиш оддий, қўлай ва арзонга тушишини кўзда тутилади.
Фойдаланиш талаблари шундан иборатки, қурилиш машинасидан фойдаланиш жараёнида унга техникавий хизмат кўрсатишда (моилаш, ёкилги қуйиш), ростлашда, деталларни алмаштиришда қийинчиликлар бўлмаслиги, машина ўз вазифасига монанд бўлиши ва ишлаб чиқариш шароитларида белгиланган иш унумдорлигини бериши кўзда тутилади.
Иктисодий талаблар - машинанинг ўзининг таннархи ва ундан фойдаланишда кетадиган ҳаражатларни иложи борича камайтириш.
Ижтимоий талаблар-хавфсиз ишлашни ва хизмат кўрсатаётган ходимларнинг қулай ишлашини таъминлаш. Бунда машинистни чарчаб қолмаслиги, атроф яхши кузатилишини, ўлчов асбоблари қўлай жойланиши, чанг ва шовқин кирмаслигини таъминлаш, машинада ишлаб чиқариш эстетикаси элементлари пардози, ташқи кўриниши ҳисобга олиниши кўзда тутилади. Ижтимоий талаблар машинанинг эргономик сифатларида ўз аксини топади. (ГОСТ 22973 «Одам-машина» системаси. Умумий эргономик талаблар). Ишлаб чиқариш жараёнида «оператор-машина-мухит» системаси иштирок этганлиги туфайли система бутун элементларнинг эргономик монандлиги туғрисида гапирилади.

Download 40.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling