Мавзу: Қурилиш машиналари ҳақида умумий маълумотлар


Қурилиш машиналарининг куч манбалари. (куч қурилмалари)


Download 40.75 Kb.
bet3/5
Sana22.12.2022
Hajmi40.75 Kb.
#1043751
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу-1

Қурилиш машиналарининг куч манбалари. (куч қурилмалари)
Қурилиш машиналарининг қувват манбалари двигателларининг сонига Караб, бир моторли ва кўп моторли, турига қараб ўзгармас ва ўзгарувчан электр токи билан ишлайдиган моторли. Ички ёнув двигателли, ҳамда қум моторли комбинациялашган юритмалар (электрик дизель, гидравлик дизель) дан иборат бўлади.
Бир моторли юритмаларда битта куч манбаи ҳамма механизмларни ҳаракатга келтиради. Кўп моторли юритмаларда эса, ҳар қайси механизм алохида мотор билан ҳаракатга келтирилади.
Кўп моторли юритмаларда ИЁДли электр генераторларини ҳаракатга келтиради, генератор эса, алохида механизмларнинг электр юритмаларини электр энергияси билан таъминлайди.
Бир моторли юритмаларнинг афзаллиги шундаки, бу юритманинг массаси кўп моторли юритманинг барча юритмаларининг умумий массасидан кам бўлади, тайёрланиши оддий ва арзонга тушади.
Камчилиги, алохида механизмларга ҳаракат узатиш учун кўп сонли трансмиссия талаб этилади.
Машинанинг тўрт иш тартиби фарк килинади:
1.Енгил иш тартиби; энг катта юкламанинг уртача юкламага нисбати 1,1,: 1,3: иш ҳаракатлари тезлиги доимий, иш ҳаракатлари реверсивланмайди, 1 соат ичидаги уланишлар сони 20-30, камдан-кам 50 бўлади. Бетон коргич, коришма аралаштиргичлар шу тартибда ишлайди.
2.Уртача иш тартиби. Энг катта юкламанинг уртача юкламага нисбати 1,5: 25; иш ҳаракатлари узгариб туради; ҳаракатлар камдан-кам реверсив- ланади; 1 соат ичидаги уланишлар сони 200 га етади. Скреперлар, грейдер- элеваторлар, майдалагичлар, кранлар ва юклагичлар шу тартибда ишлайди.
3.Огир иш тартиби энг катта юкламанинг, уртача юкламага нисбати 3:3; 1 соат ичидаги уланишлар сони 1000 ва ундан ортик бўлиши мумкин, тез-тез реверсивланади. Бир чўмичли элеваторлар, Бульдозерлар ва бошқалар шу таргибда ишлайди.
4.Жуда огир иш тартиби зарбий ёки титратувчи ҳарактерда бўлади. Тош майдалагичлар ҳарсанг тош казийдиган экскаваторлар шу тартибда ишлайди.
Қурилиш машиналарини иш унумдорлиги ва техник-иқтисодий

Download 40.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling