Мавзу: Қурилиш машиналари ҳақида умумий маълумотлар


Қурилиш машиналарининг куч узатмалари ва юритмалари


Download 40.75 Kb.
bet5/5
Sana22.12.2022
Hajmi40.75 Kb.
#1043751
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу-1

Қурилиш машиналарининг куч узатмалари ва юритмалари
Энергия манбаидаги ҳаракатларни, юриш қисмига, жиҳозларига ва бошқа бирикмаларига узатмалар ёрдамида узатилади.
Узатмалар механик, электрик ва гидравлик бўлиши мумкин. Механик узатмалар, ишқаланиш ҳисобига, фрикцион, тасмали узатмалардан ташқил топган бўлади ва илашиш ҳисобига узатувчи, тишли, червякли, занжирли узатмалар киради.
Узатманинг чидамли кўпрок, узок муддат ишлаши, унинг ҳар бир деталининг қандай материалдан тайёрланганлиги, ишкаланишга қаршилик кўрсата олиши, чидамлилиги ва бошқа кўрсаткичлари катта аҳамиятга эга.
Гидравлик юритмалар. Ҳозирги замон қурилиш машиналарида гидравлик двигатель қувватини иш жиҳозлари, ижрочи механизмлар ва бошқариш системасига узатиш учун кўп ишлашмокда. Гидравлик юритмалар минерал мой оқимнинг энергиясидан фойдаланиш ҳисобига ишлатилади. Гидравлик юритмалар бошқа турдаги юритмаларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: ф.и.к. юқори, бошқариш ва реверсивлаш қўлай. Айланма ҳаракатни илгарилама ҳаракатга айлантириш осон, тузилиши ихчам. Гидравлик юритма насослар, иш суюклиги солинган идиш, илгарилама ва айланма ҳаракатли гидравлик двигателлар, гидравлик тақсимловчи, гидравлик босимни созловчи, гидравлик трубалар системасидан иборат бўлади.
Насос машинасининг асосий двигателидан ҳаракат олади. Насослар юритманинг механик энергиясини иш суюқлигининг оқим энергиясига ўзгартириб беради, улар хосил қилган босим ва иш унумдорлиги билан ҳарак­терланади. Гидромоторлар эса иш суюқлиги оқимининг энергиясини механик энергияга ўзгартириб, механизмларнинг валларини айлантиради ва хосил қиладиган буровчи моментни ҳамда валнинг айланиш такрорлиги билан ҳарактерланади.
Электрик юритмалар. Электрик юритма кўпинча қурилиш машиналари стационар (турғун) бўлган холда ишлатилади. Электрик энергия мавжуд бўлганда электр узатиш линияларидан, кабеллар орқали уланади. Баъзан қурилиш машиналарининг дизель двигатели қўлланилиб, генераторга уланади, генератор энергия хосил қилиб бошқа қисмларга узатади.
Электрик юритманинг асосий афзалликлари:
тежамлилиги;
автоматлаштиришни имкони борлиги;
бирданига юргазиб юбориш осон, қиздириш талаб этилмайди;
бошқариш қўлайлиги;
-қурилиш машиналарини автоматик равишда бошқариш мумкинлиги;
Электрик юритмани камчилиги электр энергия ташқи манбадан олинади қуввати 10 кВт гача бўлган машиналарга 220/380 В кучланишда ишлай­диган қиска туташтирилган 3 фазали асинхрон двигателлар ишлатилади.
Ички ёнув двигателлари. Қурилиш машиналарининг кўпчилигида асосан (80-90% да) ички ёнув двигателлари нефть махсулотлари ҳисобига алохида ташқи манбага боғлиқ бўлмасдан ишлайди.
Афзалликлари:
-доимо ишга шай туради;
-ташқи манбага боғлиқ эмас;
-юриш доираси кенг;
-ўзи юради, қувват бирлигига тўғри келадиган оғирлиги унча катта эмас;
Камчиликлари:
-хаво совуқ пайтда юргазиб юбориш учун қиздиришга вақт ва ёнилғи сарфланиши;
-ўта зўриқишга чидамсиз;
-двигатель валини йуналишини ўзгартириш мумкин эмас. Қурилиш машиналарини юритмаларида соляр мойи ва дизель ёнилғиларидан фойдаланилади.

Назорат саволлари:



  1. Қурилиш машиналари деганда қандай машиналарни тушинасиз?

  2. Қурилиш машиналарига қандай талаблар қўйилади?

  3. Қурилиш машиналарининг вазифаси ва таснифи?

  4. Куч жиҳозлари тури бўйича қандай машиналар бўлади?

  5. Қурилиш машиналарининг асосий қисмлари нимадан иборат?

  6. Қурилиш машиналарини иш тартиби неча турга бўлинади?

  7. Ер қазиш, ташиш машиналарининг турлари?

Download 40.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling