13-Амалий машғулот Ички ёнув двигателларининг R=const даги термодинамик циклларини ўрганиш


Download 207.18 Kb.
Pdf ko'rish
Sana30.01.2023
Hajmi207.18 Kb.
#1141611
Bog'liq
I.T 5-amaliy mashg`ulot




13-Амалий машғулот 
 
Ички ёнув двигателларининг R=const даги термодинамик 
циклларини ўрганиш 
Айланма жараѐн ѐки цикл деб кетма-кет узлуксиз қайтар 
жараѐнлардан ташкил топган ишчи жисм термодинамик тизимининг 
бошланғич ҳолатига қайтиб келишига айтилади. 
Ҳозирги замон иссиқлик двигателларини ҳисоблаш иссиқликни 
механик ишга айлантирадиган идеал айланма жараѐнларга, яъни идеал 
циклларга асосланган. Идеал циклларда жараѐнлар қайтарувчан бўлиб, 
уларда ишқаланиш ва идеал иссиқлик изоляторларининг йўқлиги 
туфайли исрофлар бўлмайди. Идеал цикллар тизимига иссиқлик 
берилиши жараѐнида ишчи жисмнинг кимѐвий таркиби ўзгармайди. 
Реал циклларда иссиқлик берилиши ѐқилғининг ѐниш жараѐнида амалга 
оширилади. Бунда ички ѐнув двигателларида ѐқилғининг ѐниш 
маҳсулотлари (тутун), буғ қурилмаларида (турбиналарида) эса юқори 
босимли ва ҳароратли сув буғи ишчи жисм ҳисобланади. 
Идеал цикллар тизимидан иссиқлик олиниши, бу иссиқликнинг 
совутгичга узатилиши деб қаралади. 
Реал цикллар тизимидан иссиқлик олиниши ишчи газ ѐки буғни 
ташқи муҳит (атмосфера, ҳаво)га чиқариб юбориш йўли билан амалга 
оширилади. 
Идеал циклларда адиабатик сиқилиш ва кенгайиш жараѐнларида 
ишчи жисм билан ташқи муҳит орасида иссиқлик алмашуви бўлмайди. 
Реал циклларда сиқилиш, кенгайиш жараѐнларида эса иссиқлик 
алмашуви бўлади. 
Циклнинг термик фойдали ишчи коэффициенти (т.ф.и.к). 
Иссиқликни 
механик 
ишга 
айлантирадиган 
иссиқлик 
двигателларининг узлуксиз ишлаши учун ишчи жисмга 
1
Q
иссиқлик 
берадиган юқори ҳароратли иссиқлик манбаи ва жисмдан 
2
Q
иссиқлик 
оладиган паст ҳароратли совуткич бўлиши лозим. Шунда, 
2
1
Q
-
Q
Q

иссиқликни механик иш 
A
га айлантиришга имкон бўлади. 

Download 207.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling