Иш: №2-1905-2302/433 Судья: Б. У. Мустафаев
Download 148.95 Kb. Pdf ko'rish
|
Иш: № 2-1905-2302/433 Судья: Б.У.Мустафаев Маърузачи: М.М.Абдурахманов СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2023 йил апрель ойининг 25 куни Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ўз биносида, очиқ суд мажлиси бўлиб, Раислик қилувчи: М.М.Абдурахманов, Ҳайъат аъзолари: Д.У.Алмуратова ва С.Х.Рахимовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ч.М.Ароловнинг котиблигида, даъвогар Д.Х, жавобгарлар О.К ва Н.Хларнинг иштирокида, Даъвогар Х.Днинг жавобгар К.О ва Х.Нга нисбатан “Ўзига тегишли мол- мулкларни олиб бериш ҳақида”ги аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар Н.Х томонидан берилган апелляция шикоятини 2-1905-2302/433-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Х.Д жавобгар К.О ва Х.Нга нисбатан мол-мулкини олиб бериш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат килиб, унда жавобгар билан 2022 йил 5 сентябрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, 2022 йил декабрь ойидан буён ота-онасининг уйида яшаб келаётганлигини, уйдан кетиш жараёнида жавобгар қаршилик кўрсатганлиги сабабли мол-мулкини олиб кетмаганлигини, жавобгар мол-мулкларни ҳар-хил баҳоналар билан бермасдан келаётганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳам мол-мулкларини олиб бериш чораси кўрилганида жавобгар қаршилик қилганлигини таъкидлаб, 29 турдаги жами 18 360 000 сўмлик мол- мулкларини олиб беришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2023 йил 10 март кунидаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Унга кўра, жавобгар К.О ва Х.Ндан даъвогар Х.Д фойдасига 1) Кўрпа 10-дона-1 500 000 сўм; 2) Кўрпача якандоз 27-дона-3 240 000 сўм; 3) Адёл 2 кишилик 1-дона-230 000 сўм; 4) Кўрпача синтафон 1 дона-150 000 сўм; 5) Гилам 5х4 2 дона-1 600 000 сўм; 6) Гилам мадонна 7х3 1 дона-1 100 000 сўм; 7) Элита пардалар 3 та дераза, 3 та эшикда-2 500 000 сўм; 8) Музлатгич “Пример” 1 дона-2 800 000 сўм; 9) Чанг ютгич “Артель” 1 дона-800 000 сўм, 10) Вентелятор “Дорис” 1 дона-160 000 сўм; 11) Кир қурутгич 1 дона-200 000 сўм; 12) Дазмол столи 1 дона-120 000 сўм; 13) Термос 3 литрлик 1 дона-80 000 сўм; 14) Чойнак мадонна 2 дона-140 000 сўм; 15) Пахта гулли коса 10 дона- 40 000 сўм; 16) Пахта гулли чойнак 4 дона-60 000 сўм; 17) Пахта гулли пиёла 10 дона-20 000 сўм; 18) Оштовоқ 10 дона-30 000 сўм; 19) Мевадон 3 дона- 90 000 сўм; 20) Пичоқлар тўплами 1 комплект (набор)-120 000 сўм; 21) Қошиқлар тўплами мадонна 12 дона-60 000 сўм; 22) Сандиқ кичкина 1 дона-400 000 сўм; 23) Ёстиқ майда 24 дона-720 000 сўм; 24) Ёстиқ катта 6 дона-300 000 сўм; 25) Оёқ кийим қўйгич 1 дона-60 000 сўм каби жами 25 турдаги 16 520 000 сўмлик мол-мулклар олиб берилган, агар ҳал қилув қарорини ижро этиш вақтида ундириб берилган мол-мулк нақд бўлмаса, унинг қийматини ундириш белгиланган. Жавобгар К.О ва Х.Ндан даъвогар Х.Дга тўланган давлат божидан 660 800 сўм, почта ҳаражати 30 000 сўм, жами 690 800 сўм ундирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар Н.Х томонидан берилган апелляция шикоятида мол-мулкларни рўйхатга олиш вақтида музлатгич мавжуд бўлмаганлиги ва рўйхатга нотўғри киритилганлигини, бу ҳақда видеоёзув мавжудлигини, олиб берилган 25 турдаги мол-мулклардан 8 турдагиси тўйга қадар олинганлигини, 20 турдаги мол-мулк ва 350.000 сўмлик тилла тақинчоқларни олиб кетганлигини, мол-мулклар бўлиб берилиши кераклигини баён қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Судлов ҳайъати иш бўйича вилоят суди судьясининг маърузасини, жавобгарлар О.К ва Н.Хларнинг суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги тушунтиришини, даъвогар Д.Хнинг суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш ҳақидаги тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни тўлиқ ва атрофлича ўрганиб ҳамда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, берилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади. Аниқланишича, даъвогар Х.Д ва жавобгар К.О 05.09.2022 йилда 2-1914- 22-02129-сонли далолатнома ёзувига асосан Денов туман ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Турмушлари давомида ўрталарида фарзандлари йўқ. Даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 29 турдаги мол- мулкларнинг бозор баҳоси ҳисобланганда жами 18.360.000 сўмни ташкил этади. Даъвогар Х.Д ўзига тегишли даъвода кўрсатилган 29 турдаги мол- мулкларини олиб беришни сўраган. Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими давлат ижрочиси ҳамда холислар иштирокида 16.02.2023 йилда тузилган мол-мулкларни рўйхатга олиш ва хатлаш тўғрисидаги далолатномасига кўра жавобгарлар К.О ва Х.Нларнинг хонадонида даъвогарга тегишли 1) Кўрпа 10-дона; 2) Кўрпача якандоз 27-дона; 3) Адёл 2 кишилик 1-дона; 4) Кўрпача синтафон 1 дона; 5) Гилам 5х4 2 дона; 6) Гилам мадонна 7х3 1 дона; 7) Элита пардалар 3 та дераза, 3 та эшикда ; 8) Музлатгич “Пример” 1 дона; 9) Чанг ютгич “Артель” 1 дона, 10) Вентелятор “Дорис” 1 дона; 11) Кир қурутгич 1 дона; 12) Дазмол столи 1 дона; 13) Термос 3 литрлик 1 дона; 14) Чойнак мадонна 2 дона; 15) Пахта гулли коса 10 дона; 16) Пахта гулли чойнак 4 дона; 17) Пахта гулли пиёла 10 дона; 18) Оштовоқ 10 дона; 19) Мевадон 3 дона; 20) Пичоқлар тўплами 1 комплект (набор); 21) Қошиқлар тўплами мадонна 12 дона; 22) Сандиқ кичкина 1 дона; 23) Ёстиқ майда 24 дона; 24) Ёстиқ катта 6 дона; 25) Оёқ кийим қўйгич 1 дона - каби мол-мулклар борлиги аниқланган ва хатланиб рўйхатга олинган. Бундан ташқари, даъво аризасида қайд этилмаган 5 турдаги 1) тоғора 1 дона; 2) офтоба 1 дона, сатин кўрпа 2 дона; 3) таг кўрпа 2 дона; 4) тефал 1 дона каби мулклар ҳам рўйхатга олинган. Даъвода келтирилган мол-мулкларнинг мавжудлиги рўйхатга олиш далолатномаси билан қисман ўз исботини топади. Денов туманидаги “Лолазор Денов баракат” савдо комплекси МЧЖ томонидан берилган 05.01.2023 йилдаги 1-сонли маълумотномага кўра қайд этилган мол-мулкларнинг бозор баҳоси кўрсатилган. Судлов ҳайъати томонидан жавобгар Н.Хнинг музлатгич мавжуд бўлмаганлиги, 8 турдаги мол-мулклар тўйга қадар олинганлиги, 20 турдаги мол-мулкларни даъвогар олиб кетганлиги ҳақидаги важлари ўрганиб чиқилди. Судлов ҳайъатига Н.Х музлатгич мавжуд эмаслиги ҳақида далил, жумладан видоеёзувни тақдим эта олмади. Шикоятда жавобгар Н.Х даъвогар олиб берилган 25 турдаги мол- мулкларнинг 8 турдаги мол-мулклари тўйга қадар олинганлиги ҳақида важ келтирган. Жумладан, 2 та сандиқ (даъво талабида 1 та сандиқ кўрсатилган), катта кўрпа 20 та ( даъво талабида 11 та кўрсатилган, ҳал қилув қарори билан 10 та олиб берилган), ёстиқ 6 та (даъво талабида ҳам 6 та), мевадон 3 та (даъво талабида ҳам 3 та), тифал 1 та ( даъво талабида кўрсатилмаган), қўроқ кўрпа (даъво талабида кўрсатилмаган), 2 қўти мевадон (даъво талабида кўрсатилмаган), сочиқ-дастурхонлар (даъво талабида кўрсатилмаган) тўйгача олинганлигини кўрсатган. Аниқланишича, бу 8 турдаги мол-мулкларнинг айримлари даъво талабида кўрсатилмаганлиги ва даъвогарга олиб берилмаганлиги, айримларининг тенг ярми, яъни сандиқ 1 та, кўрпа 10 дона даъвогарга олиб берилган. Судлов ҳайъатида сўралган жавобгар Н.Х кўрпа ва ёстиқларнинг материали ва пахтасини олиб берганлигини, даъвогар Д.Х мол-мулкларнинг ярим пулини берганлиги ҳақида тушунтириш берган. Шикоятда жавобгар Н.Х 20 турдаги мол-мулкларни даъвогар олиб кетганлиги ҳақидаги важ келтирган бўлсада, бу мол-мулклар олиб кетилганлиги ҳақида далил тақдим эта олмади. Судлов ҳайъатига даъвогар Д.Х 15 турдаги мол-мулкларни олиб кетганлиги ҳақида рўйхат тақдим этди. Рўйхатдан кўринишича мол- мулкларнинг барчаси аёлларга тегишли нарсалар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 20-бандига кўра, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа ҳаражатлар инобатга олинмаслиги, никоҳни ФҲДЁ органларида қайд этмасдан бир оила бўлиб яшайдиган шахсларнинг мулкий низолари фуқаролик қонунчилиги нормалари бўйича ҳал этилиши, 21-бандига кўра, оила кодексининг 25-моддаси биринчи қисмига мувофиқ никоҳга қадар эр ва хотиннинг ҳар бирига тегишли бўлган, шунингдек улардан бири томонидан никоҳ давомида ҳадя тариқасида, мерос ҳуқуқи бўйича ёки бошқа текин битимлар бўйича олинган мол-мулк унинг ўз мулки ҳисобланиши, эр-хотин томонидан текин асосларга кўра олинган, жумладан тўй совғалари, тўйдан сўнг ўтказиладиган маросимлар муносабати билан олинган совғалар, агар улар умумий фойдаланиш буюмларидан иборат бўлса, биргаликдаги умумий мулк таркибига киришлиги, агар бу совғалар эр-хотиндан бирининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса, улар ўша эр ёки хотиннинг ўз мулки ҳисобланиб, (қимматбаҳо ва серҳашам буюмлар бундан мустасно) эканлиги, эр-хотиндан бирига никоҳга киргунга (тўйга) қадар тегишли бўлган мол-мулк, бу буюмлардан никоҳ тузилганидан сўнг фойдаланилганлигидан қатъий назар, биргаликдаги умумий мулк таркибига кирмаслиги (масалан, мебел, гиламлар, идиш-товоқ ва келин сепини ташкил этувчи бошқа мол-мулк) қайд этилган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, 1) Кўрпа 10-дона-1 500 000 сўм; 2) Кўрпача якандоз 27-дона- 3 240 000 сўм; 3) Адёл 2 кишилик 1-дона-230 000 сўм; 4) Кўрпача синтафон 1 дона-150 000 сўм; 5) Гилам 5х4 2 дона-1 600 000 сўм; 6) Гилам мадонна 7х3 1 дона-1 100 000 сўм; 7) Элита пардалар 3 та дераза, 3 та эшикда-2 500 000 сўм; 8) Музлатгич “Пример” 1 дона-2 800 000 сўм; 9) Чанг ютгич “Артель” 1 дона-800 000 сўм, 10) Вентелятор “Дорис” 1 дона-160 000 сўм; 11) Кир қурутгич 1 дона-200 000 сўм; 12) Дазмол столи 1 дона-120 000 сўм; 13) Термос 3 литрлик 1 дона-80 000 сўм; 14) Чойнак мадонна 2 дона-140 000 сўм; 15) Пахта гулли коса 10 дона-40 000 сўм; 16) Пахта гулли чойнак 4 дона-60 000 сўм; 17) Пахта гулли пиёла 10 дона-20 000 сўм; 18) Оштовоқ 10 дона-30 000 сўм; 19) Мевадон 3 дона-90 000 сўм; 20) Пичоқлар тўплами 1 комплект (набор)-120 000 сўм; 21) Қошиқлар тўплами мадонна 12 дона-60 000 сўм; 22) Сандиқ кичкина 1 дона-400 000 сўм; 23) Ёстиқ майда 24 дона-720 000 сўм; 24) Ёстиқ катта 6 дона-300 000 сўм; 25) Оёқ кийим қўйгич 1 дона-60 000 сўм каби жами 25 турдаги 16 520 000 сўмлик мол-мулкларни олиб бериш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Даъвогар Д.Х судга даъво аризаси тақдим этишда дастлаб 735.000 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта ҳаражатлари тўланган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси 1-қисмига кўра, “Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд ҳаражатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма ҳаражатларни ундириб беради”. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси 1-қисмига кўра, “Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади”. Биринчи инстанция суди даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 690.800 сўмни суд ҳаражати ундириш, даъво талабининг рад қилинган қисми бўйича даъвогар томонидан дастлаб тўланган давлат божидан фарқини эътироф этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Шикоятда келтирилган важлар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 399-моддаси, 2-бандига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка ҳақли. Судлов ҳайъати иш ҳолатларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, апелляция протестини қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 396, 397 ва 399-моддаларини қўллаб, апелляция инстанция суди А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар Х.Днинг жавобгар К.О ва Х.Нга нисбатан “Ўзига тегишли мол- мулкларни олиб бериш ҳақида”ги аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: (имзо) М.М.Абдурахманов Ҳайъат аъзолари: (имзо) С.Х.Рахимов (имзо) Д.У.Алмуратова Download 148.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling