Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг


Download 214.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi214.45 Kb.
#1150477
  1   2   3


Апелляция инстанциясида
Биринчи инстанция судининг 
маърузачи судья: Ф.Тураходжаев
судьяси: Т.Обидов 
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА 
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ 
АЖРИМИ 
 
2023 йил январь ойининг 26 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари 
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд 
мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Тураходжаев, судлов ҳайъати судьялари 
Д.Валиев ва О.Кличевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси 
К.Ўринбоевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси 
бўлим прокурори С.Акилов, судланувчи М.Мирпўлатов ва унинг ҳимоячиси – 
адвокат 
Ш.Қаландарова 
ҳамда 
жабрланувчи 
Ш.Х.Алимов 
ва 
Ш.А.Алимовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман 
судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳукмига кўра, 
Мирпўлатов Мирзиёд Миразиз ўғли (Mirpo’latov Mirziyod 
Miraziz o’g’li), 1983 йил 29 январь куни Тошкент шаҳрида 
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, 
оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: 
1) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2005 йил
24 
майдаги 
ҳукмига 
кўра, 
Ўзбекистон 
Республикаси
ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 168-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум 
қилинган жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент 
шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2005 йил 17 июндаги 
ажримига кўра, суд ҳукми ўзгартирилиб, ЖКнинг 72-моддаси 
қўлланиб, 2 йил синов муддати белгиланган;
2) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2011 йил
22 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан 2 йил 6 ой ахлоқ 
тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
3) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2012 йил

апрелдаги 
ҳукмига 
кўра, 
Ўзбекистон 
Республикаси
ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, ЖКнинг
60-моддаси тартибида 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 
жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Раёсатининг 2012 йил 
5 ноябрдаги қарори билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига 
ўзгартирилган;
4) жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2017 йил
31 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан 6 ой озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ 
шаҳар судининг 2017 йил 22 декабрдаги ажримига кўра ЖКнинг 
73-моддасига асосан ўталмай қолган 3 ой 20 кун озодликдан 
Ҳужжат имзоланган: Тураходжаев Фаррух Собиржонович, 31.01.2023
1-1003-2201/816



маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод 
этилган; 
5) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2018 йил
24 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддасининг
1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси асосида 2 йил 2 ой ахлоқ 
тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича 
Зангиота туман судининг 2019 йил 11 сентябрь кунидаги 
ажримига кўра, 2 йил 2 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 
46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Пастдарғом 
туман судининг 2020 йил 6 август кунидаги ажрими билан 
ўталмаган 1 йил 4 ой 23 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари 
жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Миробод туман 
судининг 2021 йил 30 сентябрь кунидаги ажримига кўра, 
ўталмаган 5 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан 
муддатидан илгари шартли озод этилган, Тошкент вилояти, 
Зангиота тумани, Ҳикмат кўчаси, 8-уйда истиқомат қилган, 
жиноят иши бўйича 28.07.2022 йилдан қамоқда сақланаётган, 
айблов хулосаси нусхасини 17.11.2022 йилда олганга 
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланган М.Мирпўлатов ва жабрланувчи 
Ш.Алимов томонидан келтирилган апелляция шикоятлари асосида
1-1003-2201/816-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, 
қуйидагиларни 

Download 214.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling