Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Download 214.45 Kb. Pdf ko'rish
|
А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳукмига кўра, М.Мирпўлатов Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида суд томонидан тайинланган жазо муддатига жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2018 йил 24 декабрь кунидаги ҳукми билан тайинланиб, ўталмаган 5 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ҳукмлар мажмуи тариқасида қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, ҳукм эълон қилинган кундаги 1 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан қиймати 11.256 сўм 21 тийин эканлигидан келиб чиқиб, судланувчи М.Мирпўлатовдан: - жабрланувчи Алимов Шукруллохон Хабибуллаевич фойдасига Ҳужжат имзоланган: Тураходжаев Фаррух Собиржонович, 31.01.2023 1-1003-2201/816 3 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5.628.105 сўм; - жабрланувчи Алимов Шухрат Ахмаджонович фойдасига 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5.628.105 сўм; - жабрланувчи Нажмитдинов Дилмурод Нуриддинович фойдасига 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5.628.105 сўм; - жабрланувчи Юлдашев Умиджон Зоиджон ўғли фойдасига 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5.628.105 сўм; - жабрланувчи Ахмаджонов Шахзод Шухрат ўғли фойдасига 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5.628.105 сўм; - жабрланувчи Усмонов Бахтиёр Хамидуллаевич фойдасига 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5.628.105 сўм; - пора предмети бўлган 31.500 АҚШ доллари ҳисобидан давлат фойдасига 354.570.615 сўм ундириш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, М.Мирпўлатов хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 9 февраль куни соат 11:00 ларда Миробод тумани, Саракуль кўчаси, 31-уй олдида бўла туриб, фуқаро Алимов Шукруллахон Хабибуллаевичнинг ишончига кириб, ҳокимиятда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали субсидия асосида ночор оилаларга бериладиган янги қурилган уйлардан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, хизмат ҳаққи ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун деб 5.420.055 сўмлик 500 АҚШ долларини, ҳокимиятда ишловчи танишларига пора тариқасида бериш учун деб, пора беришга далолат қилиб 43.360.440 сўмлик 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги, жами 4500 АҚШ долларини қўлга киритган. Бундан ташқари, М.Мирпўлатов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 12 февраль куни тахминан соат 20:00 да, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «МЕДИАПАРК» савдо мажмуаси олдида бўла туриб, фуқаро Алимов Шухрат Ахматжоновичнинг ишончига кириб, ҳокимиятда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали субсидия асосида ночор оилаларга бериладиган янги қурилган уйлардан 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, хизмат ҳаққи ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун деб 5.425.620 сўмлик 500 АҚШ долларини, ҳокимиятда ишловчи танишларига пора тариқасида бериш учун деб, пора беришга далолат қилиб 59.681.820 сўмлик 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги, жами 6000 АҚШ долларини қўлга киритган. Бундан ташқари, М.Мирпўлатов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 12 февраль куни тахминан соат 20:00 да, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «МЕДИАПАРК» савдо мажмуаси олдида бўла туриб, фуқаро Нажмитдинов Дилмурод Нуритдиновичнинг ишончига кириб, ҳокимиятда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали субсидия асосида ночор оилаларга бериладиган янги қурилган уйлардан 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, хизмат ҳаққи ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун деб 5.425.620 сўмлик Ҳужжат имзоланган: Тураходжаев Фаррух Собиржонович, 31.01.2023 1-1003-2201/816 4 500 АҚШ долларини, ҳокимиятда ишловчи танишларига пора тариқасида бериш учун деб, пора беришга далолат қилиб 59.681.820 сўмлик 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги, жами 6000 АҚШ долларини қўлга киритган. Бундан ташқари, М.Мирпўлатов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 12 февраль куни тахминан соат 20:00 да, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «МЕДИАПАРК» савдо мажмуаси олдида бўла туриб, фуқаро Юлдашев Умиджон Зоиджон ўғлининг ишончига кириб, ҳокимиятда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали субсидия асосида ночор оилаларга бериладиган янги қурилган уйлардан 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, хизмат ҳаққи ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун деб 5.425.620 сўмлик 500 АҚШ долларини, ҳокимиятда ишловчи танишларига пора тариқасида бериш учун деб, пора беришга далолат қилиб 59.681.820 сўмлик 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги, жами 6000 АҚШ долларини қўлга киритган. Бундан ташқари, М.Мирпўлатов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 22 февраль куни тахминан соат 21:00 да, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «МЕДИАПАРК» савдо мажмуаси олдида бўла туриб, фуқаро Ахмаджонов Шахзод Шухрат ўғлининг ишончига кириб, ҳокимиятда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали субсидия асосида ночор оилаларга бериладиган янги қурилган уйлардан 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, хизмат ҳаққи ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун деб 5.444.035 сўмлик 500 АҚШ долларини, ҳокимиятда ишловчи танишларига пора тариқасида бериш учун деб, пора беришга далолат қилиб 59.884.385 сўмлик 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги, жами 6000 АҚШ долларини қўлга киритган. Бундан ташқари, М.Мирпўлатов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 26 февраль куни тахминан соат 20:30 да, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «МЕДИАПАРК» савдо мажмуаси олдида бўла туриб, фуқаро Усманов Бахтияр Хамидуллаевичнинг ишончига кириб, ҳокимиятда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали субсидия асосида ночор оилаларга бериладиган янги қурилган уйлардан 3 хонали хонадон олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, хизмат ҳаққи ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун деб 5.425.425 сўмлик 500 АҚШ долларини, ҳокимиятда ишловчи танишларига пора тариқасида бериш учун деб, пора беришга далолат қилиб 59.679.675 сўмлик 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги, жами 6000 АҚШ долларини қўлга киритган. Судланган М.Мирпўлатов апелляция шикоятида, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, уни қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олган ҳолда енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Жабрланувчи Ш.Алимов апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳукмидан норозилигини, оилада ягона боқувчилигини, туман Ҳужжат имзоланган: Тураходжаев Фаррух Собиржонович, 31.01.2023 1-1003-2201/816 5 судининг ҳукмини унга оид қисмини ўзгартириб, ўзига тегишли бўлган пул маблағларини судланган М.Мирпўлатовдан уни фойдасига тўлиқ ундириб беришни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья Ф.Тураходжаевнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори С.Акиловнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи М.Мирпўлатов ва унинг ҳимоячиси Ш.Қаландарованинг апелляция шикоятини қувватлаб, уларни қаноатлантириш, жабрланувчи Ш.Х.Алимов ва Ш.А.Алимовларнинг апелляция шикоятини қувватлаб, уларни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятларини қаноатлантиришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати М.Мирпўлатовнинг жиноят содир этганликдаги айби, жабрланувчиларнинг аризалари, тушунтириш хатлари, “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали ёзишмалари, судланувчи М.Мирпўлатовнинг Темур Пулатовни номидан ёзиб берган тилхатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан М.Мирпўлатовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан М.Мирпўлатовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддасида назарда тутилган жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазонинг одилона бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган тушунтиришларига риоя қилиб, уларнинг шахсидан, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда модда санкциясида белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги Ҳужжат имзоланган: Тураходжаев Фаррух Собиржонович, 31.01.2023 1-1003-2201/816 6 “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сонли Қарорининг 17-бандига кўра, агар жабрланувчи пора талаб қилинганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган бўлиб, тезкор тадбир давомида жабрланувчининг мулкидан пора предмети тариқасида фойдаланилган бўлса, ушбу мулк ЖПК 211-моддасининг 4-бандига асосан жабрланувчига қайтарилиши лозим, бошқа ҳолатларда пора предмети суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридагидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан Ш.Х.Алимов томонидан 4.000 АҚШ доллари миқдордаги пора тариқасида берилган пул маблағларини пора предмети дея эътироф этган ҳолда давлат фойдасига ундиришни белгилаб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати, апелляция шикоятларини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 497 26 , 497 31 -моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Download 214.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling