Иш ҳақи сабабли машина жарима майдончасига қўйилди
Бюронинг Булунғур туман бўлими иш юритувида туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимидан 33 та ҳолатда иш ҳақини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди томонидан 2022 йил 23 июнь кунги суд қарорига асосан фуқаро М.Р.нинг манфаатлари кўзлаб, 2 млн. 256 минг сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Булунғур туман бўлими томонидан олиб борилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тегишли “Damas” машинаси хатланиб жарима майдончасига қўйилди.
Илҳом ҲАМДАМОВ,
Бюронинг Булунғур туман
бўлими бошлиғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |