Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномаси


Download 186.64 Kb.
bet4/5
Sana21.02.2023
Hajmi186.64 Kb.
#1218026
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 11.01.2006 (2) - копия

5. Меҳнат шартномасини тўхтатиш
5.1. Ушбу меҳнат шартномасини тўхтатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
5.1.1. Томонларнинг келишуви.
5.1.2. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган ишларнинг бажариб бўлиниши.
5.1.3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасининг Касаначининг ташаббуси билан бекор қилиниши.
5.1.4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасининг Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши.
5.2. Меҳнат шартномасининг тўхтатилиши томонларни шартнома бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.
6. Алоҳида шартлар
6.1. Ушбу меҳнат шартномаси шартлари томонлар учун мажбурий юридик кучга эга. Мазкур меҳнат шартномасига барча ўзгартириш ва қўшимчалар икки томонлама ёзма келишув билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.2. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликка амал қилади.
(6.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.3. Меҳнат шартномасини бажариш чоғида томонлар ўртасида келиб чиқадиган низолар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6.4. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди, унинг бир нусхаси Иш берувчида, иккинчи нусхаси Касаначида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 186.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling