Иш хақи тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари Иш хақининг асосий формалари ва турлари Иш хақи фондлари


Download 48.99 Kb.
bet1/2
Sana06.04.2023
Hajmi48.99 Kb.
#1335931
  1   2
Bog'liq
17-мавзу. Иш хақи статистикаси-маъруза


17-Мавзу: Иш хақи статистикаси
Режа:

  1. Иш хақи тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари

  2. Иш хақининг асосий формалари ва турлари

  3. Иш хақи фондлари

  4. Ўртача иш хақи кўрсаткичлари



1. Иш хақи – миллий даромаднинг ўз моддий ва маънавий эхтиёжларини қондиришлари учун, уларнинг бажарган меҳнатларининг миқдори ва сифатига боғлиқ холда ажратиладиган қисмидир. Иш хақини тўғри режалаштириш ва ундан самарали фойдаланиш хар бир саноат корхонаси учун мухим иқтисодий ахамиятга эга. Иш хақи фондининг миқдорини ва таркибини ўрганиш; иш хақи фондининг абсолют ва нисбий жихатдан иқтисод қилиниши ёки ортиқча сарфланиши миқдорини аниқлаш; ишчиларнинг ўртача иш хақи даражасини ва динамикасини аниқлаш; моддий рағбатлантириш фондларининг шаклланиши ва улардан фойдаланишни ўрганиш; ўртача иш хақи хамда ўртача мехнат унумдорлиги кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатни ўрганиш иш хақи статистикасининг асосий масалалари хисобланади.
Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш технологияси, мехнатни ташкил қилиш формаси ва бажариладиган ишларнинг мазмунини хисобга олган холда иш хақининг турли формалари қўлланилади.
Корхонанинг ёрдамчи ва асосий ишлаб чиқариш цехларидаги савалаш, пиликлаш, йигирув, йигирув-пишитиш, ип ўровчи, танда қўядиган ва тўқув станокларини бошқарадиган ишчиларнинг мехнатига ишбай формада иш хақи тўланади.
Иш хақининг вақтбай формасида мехнатга тўланадиган хақ уларнинг малакасини хам хисобга олган холда ишланган иш соатларига биноан аниқланади.
2. Тўқимачилик саноатида ишбай иш хақи тўлашнинг қуйидаги формалари қўлланилади:
1. Бевосита ишбай иш хақи – ишлаб чиқарилган махсулотнинг хажмини махсулот бирлигини ишлаб чиқаргани учун тўланадиган хақга кўпайтириш орқали аниқланади.
Махсулот бирлигини ишлаб чиқарилгани учун тўланадиган хақ эса, тариф ставкасини махсулот ишлаб чиқариш нормасига бўлиш орқали аниқланади.
2. Билвосита ишбай иш хақи тўлаш – асосан ёрдамчи гурух ишчиларига қўлланади. Бунда ишчининг оладиган иш хақи ишбай иш хақи оладиган асосий ишчилар ишлаб чиқарган махсулот хажмига боғлиқ. Тўқимачилик корхоналарида уста ёрдамчилари, йигирув ва йигирув-пишитув машиналаридаги тайёр махсулотни йиғиштириб олувчиларга хақ тўлашнинг билвосита ишбай формаси қўлланилади.
3. Мукофотли – ишбай хақ тўлашда ишчиларнинг мехнат натижаларининг миқдори ва сифат кўрсаткичларига мувофиқ асосий иш хақларига қўшимча равишда мукофот берилади.
Мукофотли ишбай иш хақи – ишбай иш хақига мукофот миқдорини қўшиш орқали аниқланади.
Вақтбай формада мехнатга хақ тўлашда хам бевосита вақтбай иш хақи тўлаш хамда мукофотли вақтбай иш хақи тўлашдан қўлланилади.
Бевосита вақтбай иш хақи тариф ставкасини ишланган ишчи соатларга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Мукофотли вақтбай иш хақи вақтбай иш хақига мукофот миқдорини қўшиш орқали аниқланади.
Иш хақи фонди деганда хисобот даврида корхона ходимларига иш хақи тўлаш учун ажратиладиган пул миқдори тушунилади.
3. Статистикада иш хақи фонди иш вақти бирликларига мос равишда ўрганилади ва соатлик, кунлик хамда ойлик иш хақи фондларига бўлинади.
Соатлик ва кунлик иш хақи фонди корхонадаги ишчилар категорияси бўйича белгиланади ва ўрганилади. Ходимларнинг барча категориялари бўйича эса ойлик иш хақи фонди белгиланади ва тахлил қилинади.
Соатлик иш хақи фонди деб, ишбай системада ишлаётган ишчиларга уларнинг соф ишлаб чиқарган махсулотларининг хажми учун, вақтбай системада ишлаётган ишчиларга эса уларнинг соф ишлаган ишчи-соатлари учун тўланадиган хақга айтилади.
Иш хақининг соатлик фондига қуйидагилар киради:
1. Ишбай ишчиларга уларнинг мехнатининг миқдори ва сифатига қараб тўланадиган хақ.
2. Вақтбай ишчиларга уларнинг ишлаган иш соатларига қараб тўланадиган хақ.
3. Иш хақи фондидан тўланадиган мукофотлар.
4. Шогирдларга иш ўргатганлик учун тўланадиган хақ.
5. Ишдан ажралмаган холда бригадирлик қилгани учун тўланадиган хақ.
6. Тунги сменада ишлагани учун тўланадиган қўшимча хақ.
7. Иш вақтидан ташқари вақтда ишлагани учун тўланадиган хақ.
8. Оғир мехнат шароитларида ишлаганликлари учун тўланадиган қўшимча хақ.

Download 48.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling