Иш режаси № бажариладиган ишларнинг мазмуни


Психологик-педагогик консилиумлар ва уларни ўтказиш тартиби


Download 145 Kb.
bet10/11
Sana15.02.2023
Hajmi145 Kb.
#1201761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Психолог. Янги иш режа

1.3. Психологик-педагогик консилиумлар ва уларни ўтказиш тартиби
Психологик профилактика иш усулларидан бири психологик - педагогик консилиумни ташкил этишдир. Психологик-педагогик консилиумлар ўқишда орқада қолиш сабабларини ёки хулқ- атвордаги камчилик натижаларини муҳокама қилишга йўналтирилган бўлади. Педагогик консилиумда психологнинг вазифаси ўқитувчиларнинг ўқувчи интеллектуал тараққиётини баҳолаш учун ҳар томонлама ёндашишига эришишдан иборат. Ўқувчилар ўзлаштиришини яхши йўлга қўйиш учун, тўлиқ ёзма тавсифномалар ёзишдан кўра, синф ўқитувчиларининг ўқувчилар ҳақидаги фикрларини жамоа бўлиб муҳокама қилиш, синфга ва ўқувчиларга индивидуал ёндашув чораларини ишлаб чиқиш яхши натижалар беради.


Психологик консилиумлар икки хил бўлади:
1.Ўтказилиши шарт бўлган психологик консилиумлар.
2. Эҳтиёж ва талаб асосида ўтказиладиган консилиумлар.

Консилиумлар моҳиятан педагогик ва психологик бўлиши мумкин, шунинг учун кўп жойларда педагогик-психологик консилиумлар дейилади. Улар ҳам профилактик, ҳам коррекцион характерга эга бўлиши мумкин.


I. Ўтказилиши шарт бўлган консилиумлар: болаларни боғчадан мактабга қабул қилишда, 1-синфнинг I-чорагида болаларнинг умуметуклик даражаси, янги ижтимоий муҳитга мослашуви, ақлий ўзгаришлар, шахс ривожининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тартибга солиш учун ўтказилади.
Консилиумда: психолог, педагог, синф раҳбари, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячилари, бошланғич синф илмий бўлим мудири иштирок этади.
II. Бошланғич синфнинг охирида, ўқувчиларнинг ақлий ривожланишидаги сифат ўзгаришлари муҳокама этилади.
III. 5-синфнинг иккинчи ярмида ўтказиладиган консилиумлар: бунда болаларнинг янги ижтимоий муҳитга мослашуви, ўқув фаолияти, билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикаси (қобилият), шахс сифатлари, шахслараро муносабатлар муҳокама этилади.
IV. Ўтказилиши шарт бўлган консилиумлар:
9-синфни тугаллаш арафасида турган ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш.
Ўқувчиларнинг касбий қизиқиши, мойиллик, қобилиятлари муҳокама этилади ҳамда ота-оналар, ўқувчиларга тавсия берилади.
Профилактик консилиум натижалари “Психологик-педагогик ташхис дафтари”(1-9 синфлар учун)да қайд этиб борилади.
Профилактик консилиум ота-оналар иштирокида ўтказилиб, унда 9-синф ўқувчилари билан олиб борилган касбий ташхис методикалари натижалари таҳлил қилинади.
II. Эҳтиёж, талаб ва таклиф асосида ўтказиладиган консилиумлар:
Бу консилиумлар турли характерда бўлиши мумкин. Масалан: синф жамоасидаги психологик иқлим ёки муҳит, шахслараро муносабатлардаги низо, ўқувчиларнинг билиш фаолияти ёки ўқув фаолиятига оид муаммолар, шахс сифатлари, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабат ва низоларни муҳокама этилади.
Консилиум буюртма қабул қилинган кундан бошлаб 10-15 кун давомида тайёрланади. Консилиумга тайёргарлик даври муаммонинг салмоғига қараб белгиланади. Тайёргарлик давомида психолог томонидан муаммони белгилаш тартиб ва усуллари ва муаммо ҳар томонлама ўрганилади ва консилиумни ўтказиш режаси тузилади, эксперт гуруҳ аъзолари белгиланиб, ҳар бир экспертга топшириқ берилади. Тайёргарлик босқичида маълумотлар тўпланиб, таҳлил этилади ва консилиум куни аниқланади. Буюртма асосида ўтказиладиган консилиумда ўқувчи ва ота-онанинг иштирок этиши шарт эмас.

“Тасдиқлайман”


Мактаб директори: Н.Худайберганова

21- умумий ўрта таълим мактаби амалиётчи психологи Г.Каримованинг


2016-2017 ўқув йилида “Якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар”
билан ишлаш учун тузган


ISH REJASI.










Download 145 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling