Ишчи ўҚув дастури


-Мавзу. Қон томирлар тизими


Download 51.38 Kb.
bet3/3
Sana19.02.2023
Hajmi51.38 Kb.
#1215062
1   2   3
Bog'liq
2 5309968480085216858

12-Мавзу. Қон томирлар тизими
Умумий тавсифи. Юрак ва унинг тузилиши. Асосий юрак артерия ва вена томирлари. Қон айланишининг кичик доирасини артерия ва веналари.
13-Мавзу. Катта доира ва томирлари.
Қон айланишининг катта доирасини артерия ва веналари. Лимфа системаси-асосий томирлари. Лимфа суюклиги ва лимфа тизими вазифаси.
14-Мавзу. Асаб тизими
Умумий тавсифи. Марказий қисми, орқа мия, унинг тузилиши. Бош мия. Узунчоқ, оралиқ мия, мияча, ўрта ва оралик мия, орқа мия. Асаб тизимининг соматик ва вегетатив асаб тизми. Соматик асаб тизими, иннервация, вегетатив асаб тизими мустақил равишда ишлаб туриши.
15-Мавзу. Анализаторлар тузилиши.
Эшитиш, кўриш ва сезги аъзолари:Эшитиш аъзолари ташқи, ўрта ва ички қулоқлар. Кўз аъзоларидан шох парда, рангдор парда камералари кўз гавҳари, киприкли тана, шишасимон тана, тўр парда, томирли парда, оқ парда ва кўриш нерви. Сезги аъзолари тери анализаторлари терининг морфологик ва микроскопик тузилиши, нерв учлари.

Маъруза машғулотларининг соатда тақсимоти



Маъруза мавзулари

Ҳажми
(соат)

1

Одам анатомияси фанига кириш

2

2

Остеология

2

3

Тана скелети тузилиши

2

4

Синдесмология

2

5

Миология

2

6

Овқат ҳазм қилиш аъзолари

2

7

Овқат ҳазм қилиш безлари тузилиши

2

8

Нафас олиш аъзолар тизими

2

9

Айириш тизими

2

10

Жинсий тизими

2

11

Эндокрин тизим

2

12

Қон томирлар тизими

2

13

Катта доира ва томирлари

2

14

Асаб тизими

2

15

Анализаторлар тузилиши

2




Умумий соат

30



III. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар профессионал тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади ва ҳар бир талаба томонидан алоҳида бажарилади. Амалий машғулот талабадан одам анатомияси фани бўйича олинган назарий билимларни амалий тарзда мустаҳкамлашни, чуқурлаштириб, умумлаштиришни талаб қилади. Бунда талаба аввало бажариладиган амалий машғулот ишининг назарий ва амалий томонини қисқача изоҳлаб беради ва ёзма равишда хулосалар қилинади. Ушбу хулосалар ўқитувчи томонидан оғзаки мулоқот шаклида текширилади.


Амалий машғулотлар мавзусининг соатларда тақсимоти



Амалий машғулотлар мавзулари

Ҳажми (соатда)


Одам анатомияси фанида лотинча терминлари. Умуртқа поғонаси, биринчи, иккинчи ва учинчи бўйин умуртқалари..

2


Кўкрак қафаси. Тўш, қовурға,курак суяги тузилиши..

2


Думғаза тузилиши ва ривожланиш хусусиятлари.

2


Тос камари – суяклар тузилиши

2


Эркин қўл скелети. Елка, билак ва тирсак суяги тузилиши

2


Қўл кафти суяги

2


Эркин оёқ скелети суяклари. Сон, катта ва кичик болдир суяги тузилиши.

2


Оёқ кафти тузилиши

2


Бош скелети суяклари. Тоқ суяклар тузилиши- пешона, энса суяги.

2


Жуфт суяклар – тепа ва чакка суяклар тузилиши

2


Понасимон суяги ва жағлар тузилиши.

2


Суякларни узлуксиз бирлашмалар турлари. Бўғимлар турлари

2


Мускул тизими – мускуллар шакли, мускуллар тузилиши

2


Юрак тузилиши, ўтқазувчи тизими тузилиши

2


Буйрак тузилиши

2




Жами:__30__IV._Мустақил_ишни_ташкил_этишнинг_шакли_ва_мазмуни'>Жами:

30

IV. Мустақил ишни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Мустақил ишлаш учун талабаларга Одам анатомиясига оид бўлган маълумотлар мавжуд бўлган турли адабиётлар тавсия қилинади. Бундан ташқари зарур ҳолларда лабораториядаги мавжуд асбоб ва ускуналар ҳам уларни яхши билувчи мутахассис ва ўқитувчи иштирокида талабалар ихтиёрига берилади. Мустақил ишлаш учун бериладиган мавзулар ва ишлар индивидуал характерда бўлиб, талабаларнинг Одам анатомияси фани бўйича маълумотларни чуқур ўрганишга қаратилгандир. Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • Амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари.



Мустақил таълим мазмуни ва мавзуларининг соатларда ифодаси



Шакллари ва мавзулар

Ҳажми
(соатда)


Амалий машғулотларига тайёргарлик.

30


Ички секреция безлари ва уларнинг гормонлари.

6


Тери тузилиши ва функцияси

6


Организм иммун системаси.

6


Одам эволюцияси, дастлабки одамлар.

6


Скелет тизими филогенези ва бузилишлари.

6


Хазм тизими филогенези ва бузилишлари.

6


Нафас тизими филогенези ва бузилишлари.

8


Айриш тизими филогенези ва бузилишлари.

8


Эндокрин тизими филогенези ва бузиилишлари.

8




Жами:

90

V.Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)


Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:

  • одам анатомияси фани билим асослари, аъзолар тузилишини, тизимлар шаклланиши, аъзолар филогенези ва фаолияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • одам анатомияси назарий асосларини, тушунчалар, аъзолар ва тизимлар шаклланиши хусусиятлари тўғрисида кўникмаларга эга бўлиш;

талаба атласлар, муляж, скелет ва уни суякларидан фойдаланиб амалиёт дарасларида амалий малакаларига эга бўлиш.
VI. Таълим технологиялари ва методлари:

  • маърузалар;

  • гуруҳларда ишлаш;

  • тақдимотларни қилиш;

  • индивидуал лойиҳалар;

  • жамоа бўлиб ишлаш ва ҳимоя қилиш учун лойиҳалар.

VII. Кредитларни олиш учун талаблар:
Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, амалий кўникмалар натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича ёзма ишни топшириш.


Асосий адабиётлар

  1. Қодиров Э.Қ. Одам анатомияси. Лотин.Тошкент. “Университет”. 2007, 276 бет.

  2. Қодиров Э.Қ. Одам анатомияси. Кирил. Chinor ENK; Тошкент, 2003. 220 бет.

  3. Сапин М.Р., Билич Г.Л..Анатомия человека. 1989г., Москва. 543 бет

  4. Ахмедов Н.К. АТЛАС. Одам анатомияси. 1-2 том, Тошкент. «Тиббиёт нашри» 1996, 400 бет



Қўшимча адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2017. 488-б.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони.

  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4358-сон қарори.

  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775 –сон қарори.

  7. Худойбердиев Р.Э., Ахмедов Н.К. ва бошқалар. Одам анатомияси. Тошкент. Ибн Сино. 1993.

  8. Ахмедов Н.К. Одам анатомиясми. Тошкент. Медицина.1987

  9. Билич Г.Л. Атлас анатомии человека. 3 т. Ростов на/Д, 2014

  10. .Билич Г.Л., Зигалова Е.Ю. Анатомия человека Москва:Издательство «Э», 2016

Интернет сайтлари



  1. www.libmmn.h.15.ru

  2. www.cultinfo.ru

  3. www.ziyonet.uz.

  4. www.nuuz.uz.



Талаба билимини баҳолаш
Талаба билимини баҳолаш кредит-модуль тизимига мувофиқ ишлаб чиқилган Низом асосида амалга оширилади.
Одам анатомияси 3 семестр



Назорат / шакли, муддати

ОБ

Синов

ЯБ

1.

Шакли:
(тест, ёзма, оғзаки)

Ёзма
(3 та савол)

Оғзаки

Ёзма
(3 та савол)

2.

Муддати (ҳафталарда)

12

15

16



Изоҳ. Ҳар бир назорат саволи 5 баҳолик тизимда баҳоланади. Назорат ўртача баҳодан чиқарилади.
Назоратлар саволларини баҳолаш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:
5 баҳо «аъло»

  • фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштира олиш;

  • фанга оид асосий кўрсаткичларни билиш ва баҳолаш;

  • берилган саволларга батафсил жавоб бериш ва мазмунини тўла ёритиш;

  • фикрни илмий-назарий адабиётлар ёрдамида асослаш;

  • барча амалий кўникма ва малакаларни ўзлаштириш;

  • назарий билимларни турли вазиятда қўллаш олиш;

  • тизимли ёндашиш, узвийликка амал қилиш.

4 баҳо «яхши»

  • фанга оид асосий кўрсаткичларни билиш ва баҳолаш;

  • берилган саволларга жавоб бериш ва мазмунини ёритиш;

  • фанда тизимли ёндашиш, узвийликка амал қилиш;

  • асосий амалий кўникма ва малакаларни ўзлаштириш;

  • назарий билимларни турли вазиятда у ёки бу қўллаш олиш даражада.

3 баҳо «қониқарли»

  • фанга оид асосий кўрсаткичларни билиш ва баҳолаш;

  • фанда тизимли ёндаша олмаслик;

  • айрим амалий кўникма ва малакаларни ўзлаштириш;

  • назарий билимларни турли вазиятда у ёки бу қўллаш олиш даражада.

2 баҳо “қониқарсиз”

  • ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил фикр юрита олмаслик;

  • фанга тизимли ёндаша олмаслик;

  • асосий амалий кўникма ва малакаларни ўзлаштира олмаслик.

Download 51.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling