Ишдан мақсад: Қуйиш усулларини кўринишлари ва классификацияларини ўрганиш
Download 253.98 Kb. Pdf ko'rish
|
2.Amaliy mashg\'ulot. Quyma zagotovkalar ishlab chiqarishning mohiyatini o\'rganish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий маълумотлар
2 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ Қуйма заготовкалар ишлаб чиқаришнинг моҳияти ўрганиш. Ишдан мақсад: Қуйиш усулларини кўринишлари ва классификацияларини ўрганиш. Умумий маълумотлар Қуймакорлик корхоналари машинасозлик саноатининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, бунда аввалдан тайёрланган қолипга турли металл ёки уларнинг қотишмаларини қуйиб, турли шаклли ва ўлчамли қуймалар олинади. Шуни қайд этиш жоизки, қуймалар (деталлар ёки уларнинг заготовкалари) массаси бир неча граммдан 250 т гача ва ортиқ бўлиши мумкин. Қуйма заготовкаларга келсак уларнинг шакли ва ўлчамлари деталлар шаклига ва ўлчамига кўра механик ишловларга мўлжалланган, қўйим миқдоридан бир мунча каттароқ бўлади. Металл қуймаларни олишнинг оддии усуллари билан одамлар жуда қадимдан таниш бўлганлар. Инсонят даставвал қўрғошин ва қалайни олишган, чунки уларнинг эриш температураси ниҳоятда кичик. Қўрғошин ва қалай юмшоқ бўлганлиги сабабли улардан тайёрланган қурол – яроқ сифатсиз бўлган. Шунинг учун инсоният пухтароқ металл излашни давом эттириб, мис ва қалай қотишмаси бронзани олишга эришган. Кўпгина мамлакатларда, жумладан, Миср, Юнонистон, Хитойда олиб борилган археологик топилмаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, одамлар милоддан бир неча юз минг йиллар муқаддам оддий шаклли қуймаларни ер қолипларда олганлар. Қуйма заготовкаларнинг конструкциясини лойиҳалашда қуйма материали, шакли, геометрик аниқлиги ва ўлчамлари, сирт юзалар текислиги, пухталиги ва уларни ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ бўлган барча технологик масалалар ҳам ҳисобга олиниши керак. Бу борада қуймалар шаклининг соддалаштирилиши, заруриятсиз техник талаблар қўймасликнинг аҳамияти катта, чунки қуйма шакли қанчалик содда бўлса, моделлар, стерженлар ва қолипга металлни киритиш тизими моделларининг, шакли ҳам шунча содда бўлади. Натижада қолипларни тайёрлаш анча осонлашади. Айниқса, бу борада қуймалар деворининг тўғри чизиқли бўлиши, қалинликларининг кескин ўзгармаслиги, бир юзадан иккинчи юзага ўтиш жойларида ўткир бурчаклар бўлмаслиги жуда муҳимдир. Қуймаларда ортиқлар, бикирлик қовирғалар, чуқурчалар ва бошқалар бўлса, қолипдаги металларнинг совиб кристалланишида уларнинг деярли текис совишини таъминлаш лозим. Назарий саволлар 1. Қуйма заготовкалар ишлаб чиқаришнинг моҳияти айтинг? 2. Қуйиш усулларини кўринишлари айтинг? Қуйиш усулларини классификацияларини айтинг? Download 253.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling