Ишлаб чиқариш харажатлари ва фойдаси
Капиталининг доиравий айланиши
Download 0.99 Mb.
|
2 Мавзу Ишлаб чиқариш харажатлари ва даромадлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий капитал
- Айланма капитал
- Амортизация нормаси
Капиталининг доиравий айланиши
Тадбиркорлик капитали доиравий айланишининг уч шакли Асосий капитал ишлаб чиқариш жараёнида бир нечта доиравий айланишлар давомида қатнашади, ўзининг қийматини тайёрланаётган маҳсулотга (хизматга) бўлиб-бўлиб, аста-секинлик билан ўтказиб боради ва бир неча йиллик хизмат муддати давомида ашёвий-буюм шаклини ўзгартирмайди. Айланма капитал бир доиравий айланиш давомида тўлиқ истеъмол қилинади, ўзининг қийматини ишлаб чиқариш натижаларига тўлиқ ўтказади ва ашёвий-буюм шаклини ҳам йўқотади. Амортизация асосий капитал эскириб боришига қараб, унинг қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказиш, асосий капитални кейинчалик қайта тиклаш мақсадларида маҳсулотнинг амортизация миқдорига тенг қисмини ажратиб бориш жараёнидан иборат.Амалиётда умумий йиллик амортизация нормаларини (Ан) белгилашда асосий капитал қиймати (Кас) асосий капиталнинг ҳаракат қилиши муддати давомида капитал таъмирлаш учун сарфлар (Тк), эскирган меҳнат воситаларини тугатишдан олинган маблағ (Мт) ва шу воситанинг хизмат даври (Хд) ҳисобга олинади: Амортизация нормаси – амортизация ажратмалари йиллик суммасининг шу асосий капитал қийматига нисбати сифатида аниқланади ва фоизда ифодаланади. Миллий иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан олинадиган самара даражаси ишлаб турган асосий капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ёки миллий даромадни, капитал сиғими даражаси эса ишлаб чиқарилган миллий даромад ёки ялпи ички маҳсулотнинг бир сўми ҳисобига асосий капитал қийматининг тўғри келишини тавсифлайди: Корхона миқёсида капиталдан олинадиган самара даражаси асосий капиталнинг бир сўми эвазига корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот миқдори (М) билан, капитал сиғими эса корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (М) бир сўм ҳисобига қанча асосий капитал қиймати тўғри келиши билан тавсифланади: Айланма капиталдан самарали фойдаланишнинг умумлашувчи кўрсаткичи ҳисобланган иқтисодиёт миқёсида маҳсулотнинг материал сиғими (Мсиғ) маҳсулот яратишда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ёки миллий даромадга (Мд) нисбати орқали аниқланади: Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling